Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/353 Дата решения 24.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 371924 Claim ID 2770260 PDF Hash 9c7bb8ab34bd8cd1... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
банди ва 127-моддаси банди ва 127 law
банди ва 277-моддаси банди ва 277 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 32-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 32 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддаси збекистон Республикаси ЖК 127 law
яъни ЖКнинг 127-моддаси яъни ЖК 127 law
судлар Конституциянинг 20-моддаси судлар Конституция 20 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
ЖКнинг 841-моддаси ЖКнинг 841 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
илганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 841-моддаси илганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖК 841 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 1-1006-2505/353-сонли 2025 йил март ойининг 24 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Қ.Ҳомидов ва унинг ҳимоячиси адвокат У.Абдуллаев, судланувчи Ж.Нурмухамедов ва унинг ҳимоячиси адвокат О.Муродов, қонуний вакили Ж.Ғайбуллаев, жабрланувчилар Д.Кундузов ҳамда Э.Абдувалиевларнинг иштирокида, Ҳомидов Қувончбек Ҳамзаевич ва Нурмухамедов Жасурбек Жамшид ўғлиларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ҳомидов Қувончбек Ҳамзаевич (HOMIDOV QUVONCHBEK HAMZAYEVICH) 2005 йил 4 декабрь куни Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, муқаддам судланмаган, ишсиз, Бухоро вилояти, Шофиркон тумани, “Паттахон” МФЙ, “Қуйиболоирот” қишлоғи, рақамсиз уйда доимий рўйхатда турувчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди, 277-моддаси 3-қисми “а” банди ва 127-моддаси 3-қисми билан айбланган; Вояга етмаган Нурмухамедов Жасурбек Жамшид ўғли (NURMUXAMEDOV JASURBEK JAMSHID O’G’LI) 2007 йил 10 март куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, муқаддам судланмаган, ёлланма ишчи, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, “Оқуй” МФЙ, “Бешкент” кўчаси, 10-уйда доимий рўйхатда турувчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди ва 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчилар ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи вояга етмаган Нурмухамедов Жасурбек Жамшид ўғли 1 2024 йил 10 сентябрь куни соат 18:50ларда таниши Ҳомидов Қувончбек Ҳамзаевич билан бир гуруҳ бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, уриш-дўппослаш, баданга шикаст етказиш мақсадида Чилонзор тумани “Бешёғоч” МФЙ, “Фурқат” кўчасидаги пиёдалар ўтиш йўлагида бўла туриб, унга нотаниш бўлган фуқаро Абдувалиев Элёр Йўлчибой ўғли ва Кундузов Диёрбек Алишер ўғли билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида, у билан жанжалга киришиб, оқибатда Э.Абдувалиев ва Д.Кундузовларнинг юз қисмига бир неча маротаба қўли билан уриб, тан жароҳати етказган. Суд-тиббиёт экспертизасининг 20.09.2024 йилдаги № 6721-Хуж-Курсонли хулосасига кўра, Э.Абдувалиевнинг танасида "чап кўз қовоқлари қонталаши ва юмшоқ тўқималари лат ейиши, бурун ва кўкрак қафаси юмшоқ тўқималари лат ейиши" каби тан жароҳати мавжудлиги, ушбу тан жароҳати соғлиқни қисқа муддатга бузилишига ёки умумий меҳнат қобилиятини озгина қисмини турғун йўқотилишига олиб келмаган, давомийлиги олти кундан ортиқ бўлмаган, оғирлик даражаси бўйича “енгил” турдаги тан жароҳатлари туркумига кириши қайд этилган. Суд тиббиёт экспертизасининг 20.09.2024 йилдаги № 6722-Хуж-Курсонли хулосасига кўра, Д.Кундузовнинг танасида "бурун суякларининг ёпиқ синиши, иккала кўзнинг пастки қирраларининг тери ости гематомалари" каби тан жароҳати мавжудлиги, ушбу тан жароҳати оғирлик даражаси бўйича 21 кундан кўп муддатга бузилишига олиб келган “ўртача оғир” турдаги тан жароҳати туркумига кириши қайд этилган. Қонуний вакил Ж.Ғайбуллаевнинг иштирокида сўроқ қилинган судланувчи Ж.Нурмухамедов суд мажлисида ўз айбига иқрор бўлиб, у 2024 йил 10 сентябрь куни соат 19:00да Қувончбек Ҳомидов исмли қариндоши ҳамда Мироншох исмли ўртоғи билан Чилонзор тумани “Бешёғоч” МФЙ, “Фурқат” кўчасидаги пиёдалар юриш йўлагидаги ўриндиқларнинг бирида гаплашиб турган вақтида унга нотаниш бўлган Абдувалиев Элёр Йўлчибой ўғли ва Кундузов Диёрбек Алишер ўғли ўтиб кетаётганида улар томонга қараб кулганлигини, у уларга қараб тинчликми деганида, Э.Абдувалиев тушунмадим деб уни олдига яқинлашганида у унинг кўкрагидан итариб юборганлигини, Э.Абдувалиев яна яқин келиб уни бош қисмига бир мушт урганлигини, қариндоши Қ.Ҳомидов Э.Абдувалиевни орқасидан бориб, қучоқлаб олганлигини, шунда у югуриб бориб Э.Абдувалиевни юз қисмига бир мушт урганлигини, шу орада уни орқасидан Д.Кундузов келиб тепганлигини, Қ.Ҳомидов Д.Кундузовни ажратиш мақсадида қучоқлаб орқага олаётган вақтида у югуриб бориб, Д.Кундузовнинг юз қисмига бир мушт урганлигини, Д.Кундузов ерга ўтириб олганлигини, шундан сўнг улар уйга кетганликларини, жабрланувчилардан узр сўрашини, ҳозирда қилган ишидан пушаймондалигини айтиб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради. 2 Судланувчи Қ.Ҳомидов суд мажлисида, ўз айбига иқрор бўлиб, у 2024 йил 10 сентябрь куни соат 19:00да Жасур Нурмухамедов исмли қариндоши ҳамда Мироншох исмли ўртоғи билан Чилонзор тумани, “Бешёғоч” МФЙ, “Фурқат” кўчасидаги пиёдалар юриш йўлагидаги ўриндиқларнинг бирида гаплашиб турган вақтида унга нотаниш бўлган Диёр Кундузов ҳамда Элёр Абдувалиев исмли шахслар ўтиб кетаётганида Ж.Нурмухамедов исмли қариндоши у шахсларга тинчликми деганида Э.Абдувалиев Ж.Нурмухамедовга яқинлашиб келганида у Э.Абдувалиевни кўкрагидан итариб юбориб нарироқ тур деганлигини, шундан сўнг Э.Абдувалиев Ж.Нурмухамедовнинг бош қисмига бир мушт урганлигини, у Э.Абдувалиевни қучоқлаб четга олмоқчи бўлган вақтида Ж.Нурмухамедов югуриб келиб, Э.Абдувалиевнинг юзига урганлигини, шундан сўнг Э.Абдувалиев ерга ўтириб олганлигини, шу орада Д.Кундузов келиб Ж.Нурмухамедовнинг орқасига тепганлигини, у Д.Кундузовни орқасидан бориб қучоқлаб орқага тортаётган вақтида Ж.Нурмухамедов яна югуриб келиб, Д.Кундузовни юз қисмига бир мушт урганлигини, шундан сўнг у Д.Кундузовни кўйиб юборгани, Д.Кундузов ҳам ерга ўтириб олганлигини, шундан кейин улар уйга кетганликларини, Ж.Нурмухамедов қариндошини безорилик қилишга жалб қилмаганлигини, бу ҳақда у билан умуман гаплашмаганлигини, жанжал тўсатдан содир бўлганлигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришини сўради. Жабрланувчи Э.Абдувалиев суд мажлисида, у 2024 йил 10 сентябрь куни соат 18:00ларда таниши Диёр Кундузов билан Юнусубод туманида жойлашган “Шахристон” метро бекатида кўришганлигини ва улар метрога тушиб, Чилонзор туманида жойлашган “Халқлар дўстлиги” метро бекатидан чиқиб, “NEXT” биносига музда учиш мақсадида Чилонзор тумани “Бешёғоч” МФЙ, “Фурқат” кўчасидаги пиёдалар юриш йўлаги орқали кетаётганларида пиёдалар юриш йўлагидаги ўриндиқларнинг бирида унга нотаниш бўлган Қ.Ҳомидов, М.Давронов ҳамда Ж.Нурмухамедов исмли шахслар уларга қараб турганликларини, у ҳам уларнинг олдидан ўтиб кетаётиб уларга қараганлигини ва йўлида кетишда давом этганлигини, шу вақтда Д.Кундузов телефонидан фойдаланиб кетаётганлигини, у ўртоғи билан нотаниш шахснинг олдидан тахминан 2-3 метр ўтиб кетганидан кейин орқасидан Ж.Нурмухамедов ҳақорат қилиб, уни олдига чақирганлигини, у уни олдига бориб нимага сўкяпсан деганида Ж.Нурмухамедовнинг ёнидаги М.Давронов ўзизни босинг деб қўлидан ушлаганида, М.Давронов уни кўкрак қафасининг чап томонига қўли билан бир мушт урганлигини, у М.Давроновнинг кўкрагидан итариб юборганлигини, шундан сўнг М.Давронов келиб уни қучоқлаб олганлигини, Ж.Нурмухамедов эса келиб унинг юз қисмига бир неча маротаба урганлигини, у оғриқдан ерга ўтирганлигини ва бироздан сўнг ўрнидан турганида, ундан сал нарироқда Д.Кундузов ерда ётганлигини кўрганлигини, у Д.Кундузовни 3 айтганлиги сабабли тез-тиббий ёрдам машинасини чақирганлигини ва Д.Кундузов билан уриндиқда кутиб турганида ИИО ходимлари келишганлигини, уларга бўлган ҳолатни айтиб берганликларини, судланувчиларга нисбатан моддий ва маънавий даъвоси борлигини билдириб, уларга нисбатан қонун доирасида жазо тайинлашни сўради. Жабрланувчи Д.Кундузов суд мажлисида, у 2024 йил 10 сентябрь куни соат 18:00да таниши Элёр Абдувалиев билан Юнусубод туманида жойлашган “Шахристон” метро бекатида кўришиб, метрога тушиб, Чилонзор туманида жойлашган “Халқлар дўстлиги” метро бекатидан чиқиб, “NEXT” биносига музда конки учиш мақсадида Чилонзор тумани “Бешёғоч” МФЙ, “Фурқат” кўчасидаги пиёдалар юриш йўлаги орқали кетаётганларида, у ўзига тегишли бўлган телефон аппаратида ҳар хил турдаги видеоларни кўриб кетаётганлигини, пиёдалар юриш йўлагидаги ўриндиқларнинг бирида унга нотаниш бўлган Қ.Ҳомидов, М.Давронов ҳамда Ж.Нурмухамедов исмли шахслар Э.Абдувалиевни чақиришгани, у орқасига қараган вақтида Э.Абдувалиев мен сизларга қараётганим йўқ деганини эшитиб қолганлигини, Қ.Ҳомидов, М.Давронов ҳамда Ж.Нурмухамедовлар ўриндиқдан туриб Э.Абдувалиевни олдига келиб, бирданига жанжаллашиб кетганлигини, у уларни ажратиш мақсадида ораларига тушганида, уни кимдир орқасидан қучоқлаб олганлигини ва бурнига бир мушт урганлигини, уни бурнидан қон кетганлиги шу сабабли ерга ўтирганлигини, у бироздан сўнг ўзига келиб, Э.Абдувалиевга тез тиббий ёрдам машинасини чақиришини айтганлигини, тез-тиббий ёрдам машинаси келгунича ИИО ходимлари келишганлигини ва уларга бўлган ҳолатни айтиб берганликларини, судланувчиларга нисбатан моддий ва маънавий даъвоси борлигини билдириб, уларга нисбатан қонун доирасида жазо тайинлашни сўради. Суд, судланувчи Қ.Ҳомидов ҳамда Ж.Нурмухамедовларнинг жиноят содир этишдаги айблари, ўзининг айбига иқрор бўлиб берган кўрсатувлари ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, юзлаштириш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, судга оид тиббий экспертизасининг хулосалари ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Қ.Ҳомидов ҳамда Ж.Нурмухамедовларнинг “бир гуруҳ бўлиб, Э.Абдувалиев билан жанжаллашиб, уни уриб, безорилик содир этиши натижасида олган тан жароҳатлари соғлиқни қисқа муддатга бузилишига ёки умумий меҳнат қобилиятини озгина қисмини турғун йўқотилишига олиб келмаган, давомийлиги олти кундан ортиқ бўлмаган, оғирлик даражаси бўйича ЕНГИЛ турдаги тан жароҳатлари этказиш”да ифодаланган жиноий 4 ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган бўлса-да, уларнинг “бир гуруҳ бўлиб Д.Кундузов билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида, у билан жанжалга киришиб, оқибатда Д.Кундузовнинг юз қисмига бир неча маротаба қўли билан уриб, Д.Кундузовга оғирлик даражаси бўйича 21 кундан кўп муддатга бузилишига олиб келган ЎРТАЧА ОҒИР турдаги тан жароҳатлари етказиш”да ифодаланган жиноий ҳаракатларини “такроран” квалификация белгиси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан нотўғри малакаланган деб ҳисоблайди. Иш ҳолатларига кўра, судланувчи Қ.Ҳомидов ҳамда Ж.Нурмухамедовлар бир гуруҳ бўлиб, 2024 йил 10 сентябрь куни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, уришдўппослаш, баданга шикаст етказиш мақсадида Чилонзор тумани Бешёғоч МФЙ Фурқат кўчасидаги пиёдалар юриш йўлагида бўла туриб, нотаниш фуқаро Д.Кундузов ва Э.Абдувалиевлар билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида, улар билан жанжаллашиб, оқибатда жабрланувчиларнинг юз қисмига бир неча маротаба қўли билан уриб, турли даражадаги тан жарохатлари етказган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 32-моддасига кўра, ушбу Кодекс Махсус қисмининг айнан бир моддасида, қисмида, Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, турли моддаларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноятни шахс турли вақтларда содир этган, аммо уларнинг бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, такроран жиноят содир этиш деб топилади. Бироқ, судланувчи Қ.Ҳомидов ҳамда Ж.Нурмухамедовлар бир гуруҳ бўлиб, Д.Кундузов ва Э.Абдувалиевлар билан жанжаллашиб, уларни уриб, турли даражадаги тан жароҳатлари етказганликлари такроран безорилик жинояти таркибини бермаслиги сабабли уларнинг юқоридаги ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а” бандидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандларига қайта квалификация қилишни лозим топади. Шунингдек, суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Қ.Ҳомидовнинг “вояга етмаган Ж.Нурмухамедовни безорилик жиноятини содир қилишга жалб қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддаси 3-қисмида вояга етмаган шахсни жиноят қилишга жалб этганлиги учун жавобгарлик белгиланган. Қонун мазмунига кўра, жалб қилиш деганда, вояга етган шахснинг вояга етмаган шахсни маълум бир ҳаракатларни бажаришга кўндиришга қаратилган ҳаракатлари тушунилади. Жалб қилиш пул бериш, алдаш, жисмоний ёки руҳий зўрлик ишлатиш ва бошқа ҳаракатлар орқали 5 Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи Қ.Ҳомидов вояга етмаган Ж.Нурмухамедовни безорилик жиноятини содир этишга кўндиришга, уни алдаш, жисмоний ёки руҳий зўрлик ишлатиш ёхуд жиноят содир этиш ниятини қўзғатишга (далолатчилик) қаратилган ҳаракатларни содир этганлигини тасдиқловчи бирорта аниқ факт мавжуд эмас. Аксинча, мазкур безорилик жинояти айнан вояга етмаган Ж.Нурмухамедовнинг ножоиз хатти-ҳаракатлари билан бошланган ва жабрланувчиларга етказилган тан жароҳатларни айнан вояга етмаган Ж.Нурмухамедов томонидан етказилган. Юқоридагиларга асосан, судланувчи Қ.Ҳомидовнинг ҳаракатларида вояга етмаган шахсни жиноят содир қилишга жалб этиш, яъни ЖКнинг 127-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноят таркиби мавжуд эмасли сабабли айбловдан чиқаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 16-сонли қарори 6-бандига биноан, судлар Конституциянинг 20-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шахсга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклигини инобатга олишлари зарур. Суд, судланувчи Қ.Ҳомидовга нисбатан жазо тайинлашда ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи вояга етмаган Ж.Нурмухамедовга нисбатан жазо тайинлашда ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, ёшини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Қ.Ҳомидовга жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан ҳаракатлари талқин қилинаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, судланувчи Ж.Нурмухамедовга жазо тури ва миқдорини 6 Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳамда мазкур жиноят унинг вояга етмаган вақтида содир этилганини инобатга олиб, ЖКнинг 841-моддаси тартибида унга нисбатан ҳаракатлари талқин қилинаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 йилдаги 339-сонли қарори билан тасдиқланган “Вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячиси тайинлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандига кўра, вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячисини тайинлаш ҳақидаги қарор вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро Комиссияси томонидан қабул қилиниши белгиланган, мазкур Низомнинг 8-бандига асосан, Комиссия шартли ҳукм қилинган ҳамда озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган вояга етмаганларга нисбатан суд қарори асосида жамоат тарбиячисини тайинланишини, аммо Ж.Нурмухамедов ҳукм чиқарилган кунда вояга етганлигини инобатга олиб, унга нисбатан жамоат тарбиячисини тайинламасликни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Ҳомидов Қувончбек Ҳамзаевич (HOMIDOV QUVONCHBEK HAMZAYEVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан яшаш жойини сутканинг соат 22:00дан соат 06:00га қадар тарк этишини чеклаш орқали 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Қ.Ҳомидовга қуйидаги чеклашлар юклатилсин: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан Қ.Ҳомидовга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 22:00дан эрталабки соат 06:00га қадар яшаш жойи, яъни Бухоро вилояти, Шофиркон тумани, “Паттахон” МФЙ, “Қуйиболоирот” қишлоғи рақамсиз уйдан чиқиш чеклансин ва унга қўшимча: - маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини тарк этмаслик; - муайян (бар, ресторан ва алкоголли ичимликлар сотиш дўконлари) жойларга бормаслик; 7 аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик. Қ.Ҳомидовга озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Жазони ижро қилиш Бухоро вилояти Шофиркон тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. Жазо муддати пробация гуруҳида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Қ.Ҳомидовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Вояга етмаган Нурмухамедов Жасурбек Жамшид ўғли (NURMUXAMEDOV JASURBEK JAMSHID O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 841-моддаси тартибида яшаш жойини сутканинг соат 21:00дан соат 06:00га қадар тарк этишини чеклаш орқали 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ж.Нурмухамедовга қуйидаги чеклашлар юклатилсин: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан Ж.Нурмухамедовга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 21:00дан эрталабки соат 06:00га қадар яшаш жойи, яъни Тошкент шаҳар, Миробод тумани, “Оқ-уй” МФЙ, “Бешкент” кўчаси, 10-уйдан чиқиш чеклансин ва унга қўшимча: - маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини тарк этмаслик; - муайян (бар, ресторан ва алкоголли ичимликлар сотиш дўконлари) жойларга бормаслик; - оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик; - алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик. Ж.Нурмухамедовга озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Жазони ижро қилиш Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. Жазо муддати пробация гуруҳида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ж.Нурмухамедовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор 8 қилинсин. Жабрланувчи Д.Кундузов ва Э.Абдувалиевларга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. А.А.Мухиддинов 9