← Назад
Решение #794650 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 382 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 38 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 36 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 279 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
город Карши, улица Бунёдкорлик, дом 10 А
Qarshi sh, Bunyodkorlik ko’chasi 10 A uy
Тел: (75) 221 13 20, Факс: (75) 221 13 55, Почта: i.qashqadaryo@sud.uz
Қ А Р О Р
(апелляция инстанция суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья
Л.Абдуллаев
апелляция инстанцияси
судида маърузачи судья
М.Бозоров
2022 йил 24 август
4-1801-2201/1281-сонли иш
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси
судлов ҳайъати М.Бозоров раислигида, ҳайъат аъзолари Ж.Хусаинов ва А.Арзиевдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг котиблигида, даъвогар
вакили Г.Азизова (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Б.Тошев, унинг адвокати
Ш.Турдимуродов (2022 йил 1 августдаги 00158-сонли ордерга асосан) иштирокида
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори
устидан “Agro GoId OriginaI” фермер хўжалигининг апелляция шикоятини вилоят
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади :
даъвогар Қарши туман ҳокимлиги, Қарши туманлараро иқтисодий судга, даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Agro GoId OriginaI” фермер хўжалиги билан
тузилган 2020 йил 15 февралдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини бекор қилишни сўраган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида 2020 йил
15 февраль куни расмийлаштирилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини бекор қилиш ва жавобгар ҳисобидан даъвогар ҳокимлиги фойдасига
21.600 сўм почта харажати, республика бюджетига 2.700.000 сўм давлат божи
ундириш белгиланган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва унинг адвокати апелляция
шикоятида кўрсатилган важларини таъкидлаб, унга кўра 2020 йил февраль ойида
51,9 гектар ер майдони 49 йилга ижара шартномаси асосида берилганлигини,
экинларни суғориш учун сув тақчиллиги, туман ҳокимлиги томонидан тузилган
комиссия аъзоларини имзолари сохталаштирилганлигини, иш ҳужжатларига илова
қилинган фотосуратлар фермер хўжалигининг ер майдонига тегишли эмаслигини,
далолатномада фермер хўжалиги раҳбари вафот этганлиги кўрсатилганлигини,
лекин у тирик эканлигини, халқ депутатлари кенгашининг қароридан хабари
йўқлигини, қонунчилик бўйича 3 йил давомида ижара шартномаси шартлари
бажарилмаса ижара шартномасини бекор қилиш белгиланганлигини, лекин хўжалик
ерни ижарага олганлигига бир йил бўлганлигини билдириб, шикоятни
қаноатлантиришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикояти бўйича
ўз эътирозларини билдириб, туман ҳокимлиги томонидан тузилган комиссия
томонидан ердан унумсиз фойдаланилганлиги ҳақида далолатнома тузилганлигини,
халқ депутатлари кенгаши томонидан бу ҳақда хулоса берилганлигини билдириб,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, апелляция шикояти ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, куйидаги
асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини
эса қаноатлантирмасликка қарор қилди.
Иш ҳужжатларига кўра, Қарши туман ҳокимининг 2020 йил 11 февралдаги ҲҚ546/08-сонли қарори асосида жавобгарга А.Икромов массиви қишлоқ хўжалик
харитасининг 1533, 1527, 1534, 1526, 1536, 1532, 770, 1531, 1538, 772к-контурларидан
жами 51,9 гектар ер майдонлари 49 йил муддатга ижарага берилган. Қарорга асосан
тарафлар ўртасида 2020 йил 15 февралда ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш тўғрисида шартнома расмийлаштирилган.
Шартнома бўйича жавобгар ер участкасининг ихтисослашувини сақлаш, давлат
эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштиришни ташкил этиш, қишлоқ
хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ерларнинг нормативидаги кадастр баҳосидан
паст бўлмаган даражада бўлишини таъминлаш ва шу каби бошқа мажбуриятларни ўз
зиммасига олган.
Қишлоқ ва сув хўжалиги, кадастр агентлиги ва туман фермерлар кенгаши
томонидан 2022 йил 15 апрелда далолатнома расмийлаштирилган. Ушбу
далолатномада, фермер хўжалиги томонидан ижарага берилган қишлоқ хўжалиги
экин майдонларидан оқилона фойдаланилмаганлиги қайд этилган. Далолатномада
қайд этилган ҳолатлар ўрганиб чиқилиши учун ер майдонларини бериш
(реализатсия қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясига тақдим
этилган.
Туман комиссияси томонидан тақдим этилган хулосада, жавобгар ижарага
берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмасдан келганлиги, жумладан 2020 йил пахта ҳосилини 89,7 фоизга, 2021 йил 42,8 фоизга,
шунингдек ғалла сотиш режасини 2021 йил 17,7 фоизга бажариб, норматив кадастр
баҳосидан паст ҳосил олганлиги сабабли ер майдонини ижарага бериш
шартномасини бекор қилиш қайд этилган.
Халқ депутатлари Қарши туман кенгашининг 2022 йил 22 апрелдаги VI-6142459-К/22-сонли қарорига асосан фермер хўжалиги билан тузилган ер участкасини
ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ҳамда ер майдонини туман захирасига
қайтариш таклифига розилик берилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 25 апрелда тарафлар ўртасида
расмийлаштирилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномани бекор
қилиш тўғрисида таклиф юборилган.
Жавобгар томонидан таклиф олиниб, шартномани бекор қилишга норози
эканлиги билдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасида, агар ушбу
Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор
қилиниши мумкин.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида, тарафлардан бирининг талаби билан
шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор
қилиниши мумкин: иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; ушбу Кодекс,
бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
Ер кодексининг 38-моддаси биринчи қисмига кўра, ушбу Кодекс 36-моддаси
биринчи қисмининг 6-11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер
тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни
муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки
ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар ҳокимига
ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Туман, шаҳар ҳокими
тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси
киритади. Туман, шаҳар ҳокими, зарур ҳолларда, ер участкасининг ҳолатини ҳамда ер
эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни
муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг сифатини
қўшимча равишда текширишни тайинлашга ҳақли.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қишлоқ
хўжалигида
қонунийликни
таъминлаш
ва
ердан
фойдаланишдаги
суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш
тўғрисида” 2004 йил 12 мартдаги 115-сонли қарорнинг 7-бандида ҳам тушунтириш
берилган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Қайд этилган асосларга кўра, биринчи инстанция суди даъво талабини
қаноатлантириш ҳақида тўғри тўхтамга келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 279-моддаси
биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш асослар кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар
апелляция шикояти учун Республика бюджетига 1.350.000 сўм давлат божи
ундиришни, 24.000 сўм почта харажатини инобатга олишни унинг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз, “Agro GoId OriginaI” фермер хўжалигининг апелляция шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар “Agro GoId OriginaI” фермер хўжалигидан апелляция шикояти учун
Республика бюджетига 1.350.000 сўм давлат божи ундирилсин.
24.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) бериш
мумкин.
Раислик этувчи
М.Бозоров
ҳайъат аъзолари
Ж.Хусаинов
А.Арзиев