Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/186 Дата решения 24.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 374714 Claim ID 2733906 PDF Hash dfb02b852d64141a... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ноябрда ЖПКнинг 224-моддаси ноябрда ЖПК 224 law
ноябрда ЖПКнинг 221-моддаси ноябрда ЖПК 221 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси збекистон Республикаси ЖК 33 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 167-моддаси ЖКнинг 167 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил март ойининг 24 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани “2 Чарх Камолон” МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи З.Шаабдукаримова ва унинг ҳимоячиси “SHIROZA-HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Ш.Юльчиева, жабрланувчи И.Холмирзаевнинг иштирокида, Шаабдукаримова Зухра Асрор қизига нисбатан 1-1006-2504/186-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Шаабдукаримова Зухра Асрор қизи (Shaabdukarimova Zuxra Asror Qizi), 1995 йил 26 июнда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оиласи билан ажрашган, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Ашурметов кўчаси, 136-уйда яшовчи, 2024 йил 27 ноябрда ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ва 2024 йил 28 ноябрда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, 2024 йил 29 ноябрда озод қилинган, иш бўйича “шахсий кафиллик” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “г” банди, 167моддаси 2-қисми “а,б,г” бандлари билан айбланган. Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи З.Шаабдукаримова 02.10.2024 йилдан бошлаб шартнома асосида “GS PLANET” МЧЖ га қарашли Чилонзор тумани Муқимий кўчасида жойлашган “Алиев заргарлик буюмлари маркази” биносидаги “AUREYA” номли тилла ва кумуш буюмлар дўконида сотувчи лавозимида ишлаб келиб, унга ишониб топширилган тилла буюмларни, ўзининг мансаб мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талонторож қилиш мақсадида, 2024 йил 01 ноябрь куни соат тахминан 18:50да “AUREYA” дўконида бўла туриб, ушбу дўкон растасидаги бир дона бахоси 15.816.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тошли сирға, бир дона баҳоси 9.087.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тошли сирға, бир дона баҳоси 9.132.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тошли узук, жами 34.035.000 сўмлик тилла буюмларни ўзга шахсларга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Бундан ташқари, З.Шаабдукаримова ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, 2024 йил 16 ноябрь куни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, “GS PLANET” МЧЖ га қарашли “Алиев заргарлик буюмлари маркази” биносидаги “VINCERI” номли тилла буюмлар дўконининг сотувчиси ҳамкасби Г.Зуфарова ўзининг шахсий ишлари билан дўкондан ташқарига чиқиб, унга дўкондаги барча қимматбаҳо тилла буюмларни ишониб топшириб, қараб туришини айтиб кетганидан фойдаланиб, ушбу дўкон растасидаги бир дона бахоси 32.523.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тошли тилла сирға, бир дона бахоси 36.878.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тошли тилла узук, бир дона бахоси 25.447.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тошли тилла узук, бир дона баҳоси 15.060.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тошли тилла узук, бир дона баҳоси 34.852.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тошли тилла узук, жами баҳоси 144.795.000 сўм бўлган тилла буюмларни ўзга шахсларга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Судланувчи З.Шаабдукаримова суд мажлисида айбига қисман иқрорлигини билдириб, дастлабки терговдаги кўрсатмаларини қисман тасдиқлаб қуйидагиларни билдирди, яъни у 2024 йил октябрь ойидан бери “GS PLANET” МЧЖга қарашли “AUREA” номли тилла ва кумуш буюмлари савдо дўконида ишлаб келганлиги, 2024 йил ноябрь ойининг биринчи куни соат тахминан 18:50да иш жойида бўлган вақтида дўкондаги 3 дона тилла буюмлар, яъни нархи 15.816.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тошли сирға, нархи 9.087.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тошли сирға нархи 9.132.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тошли узукларни ҳеч кимга билдирмай олиб, ушбу тилла буюмларни Чорсу бозоридаги янги очилган тилла марказига олиб бориб, 300 АҚШ долларига лом ҳолатида сотиб юборганлиги, бу тилла буюмлар асоси тиллада эмас балки бриллиант тошига қараб баҳоланганлиги, лекин тилла буюм ломга бахолаганда уни тошлари чиқариб ташланганлиги, ушбу 300 АҚШ долларини ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги тўғрисида дастлабки терговда қўрқиб кетганлигидан ёзиб берганлигини, аслида у икки дона узук олганлигини, шунингдек 2024 йил 16 ноябрь куни соат тахминан 10:50да ёнидаги “GS PLANET” МЧЖга қарашли “VINCERE” номли дўкондаги сотувчи Гулноза ҳожатхонага чиқиб келишини унга айтиб, дўконга кўз ташлаб туришини айтганлиги, у ушбу ҳолатдан фойдаланиб, “VINCERE” номли дўконга кириб, ўнг томондаги растада жойлашган 5 дона тилла буюм, яъни нархи 32.523.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тоши бўлган сирға, нархи 36.878.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тоши бўлган узук, нархи 25.447.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тоши бўлган узук, нархи 15.060.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тоши бўлган узук, нархи 34.852.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тоши бўлган узукни олиб чиқиб кетганлиги ва ушбу тилла буюмларни ҳам Чорсу бозоридаги тилла марказига бориб у ердаги сотувчиларга лом нархида жами 850 АҚШ долларига сотиб юборганлиги, пулларни эса ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги ҳақида кўрсатма берган бўлсада буларни барчасини қўрқиб кетганлигидан қамаб қўйишмасин деб ёзиб берганлигини, ўзи Гулноза доимо ишга кеч қолиб келса камерани ўчириб қўйишни ундан сўраб келганлигини, шу сабабли Гулнозага тегишли дўкондан ким тилла буюмларни олганлигини билмаслигини, аввалари ҳам Искадаракага тегишли дўконларда ишлаши жараёнида бошқа кумуш буюмни ҳам олиб, сотувдан тушган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини тан олишини, ҳозирда И.Холмирзаевга етказилган моддий зарарларни қоплаш учун депозит ҳисоб-рақамига пул маблағларини қўйганлигини, қилмишидан пушаймонлигини билдириб, суддан енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи И.Холмирзаев суд мажлисида, дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб қуйидагиларни билдирди, яъни у 2019 йил 19 февралдан буён “GS PLANET” МЧЖ бош директори вазифасида ишлаб, жамиятнинг асосий фаолияти заргарлик буюмларининг савдоси ҳисобланиши, ушбу жамият 2024 йил март ойидан бери Чилонзор тумани Муқимий кўчасида жойлашган “Алиев заргарлик савдо маркази” биносида иккита дўконда заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланиши, Зухра Шаабдукаримова бошида Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Самарқанд Дарбоза” савдо маркази ичидаги “AUREA” номли дўконида иш фаолиятини бошлаганлиги, у 02.10.2024 йилдан расмий ишчи сифатида “AUREA” номли дўконда тахминан икки ҳафта ишлаганлиги, кейин уни Чилонзор тумани Муқимий кўчасида жойлашган “Алиев заргарлик савдо маркази” биносидаги “AUREA” номли дўконига ишга ўтганлиги, “AUREA”нинг рўпарасида унга тегишли бўлган “VINCERI” номли дўкон ҳам мавжудлиги, 2024 йил 16 ноябрь куни кечқурун кечки пайт ишдан сўнг, Самарқанд Дарбоза савдо марказидаги “AUREA” дўконида ишловчи “Маъмура” исмли ходим унга қўнғироқ қилиб, уни ёнига Зухра келиб, у ишлайдиган жойдаги витринадан 3 та тилла буюмлар йўқолганлиги, буни оқибати нима бўлиши ҳақида сўраганини айтиб, унга маълум қилганлиги, ўша пайт Зухра Маъмурани олдида турганлиги, у телефонни Зухрага беришини айтганлиги, Зухра телефонни олган вақтида у ундан нимага асосланиб, у бундай деганини сўраганида Зухра тилла буюмлар унга ёқиб қолганини, октябрь ойининг охирида инвентаризациядан ўтган вақтда жойида турганини, лекин ҳозирги кунга келиб йўқ бўлиб қолганини айтганлиги, у унга эртага ишхонага келишини, ўша ерда текшириб кўришларини айтганлигини, 17.11.2024 йилда Зухра ишхонага етиб келганлиги, Зухра билан Севинч ҳам бўлганлиги, у ўзларини витрина акт-сверкаси бўйича текширган вақтида камчиликлар чиққанлиги, эртаси куни Мадина барча тилла ва кумуш буюмларни инветаризациядан ўтказган вақтида Зухра ишлайдиган тилла буюмлар турадиган растадан жами 34.000.000 сўмлик 3 та тилла буюмлар йўқлигини айтганлиги, у бўлиб ўтган ҳолат юзасидан таъсисчи Саидаминов Сухробга ахборот берганлиги, кузатув камераларини кўришган вақтида Зухра 01.11.2024 йилда соат тахминан 18:53да Зухра тилла буюмлар турган витринани очиб, тилла буюмларни олиб, кассани олдига қўйиб, уни ҳамма қоғозларини ечиб ташлаб, ўзини ҳамёнига солиб қўйгани акс этганлигини кўришганлигини, сўнг Зухрани М.Улуғбек туманида жойлашган бош офисга чақиртирганлиги, товаршунос Мадинага у билан гаплашиб ҳолатга ойдинлик киритиб беришини айтганлигини, Зухра бошида тан олмай кейин тан олганлиги, 350 АҚШ доллари қарзи бўлганини ва ушбу қарзини тўлаш учун 3 дона жами нархи 34.000.000 сўм бўлган тилла буюмларни олиб сотиб юборганини айтганлигини, 17.11.2024 йилда текширув куни “VINCERI” дўконида ишловчи Гулнозани оилавий шароити туфайли кетиб қолгани сабабли Зухрани ўша дўконга қолдириб кетганлиги, Гулноза билан ушбу дўконни ҳам кузатув камераси ва Мадина орқали инветаризациядан ўтказдирганлигида инвертаризация натижасига кўра “VINCERI” дўконидан ҳам 5 дона жами нархи 144.768.000 сўм бўлган тилла буюмлар йўқлиги маълум бўлганлиги, видеокузатув камерасини текширган вақтида 16.11.2024 йил соат 10:48дан 10:50гача бўлган вақт оралиғида Гулноза ҳожатхонага чиққан вақтида Зухра дўкондан тилла буюмларни олиб чиқиб кетганлиги кўринганлиги, кейин у ҳолат юзасидан ариза ёзиб берганлиги, дастлабки тергов даврида 18.795.000 сўм миқдоридаги моддий зарар З.Шаабдукаримованинг онаси томонидан қопланганлиги ҳақида тасисчи билан келишилган ҳолда кўрсатув бериб, депозит ҳисоб-рақамига қўйилган пулларни унинг фойдасига ундиришни ва унга етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлигини инобатга олишни сўради. Гувоҳ Г.Зуфарова суд мажлисида, дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тўлиқ тасдиқлаб қуйидагиларни билдирди, яъни у “GS PLANET” МЧЖга қарашли “VINCERI” номли дўконда сотувчи бўлиб ишлаши, Шаабдукаримова Зухрани у ишлайдиган дўконнинг ёнидаги “AUREA” дўконида сотувчи бўлиб ишлаганлиги, Зухра у ишлайдиган дўкондан тилла буюмлар ўғирлаганини у Искандар акадан эшитганлиги, у дўкон ташқарисига чиқса, доимий равишда Зухрага қараб қараб туришини айтганлиги, 16.11.2024 йил соат тахминан 10:48да ҳожатхонага чиққанида Зухрага дўконга қараб туришликни илтимос қилиб кетганлиги, қайтиб келганида ўзини дконида турганини кўрганлиги ҳақида кўрсатув берди. Суд, судланувчи З.Шаабдукаримованинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви, жабрланувчи ва гувоҳнинг берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, ашёвий далилни олиш, юзлаштириш, видеоёзувни кўздан кечириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомалари, ашёвий далил ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, З.Шаабдукаримованинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг “GS PLANET” МЧЖга қарашли “AUREYA” номли тилла ва кумуш буюмлар дўконида сотувчи лавозимида ишлаб келиб, ушбу дўкон растасидаги бир дона бахоси 15.816.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тошли сирға, бир дона баҳоси 9.087.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тошли сирға, бир дона баҳоси 9.132.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тошли узук, жами 34.035.000 сўмлик тилла буюмларни ўзга шахсларга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишда ифодаланган қилмиши мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан айбдорга ишониб топширилган ва унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан; З.Шаабдукаримованинг “GS PLANET” МЧЖга қарашли “AUREYA” номли тилла ва кумуш буюмлар дўконида сотувчи лавозимида ишлаб келиб, ҳамкасби “VINCERI” номли тилла буюмлар дўконининг сотувчиси Г.Зуфарова ўзининг шахсий ишлари билан дўкондан ташқарига чиқиб, унга дўкондаги барча қимматбаҳо тилла буюмларни ишониб топшириб, қараб туришини айтиб кетганидан фойдаланиб, ушбу дўкон растасидаги бир дона бахоси 32.523.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тошли тилла сирға, бир дона бахоси 36.878.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тошли бўлган тилла узук, бир дона бахоси 25.447.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тошли тилла узук, бир дона баҳоси 15.060.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тошли тилла узук, бир дона баҳоси 34.852.000 сўм бўлган 585 пробали бриллиант тошли тилла узук, жами баҳоси 144.795.000 сўм бўлган тилла буюмларни ўзга шахсларга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишда ифодаланган қилмиши мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан айбдорга ишониб топширилган ва унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан такроран талон-торож қилиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а,б,г” бандлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи З.Шаабдукаримовани Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда жиноятлар мажмуи бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а,б,г” бандлари билан жавобгарликка тортишни лозим деб топади. Суд, судланувчи З.Шаабдукаримовага нисбатан жазо тайинлашда жиноятларни ғаразли ниятларда содир қилганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб, унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлиги, аёл киши эканлиги, жабрланувчига етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, унинг хусусий дўконларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келишлигини инобатга олиб ЖКнинг 45моддасини қўлламасдан, ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, иш бўйича етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ молия-иқтисод бошқармасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган 140.000.000 сўм, 5.000.000 сўм ва 15.000.000 сўм, жами 160.000.000 сўм миқдоридаги пулларни ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг жабрланувчи И.Холмирзаевнинг фойдасига ундиришни; -жабрланувчи И.Холмирзаевга дастлабки тергов даврида 18.795.000 сўм миқдоридаги моддий зарар қопланганлиги ва унга етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганлигини инобатга олишни; -иш бўйича ашёвий далил деб топилган видеотасвирлар ёзилган икки дона компакт дискларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473, 5868, 58610-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Шаабдукаримова Зухра Асрор қизи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а,б,г” бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича иш ҳақининг ўн фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан З.Шаабдукаримовани ушлаб турилган (2024 йил 27-28 ноябрь, 2 кун) ҳар бир кунини ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан чегириб ташланган ҳолда узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг ўн фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 11 (ўн бир) ой 24 (йигирма тўрт) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўтаттириш белгилансин. Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. З.Шаабдукаримовага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси 4-қисми талаблари тушунтирилсин. Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. Судланувчи З.Шаабдукаримовага нисбатан қўлланилган “шахсий кафиллик” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Иш бўйича етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ молия-иқтисод бошқармасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган 140.000.000 сўм, 5.000.000 сўм ва 15.000.000 сўм, жами 160.000.000 сўм миқдоридаги пуллар ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг жабрланувчи И.Холмирзаевнинг фойдасига ундирилсин. Жабрланувчи И.Холмирзаевга дастлабки тергов даврида 18.795.000 сўм миқдоридаги моддий зарар қопланганлиги ва унга етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганлиги инобатга олинсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган видеотасвирлар ёзилган икки дона компакт дисклар жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка ичида, маҳкума ва жабрланувчи ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи, судья: (имзо) Ф.Абдушукуров Аслига тўғри: Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович