← Назад
Решение #793946 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий Процессуал Кодекси | 68 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Денов тумани
4-1905-2203/1731– сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий суди, судья С.Ж.Хусановнинг раислигида, даъвогар
даъвогар Хххххххнинг жавобгар – YYYYY дан компесацион тўловлардан вужудга келган 2 263
719 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъво
аризани даъвогарнинг ва жавобгар вакили иштирокисиз соддалаштирилган тартибда Денов
туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
Даъвогар Хххххххнинг жавобгар – YYYYY дан компесацион тўловлардан вужудга
келган 2 263 719 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Иш соддалаштирилган тартибда даъвогар ва жавобгар вакили иштирокисиз ўтказилган.
Даъво ариза ва илова ҳужжатлар нусхалари жавобгарга етказилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 2031-2035-моддаларига асосан суд ишни
соддаштирилган тартибда кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 68-моддаси 1-қисмига
кўра ишда иштирок этувчи хар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
холатларни исботлаши керак. Даъвогар иш кўрилгунига қадар маълумотнома тақдим қилиб
жавобгар, асосий қарзни суд мажлиси кунига қадар тўлагани ҳақида маълумот тақдим қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси 1-қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг
иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №820сонли Қарори (кейинги ўринларда – Қарор) асосида табиатдан фойдаланганлик учун 2022 йил
25 июль ҳолатига конпенсация тўловларидан YYYYYнинг топширган ҳисоботларига кўра 2
263 719 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган.
Қарорнинг 2-бандининг б)-кичик бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрель
кунидаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг
иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 202-сонли Қарорининг 1иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини
қўллаш тартиби тўғрисида” Низомнинг 3-бандига кўра, ифлослантирувчи моддаларни
атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш (ташламалар), оқова сувларни оқизиш (оқовалар)нинг
норматив ва нормативдан ортиқча, авария ҳолатидаги ташламалар ва оқовалар ҳамда
бирваракайига ташламалар, шунингдек, лимит бўйича ва лимитдан ташқари жойлаштирилган
чиқиндилар массаси атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни
жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари (кейинги ўринларда — компенсация
тўловлари) объекти ҳисобланади.
Низомнинг 5-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи
моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи
ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар; юридик шахслар, шунингдек, юридик
шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли
пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан
ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари
тўловчилар ҳисобланади.
Низомнинг 26-бандига мувофиқ, I ва II тоифага мансуб компенсация тўловчи
субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги, чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача аванс компенсация
тўловини амалга оширадилар.
Аммо, жавобгар томонидан мазкур Қарор ва Низом талаблари бажарилмаганлиги
натижасида даъвогар олдида қарздорлиги вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда – ФК)нинг 236моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шунинг билан бирга, даъвогар томонидан қарздорликни тўлаб беришликни сўраб
юборилган 01-15/3309-сонли 01.08.2022 йилги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Суд жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар,
маълумотномалар, ўзаро тузилган солиштирма далолатнома билан компенсация тўловлари
суммаси ҳисоб-китоби билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Ушбу ҳолатда даъвогарнинг 2 263 719 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларни
инобатга
олиб,
даъвогарнинг
даъво
талабини
тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар ҳисобига 2 263 719 сўм асосий қарз ва
24 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундириш лозим
бўлади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333, 356, 468, моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 129,
2031-2035-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар YYYYYҳисобидан:
- XXXXX ҳисобига 2 263 719 сўм асосий қарз ва 24 000 сўм почта харажати
ундирилсин;
- республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтиб қонуний кучга киради, ҳал қилув қарори
устидан қонунчиликда белгиланган тартибда апелляция тартибида Денов туманлараро
иқтисодий суди орқали Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикоят бериш мумкин.
Судья
С.Ж.Хусанов