← Назад
Решение #794619 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street, 4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пайариқ тумани 4-1406-2201/2382-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг
раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили С.Абдурахмонов (23.08.2022 йилдаги №01/1724-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Самарқанд
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар “AKBAR QURBONOV HOSILI” фермер хўжалигига
нисбатан асосий қарз ва пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда
савдо-саноат палатаси деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, унда электр қувватини етказиб бериш тўғрисидаги 186977-сонли
шартномага асосан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”
акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
“AKBAR QURBONOV HOSILI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)га электр қувватини етказиб бериш, жавобгар
эса фойдаланилган электр қуввати учун тўловларни ўз вақтида ўтказиш
мажбуриятини
олганлигини,
даъвогар
ўз
зиммасига
олган
мажбуриятларни бажариб, жавобгарга электр қувватини етказиб
берганлигини, лекин жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлигини, ҳозирги кунга келиб 01.06.2022 йил ҳолатига
7 006 590 сўм дебитор қарздорлик вужудга келганлигини, бу тўғрисида
таққослаш далолатнома ҳам мавжудлигини, 01.11.2004 йилдаги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг №511-сон қарорига
асосан ўз вақтида тўланмаган учун 3 267 599 сўм пеня
ҳисобланганлигини, шу боис жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
7 006 590 сўм асосий қарз ва 3 267 599 сўм пеня ундиришни, ишни савдосаноат палатаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, савдо-саноат палатаси ва жавобгар суд
мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси
2- ва 3-қисмларига асосан уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ўз тушунтиришида,
даъвони қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга
қўшимча равишда жавобгар суд кунига қадар қарздорликни бартараф
этмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича, даъвогар (“Корхона”) ва жавобгар (“Истеъмолчи”)
ўртасида юридик истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти
тўғрисида 2022 йил 05 январда шартнома тузилган.
Шартноманинг
1-бандига
асосан,
таъитнотчи
корхона
истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб
бериш, истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ
тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-банди 2-хатбошисига кўра, истеъмолчига
электр энергияси етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши шартлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси ўз вақтида
етказиб берилиб, шартнома шартлари лозим даражада бажарилган.
Лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан
келинган. Етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни ўз
вақтида тўлаб берилмаслиги оқибатида солиштирма далолатномадан
маълум бўлишича жавобгарнинг даъвогар олдида 2022 йил 01 июнь
ҳолатига 7 006 590 сўм дебитор қарздорлиги юзага келган.
Мазкур ҳолат ишдаги шартнома, солиштирма далолатнома ва счетфактуралар билан хам ўз исботини топган.
Жавобгар суд кунига қадар қарздорликни тўлаб бермаган.
Даъвогарнинг жавобгардан 7 006 590 сўм асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво талаби ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини
топганлиги, қарздорлик суд кунига қадар тўланмаганлиги сабабли у
қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 3 267 599 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФКнинг 263-моддасига асосан, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил
1 ноябрдаги 511-сон “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисобкитоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарорининг 2-иловаси 11-бандига асосан ҳисоб-китоб
ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган
ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати
ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр
энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар
учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.
Даъвогарнинг жавобгардан 3 267 599 сўм миқдорида пеня
ундириш талаби асослидир.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим
бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатлариини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Пленум қарорининг
4-бандида ҳам батафсил тушунтириш берилган.
Суд, тўланиши лозим бўлган пеня кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига мутаносиблигини инобатга олиб ундирилиши
лозим бўлган пеняни камайтирган ҳолда жавобгардан даъвогар
фойдасига 1 100 000 сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини
ундиришни рад этишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу модданинг 6-қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг
камайтирилиши
ҳисобга
олинмаган
ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда,
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
4
“Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик
бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга
эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ
БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
Бундай ҳолатда, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 7 006 590 сўм асосий қарз,
1 100 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини
ундиришни, даъво талабининг қолган 2 167 599 сўм пеня ундириш
қисмини қаноатлантиришни рад этишни, Республика бюджетига
300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди.
Юкоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларига
асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“AKBAR QURBONOV HOSILI” фермер хўжалигидан “Самарқанд
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
фойдасига 7 006 590 сўм асосий қарз, 1 100 000 сўм пеня ва олдиндан
тўланган 24 000 сўм почта харажати, жами 8 130 590 сўм ундирилсин.
Даъво талабининг қолган 2 167 599 сўм пеня ундириш қисмини
қаноатлантириш рад этилсин.
“AKBAR QURBONOV HOSILI” фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Б.Х.Жураев