← Назад
Решение #79421 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| йилда ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| амда | 169 | — | law | |
| исобланади ва ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| бандидан | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 33 | — | law | |
| тартибида ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| ЖКнинг | 169 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил март ойининг 24 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи,
судья С.Мамадиев, суд мажлиси котиби - судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаев,
тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта
ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Д.Чоршамбиева ва унинг ҳимоячиси
“YURTGA HUQUQIY KO’MAK” адвокатлик бюроси адвокати И.Худаев,
жабрланувчилар
М.Мухитдинова,
М.Шерқобилованинг
иштирокида,
Чоршамбиева Дилдора Нуралиевнага оид 1-1006-2502/245-сонли жиноят
ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Чоршамбиева
Дилдора
Нуралиевна
(CHORSHAMBIYEVA
DILDORA
NURALIYEVNA) 1988 йил 8 март куни
Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон
фуқароси,
маълумоти
ўрта,
оиласидан ажрашган, 1 нафар фарзанди бор,
вақтинча
ишсиз,
муқаддам
судланмаган,
Сурхондарё вилояти, Музработ тумани, “Орият”
МФЙ, Ёшлик кўчаси, 51-уйда рўйхатда туриб,
яшаган, иш бўйича 13.09.2024 йилда ЖПКнинг
227-моддаси тартибида ушланиб, шу куни
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисми “а” ҳамда
169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо
бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи Д.Чоршамбиева ижтимоий фойдали меҳнат билан
шуғулланмасдан, жиноий йўллар билан бойлик орттиришни мақсад қилиб,
2024 йил 10 июнь куни соат 07:30 ларда, вақтинча яшаб келаётган Тошкент
шаҳар, Чилонзор тумани, 06 мавзе, 65-уй, 08-хонадонда бўла туриб, мазкур
хонадонда
ўзи
билан
бирга
яшовчи
Шерқобилова
Мархабо
Мухитдиновнанинг уҳлаб ётганлигидан фойдаланиб, унинг ёнида
қувватлагичда турган баҳоси 3.000.000 сўмлик "Samsung A32" русумли
телефон аппаратини яширин равишда талон-тарож қилиб, воқеа жойидан
яширинган.
Шунингдек, Д.Чоршамбиева ўзининг жиноий ҳаракатларини давом
қилдириб, такроран ўзганинг мулкини яширин равишда талон тарож қилиш
мақсадида 2024 йил 10 июнь куни соат 07:30 ларда вақтинча яшаб келаётган
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 06 мавзе, 65-уй, 08-хонадонда ўзи билан
бирга яшаб келаётган Мухитдинова Паризода Баходировнанинг уҳлаб
ётганлигидан фойдаланиб, унинг ёнида бўлган бахоси 15.000.000 сўмлик
"Iphone 14 PRO MАХ" русумли телефон аппаратини яширин равишда талонтарож қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Судланувчи Д.Чоршамбиева суд мажлисида эълон қилинган айбловга
тўлиқ иқрорлик билдириб, аслида Сурхондарё вилоятида яшашлигини,
2024 йилнинг ёз ойларида ишлаш мақсадида Тошкент шаҳрига келганлигини
ва кунлик ёлланма ишчи бўлиб ишлаб келганлигини, шу тариқа Тошкент
шаҳридан таниш аёллари орқали Чилонзор тумани, 06-мавзе, 65-уй,
08-хонадонга вақтинча яшаш учун Сакина (ёки Сабина) исмли қиз билан
келганлигини, у манзилда Мархабо (уни Сарвиноз опа диб чақиришган),
Паризода, Дилфуза ва Гулнора исмли аёллар билан бирга яшай
бошлаганликларини, шу орада Сакина улар билан бир хафта яшаб кейин
бошқа манзилга чиқиб кетганлигини, орадан тахминан икки ойлар ўтиб,
яъни 2024 йил 9 июнь куни ишга чиқмасдан вақтинча яшаш уйида қолиб дам
олганлигини, шу куни кечга қараб ўзи билан шу манзилда яшовчи аёллар
бирин-кетин ишдан қайта бошлаганликларини, уларнинг ҳаммаси шу куни
ухлаб дам олишганликларини ва эртаси 10 июнь куни эрталаб соат 07:30
ларда уйқудан уйғонганида шериклари Мархабо опа ва Паризодаларнинг
ухлаб ётганини кўрганлигини, шунда шерикларининг ухлаб ётганлигидан
фойдаланиб, Мархабо опанинг қувватлагичда турган “Samsung A32” русумли
телефон аппаратини ва Паризодани ухлаб ётган ёстиғи ёнида турган “Iphone
13 PRO” русумли телефон аппаратини уларга билдирмасдан яширин равишда
ўғирлаб, яшаш хонадонини тарк этганлигини, шундан кейин ўғирлик йўли
билан қўлга киритган телефон аппаратларини, Учтепа туманидаги “Фарход”
бозорига олиб бориб, нотаниш савдогарга ўзига тегишли эканлигини, пул
жуда зарурлигини айтиб, ишончлироқ бўлиши учун шахсини тасдиқловчи ID
картасини савдогарга расмга туширтириб, Мархабо опага тегишли “Samsung
A32” русумли телефон аппаратини 700.000 сўмга сотиб, ушбу пулларни
шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини, Паризодага тегишли
“Iphone 13 PRO” русумли телефон аппаратини ўзи билан ҳақиқий яшаш уйи
бўлган Сурхондарё вилоятига олиб кетганлигини, шундан кейин у ердан
ишлаш учун Россия Федерациясига кетганлигини, Паризодага тегишли
“Iphone 13 PRO” русумли телефон аппаратини шу вақтда йўқотганлигини,
жабрланувчи М.Шерқобиловага етказилган зарар қопланганлигини,
П.Мухитдиновага етказилган зарарни ҳам тўлаб беришини, қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлигини, жабрланувчилардан кечирим сўрашини,
оилавий ва моддий аҳволини инобатга олиб қонуний енгиллик беришни
сўраб кўрсатув берди.
Жабрланувчи М.Шерқобилова суд мажлисида, ёлланма ишчи бўлиб
ишлашини, олдин Чилонзор тумани, 06-мавзе, 65-уй, 08-хонадонда вақтинча
яшаганлигини, ушбу хонадонда қизи Мухиддинова Паризода, шериклари
Довудова
Гулнора,
Абдурахмонова
Дилфуза
ва
кейинчалик
Д.Абдурахмонованинг таниши бўлиб улар билан вақтинча яшашга келган
Чоршамбиева Дилдора исмли аёл ҳам бирга яшашганликларини,
Д.Чоршамбиева аслида Сурхондарё вилояти, Музрабод туманидан
эканлигини айтганлигини, шу билан 2024 йил 10 июнь куни вақтинча яшаш
хонадонларида ҳаммалари ишдан чарчаб келиб, ухлаб қолишганликларини,
кейин уйқудан уйғониб ўрниларидан туриб қарашса ўзига тегишли бўлган
ёнида қувватлагичда турган, баҳоси 3.000.000 сўмлик “Samsung A32”
русумли телефон аппарати ва қизи П.Мухиддиновага тегишли ўзи ётган
ёстиғини ёнида турган баҳоси 15.000.000 сўмлик "Iphone 14 PRO MAX”
русумли телефон аппарати йўқ эканлигини кўришганликларини, шундан
кейин уйда Д.Чоршамбиева ҳам йўқлигини билишганликларини, шунда
телефонларни Д.Чоршамбиева олган деган гумонга бориб, унга қўнғироқ
қилишганликларини, у эса телефонни кўтармаганлиги сабабли даврхол
ИИБга мурожаат қилганлигини, ўзига тегишли бўлган баҳоси 3.000.000
сўмлик “Samsung A32” русумли телефон аппаратини Чилонзор туман ИИО
ФМБ биносида терговчи хонасида қабул қилиб олганлигини билдириб
кўрсатув берди.
Жабрланувчи П.Мухитдинова суд мажлисида, ёлланма ишчи бўлиб
ишлашини, олдин Чилонзор тумани, 06-мавзе, 65-уй, 08-хонадонда вақтинча
яшаганлигини, ушбу хонадонда онаси Шерқобилова Мархабо Мухитдиновна,
шериклари Довудова Гулнора, Абдурахмонова Дилфуза ва кейинчалик
Д.Абдурахмонованинг таниши бўлиб улар билан вақтинча яшашга келган
Чоршамбиева Дилдора исмли аёл ҳам бирга яшашганликларини,
Д.Чоршамбиева аслида Сурхондарё вилояти, Музрабод туманидан
эканлигини айтганлигини, шу билан 2024 йил 10 июнь куни вақтинча яшаш
хонадонларида ҳаммалари ишдан чарчаб келиб, ухлаб қолишганликларини,
кейин уйқудан уйғониб ўрниларидан туриб қарашса ўзига тегишли бўлган
ўзи ётган ёстиғини ёнида турган баҳоси 15.000.000 сўмлик "Iphone 14 PRO
MAX” русуслм телефон аппарати ҳамда онаси М.Шерқобиловага тегишли
бўлган унинг ёнида қувватлагичда турган, баҳоси 3.000.000 сўмлик “Samsung
A32” русумли телефон аппарати йўқ эканлигини кўришганликларини,
шундан кейин уйда Д.Чоршамбиева ҳам йўқлигини билишганликларини,
шунда телефонларни Д.Чоршамбиева олган деган гумонга бориб, унга
қўнғироқ қилишганликларини, у эса телефонни кўтармаганлиги сабабли
даврхол ИИБга мурожаат қилганлигини, бугунги кунга қадар Д.Чоршамбиева
томонидан ўғирланган телефон аппарати қайтарилмаганлигини, шу сабабли
телефон аппаратини қайтарилишида амалий ёрдам беришини сўраб кўрсатув
берди.
Тарафларнинг
розилиги
билан
фуқаровий
даъвогар
Х.Абдурахмановнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари ўқиб
эшиттирилганда Учтепа тумани, Фарход бозори ён томонида уяли телефон
савдоси билан шуғулланишини, 2024 йил 10 июнь куни соат тахминан
14:30 ларда ҳар доимгидек ўз ишлари билан дўконда турган вақтида, ўрта
бўйли, корачадан келган, ёши тахминан 30 ёшлар чамаси бир нотаниш аёл
келиб, телефон аппарати сотмоқчи эканлигини билдириб, "Samsung A32"
русумли телефон аппаратини кўрсатганлигини, ва ундан ушбу телефон
аппаратини ҳужжатлари бор-йўқлигини, кимга тегишли эканлигини
сўраганида, ушбу телефон аппарати турмуш ўртоғи томонидан
ишлатилганлигини, турмуш ўртоғи ҳозирда бошқа янги телефон олганлиги
сабабли ушбу телефон бекор ётгани учун сотмоқчи эканлигини
айтганлигини, шундан кейин унга ишониб ушбу телефон аппаратини 700.000
сўмга сотиб олдганлигини ва ҳар эхтимолга қарши деб, ушбу аёлни паспорти
яъни
ID картасини телефонига суратга тушуриб олганлигини, уни шахсини
тасдиқловчи ҳужжатида 08.03.1988 йилда туғилган Чоршамбиева Дилдора
Нуралиевна эканлигини билганлигини, орадан бир неча кун ўтиб,
Д.Чоршамбиевадан олган "Samsung A32" русумли телефон аппаратини ўзига
нотаниш бўлган бир фукарога 1.000.000 сўмга сотиб юборганлигини, орадан
бир кун ўтиб, ёнига ИИБ ходимлари келишиб, ушбу Д.Чоршамбиевадан
олган телефон аппарати ўғирланган эканигини айтишганидан сўнг, у алдаб
сотиб кетганлигини билганлигини ва телефон аппаратини сотиб юборган
бола олдига келганидан сўнг унга ушбу телефон аппаратини ўғирланган
эканлигидан хабари йўқлигини айтиб, унга етказилган 1.000.000 сўм зарарни
тўлиқ қайтариб берганлигини, ҳозирги кунда Д.Чоршамбиева томонидан
етказилган 700.000 сўм зарарни қайтаришда амалий ёрдам беришини сўраб
кўрсатув берган.
Тарафларнинг розилиги билан гувоҳ Д.Абдурахманованинг дастлабки
терговда берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилганда 2024 йил баҳор-ёз
ойларида иш учун Тошкент шаҳарга келганлигини ва Чилонзор тумани,
06-мавзе, 65-уй, 08-хонадонда Шерқобилова Мархабо, Мухиддинова
Паризода ва Довудова Гулнора исмли аёллар билан бирга яшай
бошлаганлигини, шу орада Чилонзор туманидаги “Abshiron” номли кафеда
ёлланма ишчи бўлиб ишлаб юрган вақтида, бир таниши икки нафар
танишлари Сурхондарёдан келиб, ўзлари каби ишлашини, уларга ҳам
вақтинча яшаб туриш учун уй кераклигини, қўлидан келса, ёрдам беришини
сўраганидан кейин вақтинча яшаш хонадонидаги шерикларига ушбу ҳақда
айтганида улар бунга рози бўлишганликларини ва “Сабина” ва Чоршамбиева
Дилдора исмли аёллар улар вақтинча яшаб келаётган манзилга келиб яшай
бошлашганини, орадан бир хафтача вақт ўтганидан кейин “Сабина” бошқа
тумандан иш топганлиги учун у манзилдан кетганлигини, лекин
Д.Чоршамбиева улар билан яшашни давом қилдирганлигини, ўзи
М.Шерқобилова ва бошқа шерикларига агар Д.Чоршамбиева ёқмаган бўлса,
уни ижара уйдан чиқариб юборишлари мумкинлигини, у ўзига ҳеч ким
бўлиб, бир таниши ёрдам беришини айтиб, илтимос қилгани учун уни олиб
келганини айтганида, улар яшайверишини билдиришганлигини, 2024 йил 09
июнь куни ҳар доимгидек соат 23:00 ларда ижара уйига ишдан чарчаб
келдиб,
ухлаб
қолиганлигини,
эртасига
яъни
10 июнь куни соат 07:00 ларда уйқудан уйғониб ишга кетганлигини, ишга
кетишидан олдин Д.Чоршамбиевани ётоқ жойига қараганида унинг
йўқлигини кўрганлигини, у ҳам ишга кетган бўлса керак деб ўйлаб, йўлда
давом этганлигини, ярим йўлга келганида М.Шерқобилова қўнғироқ қилиб,
ўзи ҳамда қизи П.Мухиддиноваларга тегишли телефон аппаратлари билан
биргаликда Д.Чоршамбиева ҳам йўқлигини, тез ортга қайтиши кераклигини
айтганидан кейин тезда ижара хонадонига қайтиб келганлигини, уйга
келганида ростан ҳам телефон аппаратлари йўқ эканлигини, шу билан ўзига
тегишли бўлган телефон аппаратидан Д.Чоршамбиевага қўнғироқ қилганида,
у янги иш топганлигини, телефон аппаратларини олмаганлигини
айтганлигини айтиб кейин телефонини ўчириб қўйганлигини, шундан сўнг
телефон аппарати эгалари ИИБ ходимларига қўнғироқ қилишганликларини
билдириб, кўрсатув берди.
Суд, судланувчи Д.Чоршамбиева айбловга тўлиқ иқрорлигини билдириб
берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби жабрланувчининг
кўрсатмалари, ходиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси (и.в.
122-124), юзлаштириш баённомалари (и.в. 117-121), шахсни фотосуратдан
таниб олиш учун кўрсатиш баённомаси (и.в.54-56, 63,67) ва фотоиловалар
билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, жиноят иши бўйича барча
тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан баҳоланган етарли далиллар мажмуи билан тўлиқ
исботланган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисмининг “а” банди
диспазициясига кўра ўғирлик – жабрланувчининг кийими, сумкаси ёки
бошқа қўл юкидаги ашёга нисбатан (киссавурлик) эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил
30 апрелдаги “Ўзгалар мулкини ўғирлик, талончилик ва босқинчилик билан
талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
6-сонли қарори 2-банди 4-хатбошида “жабрланувчининг эгнида бўлган
кийим-кечаги, қўлидаги ёки бевосита ёнида бўлган сумка, чамадон ва бошқа
анжомларидан содир этилган яширин талон-торож қилиш киссавурлик деб
ҳисобланади ва ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «а» банди билан
тавсифланади” деб белгиланган.
Аниқланган иш ҳолатларига кўра Д.Чоршамбиева 2024 йил 10 июнь
куни соат 07:30 ларда, вақтинча яшаб келаётган Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, 06 мавзе, 65-уй, 08-хонадонда бўла туриб, мазкур хонадонда ўзи
билан бирга яшовчи Шерқобилова Мархабо Мухитдиновнанинг уҳлаб
ётганлигидан фойдаланиб, унинг ёнида қувватлагичда турган баҳоси
3.000.000 сўмлик "Samsung A32" русумли телефон аппаратини яширин
равишда олиб, талон тарож қилган.
Яъни талон—тарож ҳаракатлари жабрланувчининг эгнида бўлган
кийим-кечаги, қўлидаги ёки бевосита ёнида бўлган сумка, чамадон ва бошқа
анжомларидан содир этилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас ва
суд мажлиси ҳам мазкур ҳолатни тасдиқловчи маълумотлар аниқланмади.
Юқоридагиларга асосан, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
Д.Чоршамбиеванинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини
муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг 2024 йил 10
июнь куни соат 07:30 ларда, вақтинча яшаб келган Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, 06 мавзе, 65-уй, 08-хонадонда бўла туриб, мазкур хонадонда ўзи
билан бирга яшовчи Шерқобилова Мархабо Мухитдиновнанинг уҳлаб
ётганлигидан фойдаланиб, унинг ёнида қувватлагичда турган баҳоси
3.000.000 сўмлик "Samsung A32" русумли телефон аппаратини яширин
равишда талон-тарож қилишда ифодаланган ҳаракатларини Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
169-моддаси 2-қисми “а” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблаб, Д.Чоршамбиеванинг юқоридаги ушбу ҳаракатларини Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “а” бандидан 169-моддаси
1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади.
Суд, Д.Чоршамбиеванинг жиноий ҳаракатларини давом қилдириб,
такроран ўзганинг мулкини яширин равишда талон тарож қилиш мақсадида
2024 йил 10 июнь куни соат 07:30 ларда вақтинча яшаб келган Тошкент
шаҳар, Чилонзор тумани, 06 мавзе, 65-уй, 08-хонадонда ўзи билан бирга
яшаб келаётган Мухитдинова Паризода Баходировнанинг уҳлаб
ётганлигидан фойдаланиб, унинг ёнида бўлган бахоси 15.000.000 сўмлик
"Iphone 14 PRO MАХ" русумли телефон аппаратини яширин равишда талонтарож қилишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси
3-қисми “а” банди тўғри квалификация қилинган деб хисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарори 49-банди 6-хатбошида “шахс Жиноят
кодекси Махсус қисми айнан бир моддасининг турли қисмларида назарда
тутилган ўхшаш қилмишни содир этганликда айбдор деб топилганда жазо шу
модданинг оғирроқ жазо белгиланган қисми бўйича тайинланади
(ЖК 33-моддаси)” деб белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, Д.Чоршамбиевани Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 33-моддаси тартибида ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди
билан жавобгарликка тортишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, Д.Чоршамбиевага нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда,
Олий суд Пленуми қарорларидаги раҳбарий тушунтиришларга амал қилиб,
унинг муқаддам судланмаганлигини, айбловга иқрор, қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймон эканлигини, аёллигини, моддий ва оилавий аҳволини,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи
ҳолат сифатида эътироф этиб, унинг ҳаракатларида оғирлаштирувчи
ҳолатлар мавжуд эмас деб топиб, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан,
ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, ушбу модда санкциясида назарда тутилган энг кам
озодликдан маҳрум қилиш жазосидан хам камроқ озодликдан маҳрум қилиш
жазосини тайинлашни, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини
умумий тартибли колонияларда ўтаттиришни лозим топади.
Суд Чоршамбиева Дилдора Нуралиевнадан жабрланувчи Мухитдинова
Паризода Баходировна фойдасига 15.000.000 сўм ҳамда фуқаровий даъвогар
Абдурахманов Хуршид Бегмат ўғли фойдасига 700.000 сўм моддий зарар
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Жабрланувчи М.Шерқобиловага етказилган моддий зарарнинг ўрни
тўлиқ қопланганлиги ва унинг судланувчи Д.Чоршамбиевага ҳеч қандай
даъвоси йўқлигини инобатга олишни лозим деб хисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472,
473-моддаларига амал қилиб, суд
Чоршамбиева Дилдора Нуралиевна (CHORSHAMBIYEVA DILDORA
NURALIYEVNA)
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
169-моддаси
3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб
топилсин.
Чоршамбиева Дилдора Нуралиевнага Ўзбекистон Республикаси ЖК 169моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
3 (уч) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 13 сентябрдан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи Д.Чоршамбиевага нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Судланувчи Чоршамбиева Дилдора Нуралиевнадан жабрланувчи
Мухитдинова Паризода Баходировна фойдасига 15.000.000 сўм ҳамда
фуқаровий даъвогар Абдурахманов Хуршид Бегмат ўғли фойдасига 700.000
сўм моддий зарар ундирилсин.
Жабрланувчи Шерқобилова Мархабо Мухитдиновага етказилган моддий
зарар тўлиқ қопланганлиги инобаатга олинсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкумлар ва жабрланувчилар томонидан
эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу
муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши
мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация
тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
С.Мамадиев
Аслига тўғри:
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович