Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1156 Дата решения 25.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "KESH STANDART SERVIS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "DILSHODA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 901124 Claim ID 2854770 PDF Hash bea0c4f49145047f... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
збекистон Республикаси ФКнинг 326-моддаси збекистон Республикаси ФК 326 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
збекистон Республикаси ФКнинг 327-моддаси збекистон Республикаси ФК 327 law
арздорни ФКнинг 327-моддаси арздорни ФК 327 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 25 август 4-1802-2201/1156-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, «Kesh Standart Servis» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Н.Турдиев ва унинг вакили адвокат Ў.Жабборов(2022 йил 25 августдаги 128-сонли ордерга асосан), «Dilshoda» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Н.Мухторовлар иштирокида, «Kesh Standart Servis» масъулияти чекланган жамиятининг, «Dilshoda» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2201/1156-сонли иқтисодий ишини, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ: «Kesh Standart Servis» масъулияти чекланган жамияти(матнда даъвогар деб юритилади), «Dilshoda» масъулияти чекланган жамияти(матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 5 июнда 105-сонли сиқилган табиий газ сотиш ва сотиб олиш тўғрисида шартномаси тузилганлигини, шартнома бўйича даъвогар жавобгар томонидан берилган ишончномалар ва товарни юклаб жўнатиш ҳужжатлари, ҳисобварақ-фактуралари асосида жами 69 058 600 сўмлик сиқилган табиий газ маҳсулотини етказиб берганлигини, жавобгар етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўламасдан келаётганлигини билдириб, жавобгардан даъвогар фойдасига асосий қарздорликдан 69 058 600 сўмни, пеня 10 358 790 сўмни ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва унинг вакили судга берган ўз кўрсатувида, даъво талабини қисман қувватлаб, даъво аризаси билан судга мурожаат қилгандан сўнг жавобгар томонидан қисман 40 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини билдириб, жавобгардан даъвогар фойдасига қолдиқ асосий қарздорлик 29 058 600 сўмни ва жавобгар қисман тўловни ихтиёрий амалга оширганлигини инобатга олиб, даъвони пеня талабини қонун доирасида камайтириб қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари судга берган кўрсатувида, даъвони тан олган ҳолда даъвогар олдида бўлган қарздорлигини қисман тўлаб берганлигини, қолдиқ қисмини тез кунда тўлаб беришини билдириб, суддан муддат беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 5 июнда 105-сонли сиқилган табиий газ сотиш ва сотиб олиш тўғрисида шартнома тузилган. Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга умумий нархи 546 000 105 сўм бўлган сиқилган табиий газ етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартноманинг 1. ва 1.2-бандларига мувофиқ, шартномада келишилган товарлар жавобгар томонидан берилган ишончномалар ва товарни юклаб жўнатиш ҳужжатлари, ҳисобварақфактуралари асосида унга етказиб берган бўлса-да, жавобгар томонидан товар учун қисман тўлов амалга оширилиб, қолдиқ асосий қарздорлиги 69 058 600 сўмни ташкил этган бўлиб, ушбу қарздорлик суммаси тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 28 октябрь ва 2022 йил 18 июндаги солиштирмадалолатномалар билан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. Бироқ, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилгандан сўнг жавобгар томонидан қисман 40 000 000 сўм миқдорида тўлов амалга оширилган бўлиб, жавобгарни даъвогар олдидаги қолдиқ асосий қарздорлиги 29 058 600 сўмни ташкил қилади. Шунингдек, даъвогар томонидан даъво талабига қўшимча равишда шартноманинг 5.2-бандига мувофиқ, кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,2 фоизи миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида 10 358 790 пеня ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунидаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли Қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шунингдек, судлар неустойканинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигига эътибор қаратишлари кераклиги, қарорнинг 12-бандида, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб бериши, мажбуриятлар бўйича қарзни тўлаш учун зарур бўлган пул маблағларининг қарздорда мавжуд эмаслиги, унинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун керак товарларнинг бозорда йўқлиги қарздорни ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни ёки қонун ҳужжатларида ёхуд шартномада келишилган неустойкани тўлашдан озод этиш учун асос бўла олмаслиги қайд этилган. Бундай ҳолатда, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар «Dilshoda» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Kesh Standart Servis» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 29 058 600 сўм асосий қарз, 3 107 637 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ундирилиши лозим бўлган суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб жавобгар «Dilshoda» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Kesh Standart Servis» масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган 1 588 347,8 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 236-моддаси, ИПКнинг 113, 176-180 ва 186моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Dilshoda» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Kesh Standart Servis» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 29 058 600 сўм асосий қарз, 3 107 637 сўм пеня ва олдиндан тўланган 1 588 347,8 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга(протест келтиришга)ҳақли. Судья О.Қурбонов