← Назад
Решение #795431 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пайариқ тумани
4-1406-2201/2299-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг
раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“MAROQAND NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти вакили
К.Умаров (2022 йил 23 августдаги №02-12/414-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “MAROQAND
NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
“OKBUTAYEV AKMAL DALASI” фермер хўжалигига нисбатан дебитор
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни “Агробанк” АТБнинг Пайариқ филиали биносида очиқ
сайёр суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризаси билан
мурожаат килиб, унда жавобгар “OKBUTAYEV AKMAL DALASI” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
“MAROQAND NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) фойдасига 43 710 990,55 сўм дебитор
қарзни ундиришни, даъво аризани Савдо-саноат палатаси вакили
иштирокисиз кўришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, Савдо-саноат палатаси ва жавобгар суд
мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан
кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК
деб юритилади)нинг 170-моддаси 2- ва 3-қисмларига мувофиқ, ишни
уларнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ўз тушунтиришида,
даъвони қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга
қўшимча равишда судга даъво аризаси киритилгандан кейин жавобгар
Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра
даъвони қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 06
августда №330-сонли “Нефт маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш”
шартномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни
сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки
шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа
мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш
ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг
1.1.-бандига
асосан
“Маҳсулот
сотувчи”
“Истеъмолчи”нинг буюртмаси асосида тегишли русум ва миқдордаги
нефт маҳсулотларини бериш, “Истеъмолчи” эса берилган нефт
маҳсулотларини қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятларини
ушбу шартномада келишилган шартларда бажаришни ўз зиммаларига
оладилар.
Шартноманинг
2.4.-бандига
кўра,
“Маҳсулот
сотувчи”,
“Истеъмолчи”нинг буюртмаси олинган заҳоти берилиши сўралган нефт
маҳсулотларининг ўша кундаги жорий нархларини унга маълум қилади.
“Истеъмолчи” мазкур нархлар асосида буюртмадаги нефт маҳсулотлари
партиясининг тегишли ҳажми учун 100 фоиз олдиндан тўловларни
амалга оширади.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, жавобгарга
нефт маҳсулотлари етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан
шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан, даъвогар олдида
43 710 990,55 сўм қарздор бўлиб қолган.
Даъвогар томонидан жавобгарга дебитор қарздорликни тўлаб
бериш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан
талабнома эътиборсиз қолдирилган. Шу сабабли, Савдо-саноат палатаси
даъвогар манфаатида судга дебитор қарздорликни ундириш тўғрисида
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
эканлиги ишдаги мавжуд далиллар, шартнома, рухсатнома, ишончнома,
тарқатиш ведомости ва тарафлар ўртасида тузилган солиштирма
далолатномалар билан хам ўз тасдиғини топади.
Даъвогар
томонидан
тақдим этилган маълумотномадан
кўринишича жавобгар қарздорликни суд кунига қадар бартараф
этмаган.
Шунга кўра суд, даъвогарнинг 43 710 990,55 сўм дебитор қарз
ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 43 710 990,55 сўм
дебитор қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатларини,
Республика бюджетига 874 219,81 сўм давлат божини ундиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 112, 118, 176-179-моддаларига
асосланиб, суд
қарор қилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
“OKBUTAYEV AKMAL DALASI” фермер хўжалигидан “MAROQAND
NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 43 710 990,55
сўм дебитор қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати,
жами 43 734 990,55 сўм ундирилсин.
“OKBUTAYEV AKMAL DALASI” фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 874 219,81 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти беришга ҳақли.
Судья
Б.Х.Жураев