← Назад
Решение #794263 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 19 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 24 август
Пайариқ тумани
4-1406-2201/2392-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида,
Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш.Музаффаров
(2022 йил 19 август кунги 195-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “2-сон МКК” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
"MEGA NUR BUILDER" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан шартномани
бекор қилиш, асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Савдосаноат палатаси деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “2сон МКК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва жавобгар "MEGA NUR BUILDER" масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 26 май куни
Иштихон туманидаги “Таллак” коллекторини тизимли таъмирлаш ва тиклаш
тўғрисида 14-сонли ёрдамчи пудрат шартномаси имзоланганлигини, мазкур
шартнома бўйича 60000000 сўм аванс тўловини 2022 йил 01 июнь куни
жавобгарга ўтказиб берилганлигини, мажбурият бажарилмаганлиги учун
тўланадиган пеня миқдори 36 кун 10 080 000 сўм ҳисобланганлигини, шу боис
даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 26 май куни Иштихон туманидаги
“Таллак” коллекторини тизимли таъмирлаш ва тиклаш тўғрисида 14-сонли
ёрдамчи пудрат шартномасини бекор қилишни, жавобгардан 60 000 000 сўм
асосий қарз, 10 080 000 сўм пеня, жами 70 080 000 сўмни ундиришни, ишни
Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига мувофиқ ишни Савдо-саноат
палатаси ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъвони
қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, суддан даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Аниқланишича, даъвогар (Бош пудратчи) ва жавобгар (Ёрдамчи пудратчи)
ўртасида 2022 йил 26 май куни 14-сонли ёрдамчи пудрат шартномаси (бундан
буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, “Ёрдамчи пудратчи” мазкур шартнома
шартларига кўра лойиҳада кўзда тутилган Иштихон туманидаги “Таллак”
коллекторини тизимли таъмирлаш ва тиклаш объектини тайёр ҳолда қурилиш
ишларини бажариш мажбуриятини олган, “Бош пудратчи” эса “Ёрдамчи
пудратчи”га қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни
қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.2-бандига кўра, шартнома умумий суммаси ҚҚС билан
758 551 773,45 сўмни ташкил этади.
Шартноманинг 6.6-бандига кўра, қурилишнинг бошлашниши ажратилган
аванс тушган кундан бошлаб қурилишни тугатиб фойдаланишга топшириш
муддати 216 кун деб белгиланган.
Шартноманинг 6.7-бандига кўра, шартноманинг амал қилиш муддати 2022
йил 31 декабргача.
Даъвогар 01.06.2022 йилдаги тўлов топшириқномаси билан 60 000 000 сўм
пул маблағини жавобгарнинг ҳисобрақамига аванс тариқасида ўтказиб берган.
Бироқ, жавобгар таъмирлаш ишларини бошламаган. Шу сабабли даъвогар
2022 йил 15 июн кунги 141-сонли талабнома (таклиф хати) билан жавобгарга
мурожаат қилиб, шартнома жадвали бўйича ишларни ўз вақтида бажаришни
сўраган, акс ҳолда шартномани бекор қилишни таклиф қилган.
Ушбу талабнома (таклиф хати)ни жавобгар эътиборсиз қолдирган.
Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга
нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 382-моддаси 1-қисмига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа
қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор
қилиниши мумкин.
Шартноманинг 13.1-бандида шартнома кучга киргандан кейин
қурилишнинг бошланиши Бош пудратчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра
Ёрдамчи пудратчи томнидан бир ойдан кўп вақтга кечиктирилганда Бош
пудратчи шартноманинг бекор қилишга ҳақли эканлиги назарда тутилган.
Шартноманинг 6.6-бандига кўра жавобгар 01.06.2022 йилда 60 000 000 сўм
авансни олган вақтдан бошлаб таъмирлаш ишларини бошлаши лозим эди.
Бироқ, суд кунига қадар таъмирлаш ишларини бошламаган.
Шартноманинг 13.4-бандида шартномани бекор қилишга қарор қилган
томон иккинчи томонга ёзма билдиришнома юборишлиги кўрсатилган.
Даъвогар шартноманинг ушбу банди талабига амал қилган ҳолда 2022 йил 17
июнда жавобгарга талабномани тақдим қилган.
Юқоридагиларга кўра, шартномада қурилишни белгиланган муддатда
бошламаганлик учун бекор қилиш мумкинлиги назарда тутилганлиги, жавобгар
қурилишни бир ойдан ортиқ муддатга кечиктирганлиги, даъвогар жавобгарга
шартномада назарда тутилган тартибда талабнома тақдим қилганлиги сабабли
шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво талаби асосли ва қонуний бўлиб, у
қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари, жавобгардан 60 000 000 сўм асосий қарз ва 10 080 000 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Ишда даъвогарнинг жавобгарга 60 000 000 сўм аванс пулини
ўтказганлигини тасдиқлайдиган даъвогарнинг пул маблағлари ҳаракати
кўчирмаси мавжуд. Жавобгар шартнома бўйича ишларни бажармаганлиги
сабабли ундан 60 000 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби
ҳам асосли ва қонуний бўлиб, ушбу даъво талаби қаноатлантирилиши лозим.
ФКнинг 263-моддаси 1-қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Шартноманинг 14.3-бандига кўра, Ёрдамчи пудратчи объектни ўз вақтида
ишга тушириш бўйича ва шартномага илова қилинган ишларни бажариш
жадвалига амал қилмаган тақдирда ўз мажбуриятларини бузганлиги учун Бош
пудратчига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг
бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлашлиги, бироқ бунда
пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар қийматининг 50 фоизидан
ошмаслиги лозим деб кўрсатилган.
Шартноманинг юқоридаги шартига биноан 2022 йил 1 июндан бошлаб 36
кун учун пеняни 60 000 000 сўм х 0,5 % х 36 кун = 10 080 000 сўм миқдорида
тўғри ҳисоблаган.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши керак.
Худди шундай ҳолат Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатлариини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
Пленум қарорининг 4-бандида ҳам назарда тутилган.
Юқоридагиларга кўра ссуд, тўланиши лозим бўлган пеня кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига мутаносиблигини инобатга олиб
ундирилиши лозим бўлган пеняни камайтирган ҳолда жавобгардан даъвогар
фойдасига 3 500 000 сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини ундиришни
рад этишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу модданинг 6-қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан буён
матнда Қонун деб юритилади) иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10
баравари миқдорда давлат божи ундирилади.
Ушбу қонуннинг 19-моддасига кўра, бир вақтнинг ўзида мулкий ва
номулкий хусусиятга эга бўлган даъво аризалари учун мулкий хусусиятдаги
даъво аризалари учун белгиланган ставкалар бўйича ва номулкий хусусиятга эга
даъво аризалари учун белгиланган ставкаларга кўра, ҳар бир талаб бўйича
алоҳида-алоҳида давлат божи тўланади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 26 май кунги Иштихон туманидаги
“Таллак” коллекторини тизимли таъмирлаш ва тиклаш тўғрисида 14-сонли
ёрдамчи пудрат шартномасини бекор қилишни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 60 000 000 сўм асосий қарз ва 3 500 000 сўм пеня ундиришни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажати ва Республика бюджетига
4 401 600 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин, ИПКнинг 112, 118, 176-179-моддалари, ФКнинг 236, 382моддаларига асосланиб, суд
қарор
қилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“2-сон МКК” масъулияти чекланган жамияти ва "MEGA NUR BUILDER"
масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2022 йил 26 май кунги
Иштихон туманидаги “Таллак” коллекторини тизимли таъмирлаш ва тиклаш
тўғрисидаги 14-сонли ёрдамчи пудрат шартномаси бекор қилинсин.
"MEGA NUR BUILDER" масъулияти чекланган жамиятидан “2-сон МКК”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 60 000 000 сўм асосий қарз, 3 500 000
сўм пеня ва ихтиёрий тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
"MEGA NUR BUILDER" масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 4 401 600 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Б.Х.Жураев