← Назад
Решение #79549 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖПК | 221 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 13 | — | law | |
| жарима жазосини ЖК | 109 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил март ойининг 24 куни жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман
суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, видеоконфренцалоқа режимида, шу
суднинг раиси Б.Қораев раислигида, К.Абдурахмановнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Сирдарё туман прокурорининг ёрдамчиси
Ж.Нодирбеков, судланувчи Б.А.Оманов ва жабрланувчи Х.Н.Ходжаевларнинг
иштирокида, Оманов Ботиржон Абдурахмон ўғлига нисбатан 1-1208-2501/76сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Оманов Ботиржон Абдурахмон ўғли (Omаnov Botirjon
Abduraxmon o‘g‘li) 1978 йил 16 июнда Сирдарё вилояти,
Сирдарё туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 2
нафар фарзандли, муқаддам жиноят ишлари бўйича
Сирдарё вилоят судининг 26.04.2002 йилдаги ҳукмига
кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,97-моддаси
2-қисми “а” банди, 97-моддаси 2-қисми “л” банди билан
айбли деб топилиб, ЖК 57-моддасини қўллаб 12 йил
озодликдаан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
04.03.2014 йилда жазони тўлиқ ўтаб чиққан, Сирдарё
вилояти, Сирдарё тумани, Хазина МФЙ, А.Яссавий
кўчаси №38-уйда яшайди, 02.10.2024 йилда сиртдан
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
24.01.2025 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
221-моддаси тартибида қидирувдан ушланган, айблов
хулосаси нусхасини 2025 йил 13 мартда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддаси 2-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишдаги далилларга баҳо бериб,
тарафларнинг музокараси ва судланувчининг охирги сўзини эшитиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Оманов Ботиржон Абдурахмон ўғли 2021 йил 4 сентябрь
куни соат тахминан 23-00ларда Сирдарё тумани, Бахт шахар, Хазина маҳалласи
ҳудудида Сирдарё тумани, Бахт шаҳри, Хазина махалласи, Чашма кўчаси, 12уйда яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро Ходжаев Хусан Норматович билан
маст ҳолатда ўзаро келишмовчилик негизида жанжаллашиб қолишиб, ушбу
жанжал оқибатида қўлида бўлган ўткир жисм билан Х.Ходжаевнинг қорин
соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган ва ҳодиса жойидан қочиб
кетган.
Натижада Х.Ходжаев қорин соҳасида санчилган тан жароҳати билан
Сирдарё туман Тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
1
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 24.09.2021 йилдаги №787-сонли
хулосасига кўра, фуқаро Х.Ходжаевнинг қорин олди деворини урилиб лат
ейиши, ошқозон ости соҳасининг санчилган жароҳати соғлиқнинг қисқа
муддатга бузилишига сабаб бўлган енгил шикаст деб баҳоланган.
Судланувчи Омонов Ботир Абдурахмон ўғли ўзининг ушбу
ғайриқонуний ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддаси 2қисми (эски таҳрирда) да кўрсатилган жиноятни қасддан содир қилган.
Судланувчи Оманов Ботиржон Абдурахмон ўғли суд муҳокамасида
айбига тўлиқ иқрор бўлиб, у 2021 йил 4 сентябрь куни спиртли ичимлик
истеъмол қилиб, маст ҳолатда. Сирдарё тумани, Бахт шаҳри марказидаги
чойхоналарнинг ёнида ўтирган вақтида, Бахт шаҳри марказидан ҳаракатланиб
ўтиб кетаётган ўзига аввалдан таниш бўлган бир маҳаллада истиқомат қилиб
келадиган Ходжаев Хусан Норматович билан ҳазил тариқасида қўпол сўз
ишлатиб юборгани, у маст ҳолатда бўлганлиги сабабли нима деб
гапирганлигини, шу куни кечи соат тахминан 23-00лар атрофида ўзи истиқомат
қилиб келадиган Бахт шаҳри, Хазина МФЙ, А.Яссавий кўчасида жойлашган
уйнинг олдида турмуш ўртоғи Омонова Сохиба билан биргаликда қўл
бармоқларини тирноқларини олиб ўтирган вақтида, кўча томондан бир дона оқ
рангли Спарк русумли автомашина келиб ичидан уч нафар болалар келиб
тушгани ва уни ёнига Бахт шаҳри марказида ҳақорат қилган Ходжаев Хусан
келиб, “Сен мени онамни сўкдингми” деб яқинлаша бошлагани, уни уришга
ҳаракат қилгани, у тирноқларини олиш мақсадида қўлида ушлаб турган қайчи
ўзини ҳимоя қилиш мақсадида уни итариб юборган вақтида қорин соҳасини
шикастлаган бўлиши мумкинлиги, уларни ким ажратганлигини, қандай
ажралиб кетганликларини билмаслигини, орадан бироз вақт ўтиб, улар
машинасига миниб кетишгани, турмуш ўртоғи уйга олиб киргани, сўнг у
ишлаш мақсадида Қозоғистон Республикасига кетиши кераклиги сабабли уйдан
чиқиб
кетгани,
Қирғизистон
Республикаси
орқали
Қозоғистон
Республикасининг Алмати шаҳрига боргани ва ушлангунига қадар у ерда
истиқомат қилиб ишлаб келгани, айбига тўлиқ иқрорлигини ва қилган ишидан
пушаймонлигини билдириб, унга нисбатан жазо тайинлашда енгиллик беришни
сўради.
Жабрланувчи Ходжаев Хусан Норматович суд муҳокамасида, 2021 йил
4 сентябрь куни судланувчи Б.Оманов уни дастлаб Бахт шаҳри марказида
турли сўзлар билан ҳақорат қилгани, шундан сўнг турмуш ўртоғи билан
тортишиб турган вақтида бундай қилмаслигини айтганлиги учун унга турмуш
ўртоғи билан ўрталарингда бирор нарса борми, нега уни тарафини олаяпсан деб
унга ташланиб кетгани, бир неча маротаба телефон орқали ёнига чақиргани,
унга телефон орқали чақирганидан сўнг, олдига боргани, уни ёнига келгани у
қўлида бўлган ўткир тиғли жисм билан қорин соҳасига тан жароҳати етказгани,
кейинчалик билса қўлида қайчи билан тан жароҳати етказган экани, кейин эса
Б.Оманов қочиб кетгани, ўша куни таниши Б.Оманов уни танасининг муҳим
аъзоларига пичоқ билан суқиб олиб уни ўлдириш имкони мавжуд бўлган, лекин
Б.Оманов қулида бўлган қайчи билан унга тан жароҳати етказганидан кейин
қўлида бўлган ўткир тиғли жисм қайчи билан бошқа тан жароҳати етказмагани,
2
ҳозирда уни судланувчи Б.Омановга нисбатан даъвоси йўқлигини, у билан
ярашиб олганлигини ва уни кечирганлигини айтиб кўрсатув берди.
Суд мажлисига узрли сабабларга кўра келмаган гувоҳлар С.А.Омонова ва
А.А.Рахматуллаевнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари суд мажлисида
тарафларнинг розилиги билан ўқиб эшиттирилганида судланувчи Б.А.Оманов
уларни кўрсатмаларини тўлиқ тасдиқлади.
Суд давлат айбловчисининг хулосасини, судланувчи ва жабрланувчининг
кўрсатмаларини тинглаб, жиноят ишидаги мавжуд далилларни таҳлил қилиб,
судланувчи Б.А.Омановнинг жиноят содир қилишдаги айби унинг ўз айбига
тўлиқ иқрорлик кўрсатмаларидан ташқари қуйидагилар,
16.10.2021
йил
санаси
билан
расмийлаштирилган
фуқаро
Х.Н.Ходжаевнинг Сирдарё тумани ИИБ бошлиғи номига Б.Омановга нисбатан
қонуний чора кўришни сўраб ёзган аризаси ва тушунтириш хати билан (и.в.3,
13);
-14.09.2021 йил санаси билан расмийлаштирилган ҳодиса содир бўлган
жойни кўздан кечириш баённомаси билан (и.в.6-12);
-судга оид тиббиёт экспертизасининг 24.09.2021 йилдаги №787-сонли
хулосаси билан (и.в.15-17);
-06.11.2021
йил
санаси
билкан
расмийлаштирилган
шахсни
фотосуртаидан таниб олиш баённомаси билан (и.в.34-35);
-07.11.2021 йил санаси билан расмийлаштирилган жабрланувчини
кўрсатувларини ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси билан
(и.в.36-39);
-Б.А.Омановни 24.01.2025 йил санаси билан айбланувчи тариқасидаги
сўроқ баённомасида уни ўз айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатмалари
билан (и.в.110-114);
-айбланувчи Б.А.Оманов билан жабрланувчи Х.Н.Ходжаев ўртасида
26.01.2025 йил санаси билан ўтказилган юзлаштириш баённомасида уни ўз
айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатмалари билан (и.в.115-119);
-нарсани далилий ашё деб эътироф этиш қарори билан (и.в.138-139)
ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар мажмуи билан ўз
исботини топди деб ҳисоблайди.
Суд, жиноят иши бўйича йиғилган барча далилларга баҳо берар экан,
ушбу далиллар жиноят иши учун аҳамиятли бўлган мавжуд ҳолатлар ҳақидаги
хулосаларни тасдиқлайди деб ҳисоблаб, ишга алоқадор деб эътироф этди.
Шунингдек, суд ушбу далиллар белгиланган тартибда тўпланган ва Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 88, 90, 92-94-моддаларида назарда тутилган шартларга
мувофиқлиги учун мақбул деб, текширув натижасида ҳақиқатга мувофиқ
эканлиги аниқланганлиги учун ишончли далиллар деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Б.А.Оманов томонидан содир этилган жиноятнинг
юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи
томонидан унинг жабрланувчи Х.Н.Ходжаевни баданига қаддан соғлиқнинг
қисқа муддатли бузилишига сабаб бўлган енгил тан жароҳати етказишда
ифодаланган жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1093
моддаси 2-қисми (эски таҳрирда) билан тўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Б.А.Омановнинг айбига иқрор ва қилмишига чин
кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖК 55-моддасига
асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топгани ҳолда, уни ушбу
жиноятни мастлик ҳолатида ҳамда қасддан янги жиноят содир этганлик
ҳолатларини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 13-моддасида қилмишнинг жиноийлигини
бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача
тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга, яъни ушбу қонун кучга
киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган шахсларга, шу жумладан
жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга нисбатан, агар улар ҳали судланган
ҳисоблансалар, татбиқ этилади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 23.05.2014 йилдаги “Суд ҳукми
тўғрисида”ги Пленумининг 7-сонли Қарорининг 32-бандида “Агар ҳукм
чиқаришда, башарти: мазкур ҳукм билан судланувчига тайинланган жазони
қўллашдан озод қилувчи амнистия акти эълон қилинган бўлса; шахснинг ҳукм
чиққунга қадар қамоқда бўлган ва уй қамоғи қўлланилган вақти ЖКнинг 62моддасида назарда тутилган дастлабки қамоқни ҳисобга олиш қоидаларини
назарда тутиб суд томонидан тайинланган жазо чорасига тенг ёки бу
чорадан ортиқ бўлса, суд айблов ҳукмини чиқаради ва тавсиф қисмида қабул
қилинган қарорни асослантиради, қарор қисмида судланувчини айбдор деб
топиб, унга ЖК тегишли моддаси (моддалари) билан жазо тайинлайди, сўнгра
қонунга асосланган ҳолда тайинланган жазодан озод қилади.” деб раҳбарий
тушунтириш берилган.
Суд, судланувчи Б.А.Омановга нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда уни айбига тўлиқ иқрор, содир этган қилмишидан
пушаймонлигини, жабрланувини унга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга
олиб, у айбдор деб топилган модда билан ушбу модда санкциясида назарда
тутилган жарима жазоси тайинлашликни, жарима жазосини ЖК 109-моддасини
2-қисмини 08.10.2024 йилдаги ЎРҚ-972-сонли қонуни кучга киргунга қадар
амалда бўлган таҳрирдаги тартибида тайинлашликни, жарима миқдорини
жиноят содир этилган вақт 04.09.2021 йилда амалда бўлган базавий ҳисоблаш
миқдори 270.000 сўмдан келиб чиқиб ҳисоблашликни, Б.А.Омановни жиноят
иши бўйича 2025 йил 24 январдан то 24 март кунига қадар ушлаб турилган ва
қамоқда сақланган 59 кунини Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига
асосан ушлаб туриш, қамоқнинг ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш
миқдорининг
иккидан
бир
қисмига
тенглаштириб,
(270.000/2=135.000x59=7.965.000) уни қамоқда сақланган кунларига тенг
жарима миқдори, яъни 7.965.000 сўм унга нисбатан тайинланадиган жарима
жазоси чорасидан ортиқ бўлганлиги сабабли тайинланган жаримадан озод
қилилишликни лозим деб топади.
Суд жиноят иши юзасидан далилий ашё деб эътироф этилган 2 (икки)
дона DVD дискларни жиноят ишида сақлашликни лозим деб ҳисоблайди.
4
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 462, 463, 465-468, 471473-моддаларига амал қилиб, суд
Қ И Л Д И:
Оманов Ботиржон Абдурахмон ўғли (Omаnov Botirjon Abduraxmon
o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддаси 2-қисми (эски таҳрир)да
назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин.
Оманов Ботиржон Абдурахмон ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 109моддаси 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 (йигирма беш)
баравари, яъни 6.750.000 (олти миллион етти юз эллик минг) сўм жарима
жазоси тайинлансин.
Оманов Ботиржон Абдурахмон ўғлини жиноят иши бўйича 2024 йил 24
январдан то 24 март кунига қадар ушлаб турилган ва қамоқда сақланган 59
кунини Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан ушлаб туриш,
қамоқнинг ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир
қисмига тенглаштириб, (270.000/2=135.000x59=7.965.000) уни қамоқда
сақланган кунларига тенг жарима миқдори унга нисбатан тайинланган
6.750.000 сўм жарима жазоси чорасидан ортиқ бўлганлиги сабабли тайинланган
6.750.000 сўм жаримадан озод қилинсин.
Оманов Ботиржон Абдурахмон ўғлига нисбатан қўлланган “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин ва у дарҳол суд залида
қамоқдан озод қилинсин.
Жиноят иши юзасидан далилий ашё деб эътироф этилган 2 (икки) дона
DVD дисклар жиноят ишида сақлансин.
Ҳукмдан норози томон ҳукм эълон қилинган кундан сўнг 10 сутка муддат
ичида, судланган шахс, жабрланувчи эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб
шу муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилояти суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанциясига апелляция шикояти ёки апелляция
протести, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг эса шу суд орқали Сирдарё
вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига
кассация тартибида кассация шикояти ёки кассация протести келтириш
ҳуқуқига эгадирлар.
Раислик этувчи
Б.Қораев
5
6