Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2402 Дата решения 24.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Hamkorbank АТБ Ответчик / Подсудимый "Ахмедов Шерали Актамович" якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 901141 Claim ID 2863562 PDF Hash 607ae56a8c17c4ad... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 736-моддаси нинг 736 law
онунининг 1-моддаси онуни 1 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 24 август 4-1406-2201/2402-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш.Мусаев (24.08.2022 йилдаги 1126-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар “Hamkorbank” чет эл капитали иштирокидаги акциядорлик тижорат банкининг жавобгарлар якка тартибдаги тадбиркор Ахмедов Шерали Актамович ва “MAXICON” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига “Hamkorbank” чет эл капитали иштирокидаги акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда даъвогарнинг Боғишамол филиали ва якка тартибдаги тадбиркор Ахмедов Шерали Актамович (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 17 ноябрь куни тузилган 377-сонли кредит шартномага асосан йиллик 24,5 фоиз устама тўлаш шарти билан 18 ой муддатга, озиқ-овқат ва ноозик-овкат махсулотлари сотиб олиш учун 90 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилганлигини, кредит таъминоти сифатида Оқдарё тумани, Янгиқўрғон қишлоғида жойлашган “MAXICON” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади)га тегишли бўлган 2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 30868ZAA ранги KULRANG MOKRIYASFALT METALLIK, кузов рақами XTAGFK320KY303331, двигатель рақами 0086939 бўлган LADA VESTA GFK32XSH52 русумли транспорт воситаси 112 500 000 сўмга баҳоланиб, нотариал идора томонидан 2021 йил 19 ноябрда электрон рўйхатга 202101760004417-сон билан қайд қилинган гаров шартномасига асосан гаровга олинганлигини, жавобгар кредит шартномаси шартларини лозим даражада бажармаганлигини, 2022 йил январ ойи тўлови 3 кунга, феврал ойи 3 кунга, март ойи 6 кунга, апрел ойи 36 кунга, май ойи 6 кунга, июн ойи 42 кунга, июл ойи кредит тўловлари 16 кунга кечиктирилиб, 2022 йил 10-августга қадар сўндирилмаганлигини, 2022 йил 10 август ҳолатига жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича банк олдидаги жами қарзи 65 468 077,19 сўмни, шундан муддатли асосий қарзи 54 504 469,06 сўмни, тўлов муддати ўтган асосий қарзи 9 515 678,40 сўм, тўлов муддати ўтган фоиздан қарзи 622 521,38 сўмни, муддатли фоиздан қарзи 588 657,85 сўмни ва ҳисобланган пенядан қарзи 236 750,50 сўмни ташкил қилганлигини, қарздорликларни қайтариш тўғрисида ёзма талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлигини, шу боис жавобгар ва МЧЖдан даъвогар фойдасига жами қарзи 65 468 077,19 сўмни, шундан муддатли асосий қарзи 54504469,06 сўмни, тўлов муддати ўтган асосий қарзи 9515678,40 сўм, тўлов муддати ўтган фоиздан қарзи 622 521,38 сўмни, муддатли фоиздан қарзи 588 657,85 сўмни ва ҳисобланган пенядан қарзи 236750,50 сўмни ундиришни, ундирувни МЧЖга тегишли давлат рақам белгиси 30868ZAA бўлган LADA VESTA GFK32XSH52 русумли транспорт воситасига қаратишни сўраган. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар ва МЧЖ суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 3 - қисмига асосан, суд ишни жавобгар ва МЧЖ вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъвони қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга қўшимча равишда суд кунига қадар қисман тўловни амалга оширганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, “Hamkorbank” чет эл капитали иштирокидаги акциядорлик тижорат банки («Банк») ва якка тартибдаги тадбиркор Ахмедов Шерали Актамович («Қарз олувчи») ўртасида 2021 йил 17 ноябр куни кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг 3.1-бандига кўра, Банк Қарз олувчига 90 000 000 сўм миқдорида кредит беради, «Қарз олувчи» эса олинган кредит суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Кредит шартномасининг 5.1-бандига кўра, кредитни қайтариш муддати 17.05.2023 йилгача. Кредит шартномасининг 6.1-бандига кўра, кредитдан фойдаланганлик учун фоиз миқдори йиллик 24,5 фоиз. Даъвогар томонидан жавобгарга 22.11.2021 йилдаги тўлов топшириқномаси билан 90 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилган. Лекин жавобгар кредит шартномаси бўйича кредит асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Натижада 2022 йил 10 август ҳолатига муддатли асосий қарзи 54 504 469,06 сўм, тўлов муддати ўтган асосий қарзи 9 515 678,40 сўм, тўлов муддати ўтган фоиздан қарзи 622 521,38 сўм, муддатли фоиздан қарзи 588 657,85 сўм ва 236 750,5 сўм ҳисобланган пеня, жами 65 468 077,19 сўм кредит қарздорлиги юзага келган. Даъвогар жавобгарга 2022 йил 08 август кунги 1126-сонли огоҳлатириш хатини юборган, бироқ жавогар уни эътиборсиз қолдирган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 736-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Даъвогарнинг 2022 йил 24 август куни ҳолатига тақдим қилган маълумотномасига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида 54 504 469,06 сўм кредит асосий қарзи, 1 100 850,53 сўм фоиз қарздорлиги ташкил этади. Жавобгар пул маблағлари ҳаракати кўчирмасидан кўринишича, жавобгар даъво аризасида кўрсатилган муддати ўтган 9 515 678,40 сўм асосий қарз, 622 521,38 сўм тўлов муддати ўтган фоиз қарзи, 588 657,85 сўм муддатли фоиз қарзи ва 236 750,5 сўм ҳисобланган пеняни даъво аризаси судга берилганидан кейин бартараф этган. Даъво аризада қарздорликни жавобгар ва МЧЖдан ундириш сўралган, бироқ МЧЖ амалдаги қонунчиликка биноан қарзни қайтариш учун фақат гаровга қўйган мулки билан жавоб беради. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 54 504 469,06 сўм асосий қарзни ундиришни, 9 515 678,40 сўм асосий қарз, 622 521,38 сўм тўлов муддати ўтган фоиз қарзи, 588 657,85 сўм муддатли фоиз қарзи ва 236 750,5 сўм ҳисобланган пеня сўндирилганлиги сабабли ундиришни рад этишни, шунингдек, кредит қарзини МЧЖдан ундиришни рад этишни лозим деб топади. Бундан ташқари, даъвогар (Гаровга олувчи), жавобгар (Қарздор) ва МЧЖ (Гаровга қўювчи) ўртасида 2021 йил 19 ноябр куни нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномаси тузилган. Ушбу гаров шартномасига кўра кредит таъминоти сифатида Гаровга қўювчига тегишли бўлган 2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 30868ZAA ранги кулранг, кузов рақами XTAGFK320KY303331, двигатель рақами 0086939 бўлган LADA VESTA GFK32XSH52 русумли транспорт воситаси гаровга тақдим этилган. Ўзбекистон Республикаси «Гаров тўғрисида»ги қонунининг 1-моддаси биринчи қисмига кўра, бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади. Жавобгар кредит шартномаси бўйича тўловларни лозим даража бажармаганлиги учун даъвогарда ундирувни гаровда турган мулкка қаратиш учун ҳуқуқи юзага келганлиги сабабли ундирувни МЧЖнинг гаровга қўйган мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво талаби асосли ва у қаноатлантирилиши лозим. Шу сабабли суд, ундирувни МЧЖга тегишли гаровга қўйилган автомашинага қаратиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу модданинг 5-қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатини ва Республика бюджетига 1 309 361,48 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 736-моддасини ва ИПКнинг 112, 118, 176-179 -моддаларига асосланиб, суд “Hamkorbank” чет эл капитали иштирокидаги акциядорлик тижорат банкининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Якка тартибдаги тадбиркор Ахмедов Шерали Актамовичдан “Hamkorbank” чет эл капитали иштирокидаги акциядорлик тижорат банки фойдасига 54 504 469,06 сўм кредит асосий қарзи ва ихтиёрий тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув “MAXICON” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 30868ZAA ранги кулранг, кузов рақами XTAGFK320KY303331, двигатель рақами 0086939 бўлган LADA VESTA GFK32XSH52 русумли транспорт воситасига қаратилсин. Даъво талабларининг қолган қисмларини қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига Якка тартибдаги тадбиркор Ахмедов Шерали Актамовичдан 1 309 361,48 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Б.Х.Жураев