← Назад
Решение #795023 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2022 йил 23 август
4-1802-2201/1159-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Китоб тумани Давлат солиқ инспекцияси вакили
Х.Рахимов (2022 йил 14 майдаги ишончномага асосан) иштирокида, Китоб тумани Давлат
солиқ инспекциясининг, «AMIROVA OZODA BOTIROVNA» хусусий корхонасига нисбатан
берган аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2201/1159-сонли иқтисодий ишини Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни-
Китоб тумани Давлат солиқ инспекцияси (матнда аризачи деб юритилади), «AMIROVA
OZODA BOTIROVNA» хусусий корхонаси (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар томонидан 2022 йил май ойи учун айланмадан
олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим
этмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва жавобгарнинг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида унинг шахсий
кабинетига хабарнома юборилган бўлса-да, ҳисобот тақдим этилмаганлигини билдириб,
жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи
тақдим этилганлиги тўғрисида судга маълумот тақдим қилиб, аризани қаноатлантирмасдан
қолдиришни сўради.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий
баҳо берган ҳолда, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан 2022 йил май ойи учун айланмадан
олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим
этилмаган.
Аризачи томонидан жавобгар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда
тутилган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши лозимлиги тўғрисида шахсий
кабинети орқали электрон шаклда огоҳлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи
солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган
ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
Аризачининг солиқ тўловчини банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори билан жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операциялар ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан
кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул
қилиниши мумкин.
Судга, суд мажлиси кунига қадар солиқ органига белгиланган шаклда жавобгар солиқ
ҳисоботини тақдим этилганлиги тўғрисида аризачи вакили томонидан маълумот тақдим
этилган.
Бундай ҳолатда, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-186, 222моддаларига асосланиб, судҚ А Р О Р К И Л Д И:
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар ўн кун муддат ичида шу суд орқали
Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
О.Қурбонов