← Назад
Решение #794485 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| онун | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| арздорни ФК | 327 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2022 йил 24 август
4-1802-2201/1129-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Остоновнинг котиблигида, «Shaxob Nur» масъулияти чекланган
жамияти раҳбари Ю.Норимов иштирокида, «Shaxob Nur» масъулияти чекланган
жамиятининг, «Muminov Sadullo Fayzullaevich» масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2201/1129-сонли
иқтисодий ишини, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ
суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-
«Shaxob Nur» масъулияти чекланган жамияти(матнда даъвогар деб юритилади),
«Muminov Sadullo Fayzullaevich» масъулияти чекланган жамияти(матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида
2020 йил 26 июнда 8-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилганлигини,
шартнома
бўйича
даъвогар
томонидан
жавобгарга
етказиб
берилган
58 877 975 сўмлик маҳсулот қиймати тўлаб берилмаганлигини, жавобгарга
қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилган бўлса-да, шу кунга қадар
ўз қарздорлигини даъвогарга тўлаб бериш чораларини кўрмасдан келаётганлигини
билдириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 58 877 975 сўм асосий қарздорлик,
29 438 987 сўм пеня, олдиндан тўланган суд харажатларини ундириш ҳақида ҳал қилув
қарори чиқаришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(матнда ИПК деб
юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деб кўрсатилган бўлиб, суд ишни жавобгар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар судга берган кўрсатувида, даъвони
қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим
деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 26 июнда 8-сонли маҳсулот етказиб бериш
шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга шартномада кўрсатилган
230 253 000 сўмлик алюмин ва ПВХ профилли эшик, ром ва витражларни етказиб
бериш, жавобгар эса 100 % тўловни олдиндан амалга ошириш мажбуриятини ўз
зиммасига олган.
Бироқ ушбу шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга
ҳисоб-фактуралар ва 2022 йил 31 май ҳолатига икки томонлама тасдиқланган
электрон солиштирма далолатномага кўра жами 228 477 975 сўмлик етказиб берилган
маҳсулот қийматидан 58 877 975 сўм тўлаб берилмаган.
Жавобгарга ушбу қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида юборилган талабнома
ижросиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар жавобгардан 58 877 975 сўм асосий қарз ва даъво
талабига қўшимча равишда 29 438 987 сўм пеня ундириш талаби билан судга мурожаат
этган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади)
8, 234-моддаларига мувофиқ, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан бўлиб, ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган.
ФКнинг 237-моддасига асосан, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош
тортишга йўл қўйилмайди.
Ушбу кодекснинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шартнома ва Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддаси
иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз
вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (Сотиб олувчи) етказиб берувчига ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида,
аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
неустойка тўлайди.
Шу боис, даъвогар жавобгардан кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорида пеня талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг Ўзбекистон
Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорнинг 12 бандига кўра,
қонун 32-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган пеня ишлар ва хизматлар
ҳақини ўз вақтида тўламаганлик ҳолларида ҳам қўлланилади. Пенянинг миқдори
шартнома баҳосига эмас, балки бажарилмаган мажбуриятлар қисми (тўланмаган ёки
кечиктирилган тўлов суммаси, бажарилмаган ишлар, хизматлар суммаси)га нисбатан
фоиз миқдорида ҳисобланади.
Даъвогар томонидан даъво талабига қўшимча равишда шартнома ва қонунга
мувофиқ, кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
29 438 987 сўм пеня асосли ҳисобланган бўлса-да, суд даъвони ушбу талабини
муҳокама қилиб, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, пеня миқдорини 8 831 696 сўмга
камайтиришни лозим топди.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд
неустойкани камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунидаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли Қарорининг
4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шунингдек, судлар
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигига эътибор қаратишлари кераклиги, қарорнинг
12-бандида, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда
тутилмаган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб бериши, мажбуриятлар бўйича қарзни
тўлаш учун зарур бўлган пул маблағларининг қарздорда мавжуд эмаслиги, унинг
шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни
бажариш учун керак товарларнинг бозорда йўқлиги қарздорни ФКнинг 327-моддасида
назарда тутилган фоизларни ёки қонун ҳужжатларида ёхуд шартномада келишилган
неустойкани тўлашдан озод этиш учун асос бўла олмаслиги қайд этилган.
Бундай ҳолатда, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар
«Muminov Sadullo Fayzullaevich» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Shaxob
Nur» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 58 877 975 сўм асосий қарз,
8 831 696 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган 20 607 291 сўм пеня қисмини
қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб,
жавобгар «Muminov Sadullo Fayzullaevich» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
«Shaxob Nur» масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган
1 766 339 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 236-моддаси, ИПКнинг 113, 176-180 ва 186моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Muminov Sadullo Fayzullaevich» масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар «Shaxob Nur» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 58 877 975 сўм
асосий қарз, 8 831 696 сўм пеня ундирилсин.
Даъвонинг қолган 20 607 291 сўм пеня қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «Muminov Sadullo Fayzullaevich» масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар «Shaxob Nur» масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган
1 766 339 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят беришга(протест келтиришга)ҳақли.
Судья
О.Қурбонов