Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2201/1275 Дата решения 24.08.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья Базаров Мухиддин Амирқулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қарши туман хокимияти Ответчик / Подсудимый "DANIR AMIR VORISBEK" фермер хўжалиги
Source ID 882503 Claim ID 2827719 PDF Hash cf5540e326d0cd07... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
Ер кодексининг 38-моддаси Ер кодекси 38 code_article
ушбу Кодекс 36-моддаси ушбу Кодекс 36 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
тисодий процессуал кодексининг 279-моддаси тисодий процессуал кодекси 279 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Qarshi sh, Bunyodkorlik ko’chasi 10 A uy город Карши, улица Бунёдкорлик, дом 10 А Тел: (75) 221 13 20, Факс: (75) 221 13 55, Почта: i.qashqadaryo@sud.uz Қ А Р О Р (апелляция инстанция суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Л.Абдуллаев апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Бозоров 2022 йил 24 август 4-1801-2201/1275-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Бозоров раислигида, ҳайъат аъзолари Ж.Хусаинов ва А.Арзиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг котиблигида, даъвогар вакили Г.Азизова (ишончнома асосида), Қарши туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили Р.Султонов (ишончномага асосан) ва жавобгар раҳбари Х.Бекпўлатова, унинг адвокати Ш.Турдимуродов (2022 йил 1 августдаги 00158-сонли ордерга асосан) иштирокида Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори устидан “Данир Амир Ворисбек” фермер хўжалигининг апелляция шикоятини вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади : даъвогар Қарши туман ҳокимлиги, Қарши туманлараро иқтисодий судга, даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Данир Амир Ворисбек” фермер хўжалиги билан тузилган 2020 йил 4 ноябрдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида 2020 йил 4 ноябрь куни расмийлаштирилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш ва жавобгар ҳисобидан даъвогар ҳокимлиги фойдасига 21.600 сўм почта харажати, республика бюджетига 2.700.000 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва унинг адвокати апелляция шикоятида кўрсатилган важларини таъкидлаб, унга кўра 2020 йил 4 ноябр ойида 43,0 гектар ер майдони 49 йилга ижара шартномаси асосида берилганлигини, экинларни суғориш учун сув тақчиллиги, туман ҳокимлиги томонидан тузилган комиссия аъзоларини имзолари сохталаштирилганлигини, иш ҳужжатларига илова қилинган фотосуратлар фермер хўжалигининг ер майдонига тегишли эмаслигини, халқ депутатлари кенгашининг қароридан хабари йўқлигини, қонунчилик бўйича 3 йил давомида ижара шартномаси шартлари бажарилмаса ижара шартномасини бекор қилиш белгиланганлигини, лекин хўжалик ерни ижарага олганлигига бир йил бўлганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикояти бўйича ўз эътирозларини билдириб, туман ҳокимлиги томонидан тузилган комиссия томонидан ердан унумсиз фойдаланилганлиги ҳақида далолатнома тузилганлигини, халқ депутатлари кенгаши томонидан бу ҳақда хулоса берилганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган, Қарши туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини ўз кучига қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикояти ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, куйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди. Иш ҳужжатларига кўра, Қарши туман ҳокимининг 2020 йил 29 октябрдаги ҲҚ-1762/10-сонли қарори асосида жавобгарга Янгибоғ массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 84, 89, 90к, 139-контурларидан, жами 43 гектар ер майдонлари қириқ тўққиз йил муддатга ижарага берилган. Ушбу қарор асосида тарафлар ўртасида 2020 йил 4 ноябрда ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида шартнома расмийлаштирилган. Шартном бўйича жавобгар ер участкасининг ихтисослашувини сақлаш, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштиришни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ерларнинг нормативидаги кадастр баҳосидан паст бўлмаган даражада бўлишини таъминлаш ва шу каби бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олган. Аниқланишича, қишлоқ ва сув хўжалиги, кадастр агентлиги ва туман фермерлар кенгаши томонидан 2022 йил 21 апрелда далолатнома расмийлаштирилган. Ушбу далолатномада, фермер хўжалиги томонидан ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланилмаганлиги қайд этилган. Далолатномада қайд этилган ҳолатлар ўрганиб чиқилиши учун ер майдонларини бериш (реализатсия қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясига тақдим этилган. Туман комиссияси томонидан тақдим этилган хулосада, жавобгар ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмасдан келган-лиги, жумладан 2020 йил пахта ҳосилини 59 фоизга, 2021 йил 49,3 фоизга, шунингдек ғалла сотиш режасини 2021 йил 36,2 фоизга бажариб, норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олганлиги сабабли ер майдонини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш қайд этилган. Халқ депутатлари Қарши туман кенгашининг 2022 йил 22 апрелдаги VI-6142-459-К/22-сонли қарорига асосан фермер хўжалиги билан тузилган ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ҳамда ер майдонини туман захирасига қайтариш таклифига розилик берилган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 25 апрелда тарафлар ўртасида расмийлаштирилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномани бекор қилиш тўғрисида таклиф юборилган. Жавобгар томонидан таклиф олиниб, шартномани бекор қилишга норози эканлиги билдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасида, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Ушбу модданинг иккинчи қисмида, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Ер кодексининг 38-моддаси биринчи қисмига кўра, ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6-11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Туман, шаҳар ҳокими тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритади. Туман, шаҳар ҳокими, зарур ҳолларда, ер участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текширишни тайинлашга ҳақли. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш тўғрисида” 2004 йил 12 мартдаги 115-сонли қарорнинг 7-бандида ҳам тушунтириш берилган. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Қайд этилган асосларга кўра, биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 279-моддаси биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослар кўрсатилган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар апелляция шикояти учун Республика бюджетига 1.350.000 сўм давлат божи ундиришни, 24.000 сўм почта харажатини инобатга олишни унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “Данир Амир Ворисбек” фермер хўжалигининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар “Данир Амир Ворисбек” фермер хўжалигидан апелляция шикояти учун Республика бюджетига 1.350.000 сўм давлат божи ундирилсин. 24.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик этувчи М.Бозоров ҳайъат аъзолари Ж.Хусаинов А.Арзиев