← Назад
Решение #79492 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| судлар Конституция | 28 | — | law | |
| бандидан ушбу Кодекс | 169 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/354-сонли
2025 йил март ойининг «24» куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси C.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан:
Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
М.Мирсоатов ва унинг ҳимоячиси адвокат С.Бегалиев, жабрланувчи
Р.Насировларнинг иштирокида, Мирсоатов Мирзохид Миркамол ўғлига
оид жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Мирсоатов Мирзохид Миркамол ўғли (MIRSOATOV
MIRZOXID
MIRKAMOL
O’G’LI),
2000 йил 04 июль куни Тошкент туманида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, ишсиз, муқаддам
судланмаган, Тошкент вилояти, Тошкент тумани,
Кўксарой МФЙ 46А-уйда яшовчи, иш бўйича
“муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат”
эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди
билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Мирсоатов Мирзохид Миркамол ўғли ўзганинг молмулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида 2024 йил
19 январь куни Чилонзор тумани, 19-мавзеда жойлашган “Вино-Водка”
спиртли ичимликлар сотиш дўконида бўла туриб, ушбу дўконда бўлган
фуқаро Насиров Равшан Анварбековичга тегишли “5614 6805 0122 4451”
серияли банк пластик картаси орқали “Давр банк”га тегишли бўлган
банкоматдан 1.500.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ечиб олган.
Судланувчи М.Мирсоатов суд мажлисида айбига иқрорлигини
билдириб, у 2024 йил декабрь ойидан буён М.М.Насировни қўл остида,
ошпазлик билан шуғулланиб ишлаб келишлигини, шу билан бирга 2025
йил 19 январь куни Чилонзор тумани, 19-мавзеда жойлашган “ВиноВодка” номли спиртли ичимликлар сотиш билан шуғулланувчи савдо
дўконида М.Насиров билан бирга спиртли ичимлик истеъмол
1
қилганлигини, сўнг ушбу жойда ўтириб бўлгандан сўнг, М.Насиров ўзига
тегишли бўлган “5614 6805 0122 4451” серия рақамли пластик картаси
билан ҳисобни тўлаганлигини, ушбу вақтда ҳам ва ундан олдин ҳам
унинг пластик картасини пин кодини билгани, чунки М.Насировнинг ўзи
бошқа вақт дўконга чиқарганида ҳам пин кодини унга айтгани, сўнг ушбу
“Вино-Водка” спиртли ичимликлар савдо дўкони сотувчиси пластик
картани унга берганлигини сабаби М.Насиров қучли спиртли ичимлик
таъсиридалигини, сўнг у М.Насировни яшаш уйигача йўловчи такси
билан олиб бориб қўйганлигини, сўнг унинг картасидаги пулларини ечиб
олиш мақсадида Чилонзор тумани, Алогиртм мавзеси, “Бектўпи” МФЙ,
“Бисёр” тўйхонасининг олдида жойлашган “Давр банк”га тегишли бўлган
банкоматдан 1.500.000 сўм миқдоридаги пулларини ечиб олганлигини,
сўнг
ушбу
пулларини
у
ўз
эҳтиёжига
сарфлагани,
2025 йил 20 январь куни М.Насиров унга қўнғироқ қилиб, ўзига тегишли
бўлган пластик картаси йўқолганини ва унинг ичида бўлган пуллари
ечилгани ҳақида айтганлигини, сўнг унга унинг пластик картасини олиб
унинг ичидаги пулларини рухсатисиз олган бўлсада, унга олмаганлигини
АЙТГАНИ, сўнг унинг яшаш уйига 2 нафар ИИБ ходимлари келишиб,
ўзларини таништиришИБ, ҳолат ҳақида сўрашганида уларга ҳақиқатдан
ҳам фуқаро М.Насировнинг пластик картасини олиб, унинг ичида бўлган
1.500.000 сўм пулларини ечиб олганини маълум қилгани, тергов даврида
М.Насировга етказилган 1.500.000 сўм моддий зарарни қоплаб бергани,
суддан унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи М.Мирсоатов эълон қилинган айбловга иқрор бўлиб
кўрсатув берган бўлса-да, унинг айби суд мажлисида текширилган ва
тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади.
Жумладан, жабрланувчи Р.Насиров суд мажлисида, 2024 йил,
10 сентябрь кунидан бери Чилонзор тумани деҳқон бозорида савдосотиқ билан шуғулланиб келишини, 2024 йил декабрь ойларидан бери
Мирсоатов Мирзохид Миркамол ўғли у билан Чилонзор тумани деҳқон
бозорида ишлаб, келмоқдалигини, шу билан бирга 2025 йил
19 январь куни уни қўл остида ишловчи ходимлар шу билан бирга
Мирсоатов Мирзохид Миркамол ўғли ҳам улар билан Чилонзор тумани
18-мавзесида жойлашган “Вино-Водка” номли спиртли ичимликлар
сотиш билан шуғулланувчи савдо дўконида ўтириб спиртли ичимлик
истеъмол қилганлигини, сўнг улар туриб кетишдан олдин у ҳисобни ўз
пластик картаси билан тўлаганлигини ва ушбу вақтда у пластик
картасини пин кодини баланд овозда сотувчи айтган вақтида унинг
олдида М.Мирсоатов турганлигини, сўнг уни М.Мирсоатов уйигача
йўловчи такси билан кузатиб қўйгани, 2025 йил 20 январь куни эрталаб
қараса ўзига тегишли бўлган “5614 6805 0122 4451” серия рақамли “Давр”
банк картасини йўқлигига амин бўлганлигини, М.Мирсоатов илгари ҳам
пластик картасини пин кодини билгани, чунки уни бошқа вақт дўконга
чиқарганида ҳам пин кодини М.Мирсоатовга айтгани, сўнг телефон
2
қурилмадаги “Clic” иловасидан кириб қараса пластик картасида бўлган
1.525.000 сўм миқдоридаги пуллари ечилганини билгани, дарҳол
Тошкент шаҳар “102” алоқа операторига мурожаат қилганлигини айтиб,
унга нисбатан етказилган моддий зарар қопланганлигини айтиб,
судланувчига нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
бундан ташқари, судланувчи М.Мирсоатовнинг айби жиноят ишида
тўпланган жабрланувчиларнинг унга нисбатан қонуний чора кўришни
сўраб ёзган аризалари, билдирги, тушунтириш хатлари, воқеа жойи
чизмаси, нарсани олиш, кўздан кечириш, кўрсатувларни ҳодиса содир
бўлган жойда текшириш баённомалари, ашёвий далил деб эътироф этиш
қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар
йиғиндиси билан тўлиқ исботини топган.
Суд,
дастлабки
тергов
органи
томонидан
судланувчи
М.Мирсоатовнинг:
- “ўғирлик, яъни компьютер тизимига рухсатсиз кириб, жабрланувчи
Р.Насировнинг 1.500.000 сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда
талон-торож қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан, яъни
“компьютер тизимига рухсатсиз кириб” квалификация белгиси билан
нотўғри малакаланган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим
масалалари
тўғрисида”ги
17-сонли
Қарорининг
8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ
айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони
йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари
лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда
текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов
ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган.
Судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи М.Мирсоатов 2024
йил 19 январь куни, Чилонзор тумани, 19-мавзеда жойлашган “Вино-Водка”
номли спиртли ичимликлар сотиш дўконида бўла туриб, ушбу “ВиноВодка” савдо дўконида бўлган фуқаро Насиров Равшан Анварбековичга
тегишли бўлган “5614 6805 0122 4451” серияли банк пластик картасини
кодини билиб олиб, “Давр банк”га тегишли бўлган банкоматдан 1.500.000
сўм миқдоридаги пулларини ечиб олган.
Бундай ҳолатда, М.Мирсоатовнинг жиноий ҳаракати, унинг
айбловидан “компьютер тизимига рухсатсиз кириб” квалификация
белгисини чиқариб, “ўғирлик, яъни жабрланувчи Р.Насировнинг 1.500.000
сўм миқдоридаги пул маблағларини яширин равишда талон-торож
қилиш” жиноий аломати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169моддаси
3-қисми
“б”
бандидан
ушбу
Кодекснинг
169-моддаси 1-қисмига қайта малакалашни лозим деб ҳисоблайди.
3
қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига
сосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун
етарли бўлиши керак.
Суд, судланувчи М.Мирсоатовга нисбатан жазо тайинлашда унинг
айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий
ахволи оғирлигини, моддий зарарни қоплаганлигини Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи
ҳолатлар
деб,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмас деб
баҳолайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
керак” деб тушунтирилган.
Шу сабабли, суд судланувчи М.Мирсоатов га нисбатан жазо тури ва
миқдорини
белгилашда
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик
тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга
нисбатан модда санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари
жазосини тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457,
462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Мирсоатов Мирзохид Миркамол ўғли (MIRSOATOV MIRZOXID
MIRKAMOL O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб
топилсин ва шу модда билан иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинлансин.
Жазо ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ўтаттирилсин.
4
Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи органлар
белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган кундан
бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукмни ижросини таъминлаш Тошкент вилояти Тошкент тумани
ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин.
М.Мирсоатовга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони
ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
М.Мирсоатовга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Ашёвий далил, бир дона DVD диск жиноят ишида қолдирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
А.А.Мухиддинов
5