Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2201/3735 Дата решения 23.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Каримов Аброрбек Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение APEX INSURANCE АЖ Ответчик / Подсудимый YANGI ASR-YANGI TONG уй-жой мулкдорлари ширкати
Source ID 886982 Claim ID 2849870 PDF Hash 0a1ae145582d4c0e... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
нинг 957-моддаси нинг 957 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20-uy Тel: 0(369)227 79 93 Fax: 0(369)227 81 38 НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2022 йил 23 август 4-1601-2201/3735-сонли иш Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси даъвогар – “А” МЧЖ манфаатида жавобгар – “Б” ХУЖМШ ҳисобидан 5238357 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суднинг биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси даъвогар – “А” МЧЖ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “Б” ХУЖМШ ҳисобидан 5238357 сўм ундиришни сўраган. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан жавобгарга почта орқали юборилган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. ИПКнинг 2034-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар “Б” ХУЖМШ ва АТБ “Капиталбанк” ўртасида 2017 йил 12 майда 17/ТЧСЖ-сонли, 2017 йил 26 сентябрда 24/ТЧСЖ-сонли, 2018 йил 4 майда 28/ТЧСЖ-сонли, 2018 йил 3 декабрда 30/ТЧСЖ-сонли, 2019 йил 25 июндаги ТЧСЖ-30-сонли, кредит шартномалари тузилган. “А” МЧЖ ва АТБ “Капиталбанк” ўртасида 2021 йил 1 июлда тузилган 0100/010-сонли кредитнинг қайтмаслик хавфини суғурталаш бўйича бош келишув ва суғурта полисига асосан мазкур кредитнинг қайтмаслик хавфи суғурталанган. Бироқ “Б” ХУЖМШ томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли АТБ “Капиталбанк”нинг талабига асосан даъвогар суғурта ташкилоти томонидан 2022 йил 27 майда 220505385–сонли тўлов топшириқномаси орқали 1265304,17 сўм, 2022 йил 27 майда 220505387–сонли тўлов топшириқномаси орқали топшириқномаси орқали 1224075,34 сўм, 2022 йил 1 июнда 220505386– сонли тўлов топшириқномаси орқали 544246,56 сўм тўлаб берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 957-моддаси 1-қисмига кўра, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Мазкур ҳолатда, даъво талаби асосли ҳисобланади. Даъво аризасини тақдим этишда даъвогар томонидан 24000 сўм почта харажати тўланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 2-қисмига кўра, ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 703-705-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 2033-2034-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар – “А” МЧЖ фойдасига жавобгар – “Б” ХУЖМШ ҳисобидан 5238357 сўм ва 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар – “Б” ХУЖМШ ҳисобидан Республика бюджетига 300000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Каримов