← Назад
Решение #794714 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street, 4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пайариқ тумани
2022 йил 24 август
4-1406-2201/2282-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Х.Жураев, ушбу
кун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “MAROQAND NEFT BAZASI” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида жавобгар "Салимов Шахобиддин агро даласи" фермер
хўжалигига нисбатан дебитор қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъво аризада, “MAROQAND NEFT BAZASI” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва "Салимов
Шахобиддин агро даласи" фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ўртасида нефт маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида
шартномаси имзоланганлигини, ушбу шартномага кўра даъвогар жавобгарга
нефт маҳсулотларини етказиб бериш мажбуриятини олганлигини,
шартномага мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга нефт маҳсулотлари
етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятида
белгиланган нефт маҳсулоти учун тўловни амалга оширмаганлигини,
тузилган солиштирма далолатномага мувофиқ даъвогар томонидан
етказилган нефт маҳсулоти учун жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарзи
3771016.35 сўмни ташкил этишлигини, жавобгарга дебитор қарздорликни
тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилганлигини, талабномага нисбатан
хозирги кунга қадар хеч қандай тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 3771016.35 сўм дебитор қарзни ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра,
жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 14 мартда №1040-сонли
нефт маҳсулотлари етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб
олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Мазкур шартноманинг 1-қисмига асосан етказиб берувчи хўжаликка
нефт маҳсулотлари (дизел ёқилғиси, мой ва бошқа маҳсулотлар)ни етказиб
бериш, хўжалик эса уларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз
зиммасига олган.
Шартноманинг 3.3-бандига кўра, етказиб бериладиган нефт
маҳсулотлари учун ҳисоб-китоблар хўжалик томонидан олдиндан 100 фоиз
миқдорида ҳақ тўлаш орқали пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, жавобгарга нефт
маҳсулотлари етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан нефт
маҳсулотларининг ҳақи тўлаб берилмаган. Натижада жавобгар даъвогар
олдида 3771016.35 сўм қарздор бўлиб қолган.
Даъвогар жавобгарни дебитор қарзни тўлаш тўғрисида талабнома
билан огоҳлантирган бироқ, жавобгар томонидан талабнома эътиборсиз
қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар, шартнома, нефт
маҳсулотларини етказиб бериш жадвали, солиштирма далолатнома, нефт
маҳсулотларини тарқатишга рухсатнома ва тарқатиш ведомости билан ҳам ўз
исботини топган.
Даъвогарнинг 3771016.35 сўм дебитор қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво талаби асосли ва у қаноатлантирилиши лозим.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу боис суд, суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-180, 2034, 2035 моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъво талаби қаноатлантирилсин.
"Салимов Шахобиддин агро даласи" фермер хўжалигидан “MAROQAND
NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3771016.35 сўм
дебитор қарз ва олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажати, жами
3795016,35 сўм ундирилсин.
"Салимов Шахобиддин агро даласи" фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 300000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилинганидан кейин ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
Б.Х.Жураев