Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2202/3542 Дата решения 23.08.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Иномов Алимардон Қодирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ЧЭКИ Хамкорбанк АТБ Ответчик / Подсудимый Nilufar teks group ишлаб чикариш копперативи ишлаб чиқариш корхонаси
Source ID 882847 Claim ID 2852687 PDF Hash fb88b4b36a42cdb9... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
ИПК 155-моддаси ИПК 155 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
NAMANGAN VILOYAT SUDI НАМАНГАНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 160133, Namangan shahri, N.Nomongoniy ko`chasi, 10 uy 160133, г.Наманган, ул.Н.Номонгоний, дом 10 Tel:(+99869) 227-81-10 Fax: 0 (69) 227-85-57 e.mail: j.namangan@sud.uz ҚАРОР Наманган шаҳри 2022 йил 23 август 4-1601-2202/3542-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ж.Мусабоев Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья А.Хоназаров раислигида, судьялар Қ.Ходжаев ва А.Иномовдан иборат таркибда, М.Мамадалиеванинг суд мажлиси котиблигида, аризачи «А»нинг, қарздор «Б» га нисбатан банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 июлдаги аризани қайтариш тўғрисидаги ажрими устидан аризачи «А» томонидан келтирилган апелляция шикоятини аризачи вакили – Д.Х. (2022 йил 23 августдаги 145/11-05-1156-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «А» (бундан буѐн матнда аризачи деб юритилади) судга ариза тақдим этиб, қарздор «Б» ни (бундан буѐн мантда қарздор деб юритилади) банкрот деб топишни сўраган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 июлдаги ажрими билан ариза қайтарилган. Аризачи судья томонидан ариза асоссиз қайтарилган деб ҳисоблаб, апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судини ажримини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақидаги ариза тақдим этганлигини билдирди. Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида хабардор этилган қарздор суд мажлисида иштирок этмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддасига кўра ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати шикоятдан воз кечиш ҳақидаги ариза ваколатсиз шахс томонидан имзоланганлиги сабабли уни қабул қилишни рад этиш ҳақида ажрим қабул қилди. Шундан сўнг аризачи вакили биринчи инстанция судига янгидан ариза тақдим этилганлигини, ариза иш юритувга олинганлигини билдирди. Апелляция судлов ҳайъати, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция суди ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади: аниқланишича, аризачи ва қарздор ўртасида тузилган кредит шартномасига кўра, аризачи 12 ой муддатга йиллик 200 000 АҚШ доллари миқдорида айланма маблағни тўлдириш ва калава ип маҳсулотини сотиб олиш учун кредит ажратган. Олинган кредит шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаганлиги сабабли қарздорни аризачи олдида 208 324,56 АҚШ доллари миқдорида қарздорлиги вужудга келган. Ушбу қарздорлик уч ойдан ортиқ муддатда қайтарилмаганлиги сабабли аризачи Наманган туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат этиб, қарздорни банкрот деб топишни сўраган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни (бундан буѐн матнда Қонун деб юритилади) 26-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, агар суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари суднинг депозит ҳисобварағига ўтказилмаган бўлса, суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани қайтаради. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўрганилганда, аризачи томонидан суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинмаганлиги аниқланган. Биринчи инстанция суди қайтариш ажримида тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинмаганлигини қайд этган. Бироқ, Қонуннинг 26-моддаси тўртинчи қисмида тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача келишув белгиланган бўлмаса, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берган аризачи томонидан қопланади. Бунда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади. Суд бошқарувчисига ҳақ ҳар бир якунланган иши учун тўланади. Аризачи қарздорни қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартибини қўллашни сўрамаган. Бу ҳолатда аризачи суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига маблағ ўтказиши шарт бўлмаган. Бироқ, қарздорнинг юридик манзили ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат статистикаси маълумотларида “Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Янги Наманган тумани, Гўзал МФЙ, Қурувчилар кўчаси 56-уй” бўлсада, аризада “Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Давлатобод тумани, Қурувчилар кўчаси 56-уй” деб кўрсатилиб, шу манзилга аризанинг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар юборилган. ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра, жавобгарга ва учинчи шахсларга аризанинг ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган бўлса, судья аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтаради. 2 Биринчи инстанция суди ушбу ҳолатда ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни қарздорнинг манзилига жўнатилмаган деб ҳисоблаб, тўғри тўхтамга келган. ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Баѐн этилганларга кўра судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг 2022 йил 21 июлдаги ажримини ўзгаришсиз ҳамда тўланган суд почта харажатини аризачи зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 280 ва 281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л д и: «А» томонидан берилган апелляция шикояти қаноатлантиришсиз, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 июлдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикояти беришда тўланган 24000 сўм суд почта харажати «А» зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин. Раислик қилувчи А.Хоназаров ҳайъат аъзолари Қ.Ходжаев А.Иномов 3