Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2204/3198 Дата решения 23.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья Латипов Усмон Яхшибоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BMAX BUILDING MATERIALS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "Осиё махсус тараққиёт қурилиш" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 886549 Claim ID 2851227 PDF Hash 352b7e0525645de4... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу Кодекснинг 2033-моддаси Ушбу Кодекс 2033 code_article
йича даъво аризасига ушбу Кодекснинг 151-моддаси йича даъво аризасига ушбу Кодекс 151 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
онун 32-моддасининг 2-қисми онун 32 2 law
бандида ФКнинг 327-моддаси бандида ФК 327 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
нинг 118-моддаси нинг 118 law
ИПКнинг 2035-моддаси ИПКнинг 2035 law
Текст решения Оригинал (узб.)
QARSHI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 180108, Qarshi shahri, Bog’zor ko‘chasi, 2 A KARSHI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 180108, Karshi, Bogzor street, 2 A Tel: (+99875) 227-10-58, Fax: (+99875) 227-11-73 е-mail: i.qarshi@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 23 август 4-1801-2204/3198-сонли иш Қарши туманлараро иқтисодий судининг судяси У.Латипов раислигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «BMAX BUILDING MATERIALS» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси манфаатида, жавобгар «BMAX BUILDING MATERIALS» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига нисбатан 2 454 000 сўм асосий қарз, 1 227 000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризасини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «BMAX BUILDING MATERIALS» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси манфаатида, жавобгар «BMAX BUILDING MATERIALS» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига нисбатан 2 454 000 сўм асосий қарз, 1 227 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринда - ИПК) 2034-моддаси 8-қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Ушбу Кодекснинг 2033-моддаси 2-қисмига асосан соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризасига ушбу Кодекснинг 151-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинади. Ушбу даъво аризаси буюртма хат орқали юборилган. Мазкур иқтисодий иш бўйича жавобгар суд мажлиси тайиланган кун ва вақти ҳақида хабардор қилинган. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2020 йил 6 январда 17-сонли товар етказиб бериш юзасидан шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Сотувчи” ўзида ишлаб чиқарилган қурилиш маҳсулотларини “Сотиб олувчи”га сотиши, “Сотиб олувчи” эса товарни қабул қилиб олади ҳамда олинган товарлар учун тўловни ушбу шартномада белгиланган шарт ва муддатларда тўлаб бериш мажбуриятини олган. Ушбу шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини бажариб, жавобгарга 2020 йил 11 мартдаги 925-сонли электрони ҳисоб-фактура асосида жами 27 750 003,13 сўмлик маҳсулотлар билан таъминлаган бўлиб, жавобгар эса қабул қилиб олинган маҳсулотлар учун қисман тўловни амалга ошириб, даъво миқдоридаги 2 454 000 сўмлик тўловларни амалга оширмасдан келган. Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Даъво талаблари асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда - ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур қонун ҳужжати талабига асосан суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, даъвогар “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддаси 2-қисмига асосан жавобгардан 1 227 000 сўм пеня ундиришни сўраган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонун 32-моддасининг 2-қисмига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди кўрсатилган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида “Сотиб олувчи” тўлов шартларини бузганлик учун ёки товарни вақтида олиб кетмаганлиги учун ҳар бир кун учун мажбурия суммасининг 0,5 фоиз пеня тўлаши, аммо пенянинг умумий суммаси бажарилмаган мажбурият суммасининг 50 фоиздан ошиб кетмаслиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик (Олий суд) суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 5-бандида ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш пул мажбуриятини бажармаганлик учун қўлланиладиган мулкий жавобгарлик бўлиб ҳисобланиши кўрсатилган. “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Пленум Қарорининг 1-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Мазкур қонун ҳужжати талабига асосан суд жавобгарнинг келгусида мулкий аҳволини ёмонлашиши мумкинлигини инобатга олиб, пеня миқдорини 600 000 сўмга камайтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади. Бундан ташқари, ИПКнинг 2035-моддаси 3-қисмига асосан соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича қайси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал қилув қарори тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ушбу Кодекс В бўлимининг қоидаларига биноан, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 454 000 сўм асосий қарз, 600 000 сўм пеня, 24 600 сўм почта харажати ва республика бюжетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237, 326, 437-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 170, 176-179, 186, 192, 2033, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «BMAX BUILDING MATERIALS» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидан даъвогар «BMAX BUILDING MATERIALS» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси фойдасига 2 454 000 сўм асосий қарз, 600 000 сўм пеня, 24 000 сўм почта харажати; Республика бюжетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тарафлар ўн кун муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (прокурор протест келтириш)га ҳақли. Судья У.Латипов