Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/1904 Дата решения 25.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Каримов Аброрбек Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк АТБ Ответчик / Подсудимый CENTURY ENTERPRISE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 900828 Claim ID 2853665 PDF Hash e31dea3f15e9e319... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодекси 736-моддаси аролик кодекси 736 code_article
аролик кодексининг 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20-uy Тel: 0(369)227 79 93 НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20 Fax: 0(369)227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2022 йил 25 август 4-1604-2202/1904-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Б.Усмонжанов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармасининг «А» АТБ манфаатида жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан жами 47558000 сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармаси «А» АТБнинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 1467000 сўм фоиз, 39583000 сўм муддати келмаган, 6508000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги жами 47558000 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар томонидан кредит қарздорлиги қисман тўланганлигини, бироқ қарздорлик ўз вақтида тўланмай келаётганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, у вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, банк ва жавобгар «Б» МЧЖ ўртасида 2020 йил 5 март куни 21-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар банк 36 ой муддатга 30 фоиз устама тўлаш шарти билан 89062015 сўм кредит ажратиши, жавобгар эса ажратилган кредит маблағларини тасдиқланган график асосида қайтариш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмай, кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 736-моддасининг иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Даъво аризаси судга тақдим этилган сўнг, жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилган бўлиб, бугунги кунда 2705000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1480000 сўм фоиз, 32161000 сўм муддати келмаган асосий қарзни, жами 36346000 сўмни ташкил қилади. Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг асосий қарз ундириш талаби асосли бўлиб, жавобгардан жами 36346000 сўм кредит қарздорлигини ундириш талаби асосли бўлиб, уни қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, даъво аризасида ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Тарафлар ўртасида 2020 йил 29 апрелдаги гаров шартномасига кўра, жавобгарга тегишли бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 50 900 DAA бўлган Nexia 3 AVGS16 русумли автомашинаcи гаровга қўйилган. Фуқаролик кодексининг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантириш, жавобгар ҳисобидан даъвогар банк фойдасига жами 36346000 сўм кредит қарздорлиги, 24000 сўм почта харажатини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 951160 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар «А» АТБ фойдасига жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан 1480000 сўм фоиз, 32161000 сўм муддати келмаган, 2705000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги жами 36346000 сўм ва 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув жавобгар «Б» МЧЖга тегишли бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 50 900 DAA бўлган Nexia 3 AVGS16 русумли автомашинага қаратилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 951160 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи А.Каримов