Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2269 Дата решения 23.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Полвонтош масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый GUARANTEED SCHWEINWE FIRM масъулияти чекланган жамияти
Source ID 901143 Claim ID 2852115 PDF Hash 840644b51e9efe30... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 1 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy Теl: (66) 425-17-35 PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 4-1406-2201/2269-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили О.Бердиев (16.08.2022 йилдаги 50-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “POLVONTOSH” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “GUARANTEED SCHWEINWE FIRM” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан асосий қарз ва пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суднинг ўз биносида жиноят ишлари бўйича Денов туман суди орқали АКТ ходими М.Бозоров кўмаклашувида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда тарафлар ўртасида 2022 йил 18 февралда ун маҳсулотлари етказиб бериш тўғрисида №03-22-сонли онлайн шартнома тузилганлигини, шартномага асосан даъвогар “POLVONTOSH” масъулияти чекланган жамияти томонидан 21.02.2022 йилдаги 01-сонли ҳисоб-фактура билан 100 000 000 сўмлик ун маҳсулотларини етказиб берганлигини, жавобгар “GUARANTEED SCHWEINWE FIRM” масъулияти чекланган жамияти ун маҳсулотини қабул қилган бўлса-да, ушбу маҳсулот ҳақини тўлаб бермаганлигини, қарздорликни тўлаш тўғрисидаги юборилган 2022 йил 5 июль куни №41-сонли огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлигини, шартноманинг 4.2-бандига кўра етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир календар кун учун 1% миқдорида жарима тўлашлиги белгиланганлигини билдириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 100 000 000 сўм асосий қарз ва 50 000 000 сўм пеня ундиришни, ишни савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Иш муҳокамасининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни савдосаноат палатаси ва жавобгарнинг вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъвони қўллаб-қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга қўшимча равишда жавобгар суд кунига қадар қарздорликни сўндирмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Аниқланишича, даъвогар (“Сотувчи”) ва жавобгар (“Сотиб олувчи”) ўртасида 2022 йил 18 февралда 03/22-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) электрон тартибда тасдиқланиб тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Сотувчи” ўзига тегишли товарни “Сотиб олувчи”га мулк қилиб топшириради, “Сотиб олувчи”эса ушбу товарни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, “Сотиб олувчи” шартнома имзоланган кундан кейин 5 банк куни ичида 100 фоиз олдиндан тўловни амалга оширади. Даъвогар жавобгарга 2022 йил 22 февралдаги 1-сонли ҳисоб-фактурага асосан 100 000 000 сўмлик маҳсулот етказиб берган. Жавобгар маҳсулот учун тўловни амалга оширмаган. Тарафлар 2022 йил 21 феврал ҳолатига тузган солиштирма далолатномада ҳам жавобгарнинг даъвогар олдида 100 000 000 сўмлик қарздорлиги тасдиқланган. Даъвогар жавобгарга 05.07.2022 йилда 41-сонли талабнома юбориб, унда қарздорликни 5 банк иш куни ичида тўлашни сўраган. Бироқ жавобгар талабномани эътиборсиз қолдирган. Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу ҳолатда жавобгардан 100 000 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби ишдаги 2022 йил 18 февралда 03/22-сонли шартнома, 2022 йил 22 февралдаги 1-сонли ҳисоб-фактура, 2022 йил 21 феврал ҳолатига икки томонлама далолатнома билан ўз исботини топганлиги сабабли асосли ва у қаноатлантирилиши лозим. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 50 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 263-моддаси 1-қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 32-моддаси 2қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Юқоридаги қонунчилик талабларига мувофиқ даъвогар тўлов кечиктирилган кунлар учун пеняни 50 000 000 сўм миқдорида тўғри ҳисоблаган. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши керак, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, неустойканинг мутаносиблигини инобатга олиб, пеняни камайтирилган ҳолда 20 000 000 сўм миқдорида ундиришни, даъво талабининг қолган 30 000 000 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, шу модданинг 6қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 100 000 000 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеняни ва ихтиёрий тўланган 24 000 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган 30 000 000 сўм пеняни ундириш ҳақидаги қисмини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи, Олий суд депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажатларини ундиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 112, 118, 176-179 -моддаларига асосланиб, суд қарор қилди : Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. ҳудудий 4 “POLVONTOSH” масъулияти чекланган жамиятидан “GUARANTEED SCHWEINWE FIRM” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 100 000 000 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня ва ихтиёрий тўланган 24 000 сўм почта харажати, жами 120 024 000 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган 30 000 000 сўм пеняни ундириш ҳақидаги қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “POLVONTOSH” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 3 000 00 сўм давлат божи ундирилсин. “POLVONTOSH” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) беришга ҳақли. Б.Х.Жураев