← Назад
Решение #794451 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 77 | — | code_article | |
| ФК | 260 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
КУРГАНТЕПИНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
АНДИЖАНСКОЙ ОБЛАСТИ
ANDIJON VILOYATI
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
170700, Qo’rg’ontepa sh, Mustaqillik ko’chasi 50-a
Тел (0-374) 723-11-49, 723-11-46
170700, г.Кургантепа, улица Мустакиллик, д. 50-а
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.qurgontepa@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2022 йил 24 август
4-1701-2202/2997-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Жураев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, даъвогар - “Ддддд” уюшмасининг
жавобгар - “Жжжж” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аъзолик бадалидан
ҳосил бўлган 9 992 666,67 сўм асосий қарз ва 4 996 333,33 сўм пеня ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича, даъвогар вакили П.Ходжаев (ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туман суди биносида
видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Ддддд” уюшмаси (кейинги ўринларда матнда “даъвогар” деб аталади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Жжжж” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда матнда “жавобгар” деб аталади) ҳисобидан аъзолик бадалидан
ҳосил бўлган 9 992 666,67 сўм асосий қарз ва 4 996 333,33 сўм пеня ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили даъво аризани қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб
беришни сўради.
Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим нусхаси почта
манзили бўйича юборилган. Бироқ Андижон шаҳар “Исломобод” МФЙ нинг 2022 йил
23 август кунги далолатномасида “Жжжж” ушбу манзилда фаолият кўрсатмаслиги
қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси
иккинчи қисмига мувофиқ, суд томонидан юридик шахсининг судга маълум бўлган
охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажрим нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу
ҳақда алоқа мауссасаси судни хабардор қилган бўлса иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига
кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Ушбу қонун нормасига асосланиб, суд низони жавобгар вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд ишда иштирок этаётган даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб,
ишдаги барча ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан аниқланишича, Тарафлар ўртасида 2019 йил
8 октябрда 554-сонли “Уюшма аъзолигига кириш тўғрисида”ги шартнома имзоланган.
Мазкур шартноманинг 4.1-бандида корхона бадаллари бир марталик уюшма
аъзолигига кириш бадали ва ҳар ойда тўлаб бориладиган аъзолик бадаллари
белгиланган.
Жавобгар шартноманинг 4.2-бандига асосан уюшма аъзолигига кириш бадали
шартнома тузиш санасидаги энг кам иш ҳақи миқдорининг 2 (икки) баробари
миқдорида ва 5 (беш) иш куни муддатида корхона томонидан уюшманинг ҳисобрақамига ўтказиши.
Шартноманинг 4.3-бандида ойлик аъзолик бадали ҳар ойда қуйидаги
меъзонларга мувофиқ корхона соф тушуми прогнозлари тўғрисидаги ойлар кесимида
тақдим этилган маълумот асосида ҳар ойда ҳисоблаб борилиши ва қуйидаги
жадвалнинг 1 қаторида соф тушумга нисбатан, бироқ энг кам миқдори 500 000 сўм
қилиб белгиланган.
Шунингдек, 4.6-бандида аъзолик бадали корхона томонидан уюшмага аъзо
бўлган ойнинг кейинги ойидан бошлаб ҳар ойнинг 10-чи санасигача тўлаб бериш
мажбуриятини олган.
Демак, аъзолик бадали 2019 йил учун 1 812 666,7 сўм, 2020 йил учун 6 000 000
сўм, 2021 йил учун 4 000 000 жами 11 812 666,7 сўмни ташкил қилган.
Жавобгар томонидан шартномада белгиланган мажбуриятларнинг муддатида
бажарилмаганлиги, 2019 йил октябрь ойидан 2021 йил август ойига қадарли жами
11 812 666,7 сўм тўлаши лозим бўлган, бироқ, жавобгар томонидан 1 820 000 сўм
тўлаб қолган 9 992 666,7 сўм тўламаганлиги натижасида бугунги кун ҳолатига
даъвогар олдида қарздорлик юзага келган.
Даъвогар аъзолик бадали тўлови бўйича юзага келган қарздорликни тўлаб
бериш тўғрисидаги 2022 йил 18 мартда ФБ-2/805-сонли талабнома жавобгарга
юборилган, лекин талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 77-моддаси иикичи қисмига
кўра, нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек
муштарак манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар
(иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузишлари мумкин.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(кейинги ўринларда матнда
“ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Шунингдек,
ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ушбу қарздорлик даъвогарнинг тақдим қилган хужжатлари, тарафлар
ўртасидаги 2019 йил 25 апрелдаги 473-сонли шартномаси, ҳисоб-китоб жадвали
ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси билан ўз исботини
топган.
Суд мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талабининг 9 992 666,7 сўм асосий
қарзини ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 4 996 333,33 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд даъво талабидаги пеня қисмини муҳокама қилган ҳолда жавобгарнинг пеня
қисмини ҳам тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Чунки, шартноманинг 5.2-бандида корхона мазкур шартномага мувофиқ аъзолик
бадалини ўз вақтида тўламаганлиги учун корхона ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда уюшмага пеня тўлаши
белгиланган.
ФКнинг 260-моддасига асосан, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Қонуний
неустойканинг миқдори, агар қонун тақиқламаса, тарафларнинг келишуви билан
кўпайтирилиши мумкин.
Шартнома талабларидан келиб чиқиб даъвогарнинг пеня ундириш талаби
асосли.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра,
агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарори 4-бандида, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Суд, жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, жавобгардан 450 000 сўм
пеня ундиришни лозим деб топди.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
ўрганиб чиқиб, даъво талаблари қаноатлантирилганлигини суд мажлиси
видеоконферецалоқа режими орқали ўтказилганлиги, даъвогар давлат божи ва почта
ҳаражатларини олдиндан тўлаб чиққанлигини инобатга олиб, ишни кўриб чиқиш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни,
даъвогар - “Ддддд” уюшмаси фойдасига жавобгар - “Жжжж” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 9 992 666,7 сўм асосий қарз, 450 000 сўм пеня ва олдиндан тўлаб
чиқилган 300 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта ҳаражатлари ҳамда Олий суди
депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш
билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундиришни ундиришни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 77, 234,
236, 260, 263-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129-170, 176179, 186-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “Жжжж” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Ддддд” уюшмаси фойдасига 9 992 666,7 сўм асосий қарз, 450 000 сўм пеня ва 300 000
сўм давлат божи 24000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар - “Жжжж” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб-рақамига 75000 сўм суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақа берилсин.
Мазкур хал килув карори устидан белгиланган тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
И.Жураев