← Назад
Решение #793443 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20-uy
Тel: 0(369)227 79 93
НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20
Fax: 0(369)227 81 38
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2022 йил 25 август
4-1604-2202/1902-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Б.Усмонжанов (ишончнома асосида) иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
худудий бошқармасининг «А» АТБ манфаатида жавобгар – «Б» МЧЖ
ҳисобидан жами 352071445 сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги
даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
худудий бошқармаси «А» АТБнинг манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 1172341 сўм фоиз,
300 000 000 сўм муддати келмаган, 50899103 сўм муддати ўтган кредит
қарздорлиги жами 352071445 сўм кредит қарздорлигини ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар
томонидан кредит қарздорлиги қисман тўланганлигини, бироқ
қарздорлик ўз вақтида тўланмай келаётганлигини билдириб, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, у вакил иштирокини
таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва
қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, банк ва жавобгар «Б» МЧЖ
ўртасида 2020 йил 12 август куни 507-сонли кредит шартномаси тузилган
бўлиб, унга кўра даъвогар банк 36 ой муддатга 15 фоиз устама тўлаш
шарти билан 600 000 000 сўм кредит ажратиши, жавобгар эса ажратилган
кредит маблағларини тасдиқланган график асосида қайтариш
мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмай,
кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 744-моддасига кўра,
кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит)
бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 736-моддасининг
иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни
бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли
фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Даъво аризаси судга тақдим этилган сўнг, жавобгар томонидан
қисман тўловлар амалга оширилган бўлиб, бугунги кунда 46947000 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 1970000 сўм фоиз, 240000000 сўм муддати
келмаган асосий қарзни, жами 288917000 сўмни ташкил қилади.
Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг асосий қарз ундириш талаби
асосли бўлиб, жавобгардан жами 288917000 сўм кредит қарздорлигини
ундириш талаби асосли бўлиб, уни қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида ундирувни гаров мулкига қаратишни
сўраган.
Тарафлар ўртасида 2020 йил 12 августдаги ипотека шартномасига
кўра, жавобгарга тегишли бўлган Наманган вилоят, Косонсой шаҳар,
А.Жомий МФЙ, Косоносй буюм бозори ҳудудида жойлашган биноиншоотларининг 0007-литерда жойлашган 884,77 кв.метр очиқ савдо
расталари қисми гаровга қўйилган.
Фуқаролик кодексининг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров
билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкин.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантириш,
жавобгар ҳисобидан даъвогар банк фойдасига жами 288917000 сўм кредит
қарздорлиги, 24000 сўм почта харажатини ундириш, ундирувни гаров
мулкига қаратиш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этиш, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 7041428,9 сўм давлат
божи ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар «А» АТБ фойдасига жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан 1970000
сўм фоиз, 240000000 сўм муддати келмаган, 46947000 сўм муддати ўтган
кредит қарздорлиги жами 288917000 сўм ва 24000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ундирув жавобгар «Б» МЧЖга тегишли бўлган Наманган вилоят,
Косонсой шаҳар, А.Жомий МФЙ, Косоносй буюм бозори ҳудудида
жойлашган бино-иншоотларининг 0007-литерда жойлашган 884,77
кв.метр очиқ савдо расталари қисмига қаратилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 7041428,9 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов