← Назад
Решение #795576 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 47 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tuman,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р.Бустан,
улица Мустакиллик, 36
Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон туман
4-1703-2201/1000-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котибалигида даъвогар- Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармаси Асака туман бўлимининг жавобгар- «Асака-2 тажриба
экспериментал пахта тозалаш” акциядорлик жамиятига нисбатан тақдим этган
даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили- Б.Нажмиддинов
(ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
1983 йилда туғилган фуқаро Хошимов Умаржон Одилжонович ҳамда 1985 йилда
туғилган фуқаро Хусанов Азизбек Акромжоновичларга Тиббий меҳнат
комиссиясининг хулосасига кўра «Асака-2 тажриба экспериментал пахта
тозалаш” акциядорлик жамиятида ишлаган даврида меҳнатда майибланганлиги
учун II-гуруҳ ногирони деб тан олинган. Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Асака туман
бўлими (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) томонидан фуқаро
У.Хошимов ва А.Хусановларга ҳар ойда 622 800 сўмдан 2021 йил ҳамда 2022 йил
1 июлига қадарли жами 28 879 663,9 сўм миқдорида ногиронлик пенсиялари
тўланган.
Даъвогар фуқарога тўланган пенсия тўловини тўлаш тўғрисида жавобгарга
талабнома юборилган, бироқ жавобгар қисман тўлов амалга оширган.
Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисида”ги Қонуни талабидан келиб чиқиб, даъвогар иқтисодий
судга жавобгардан фукароларга тўланган 16 983 215,9 сўм ногиронлик пенсия
тўловларини регресс тартибда ундириш тўғрисидаги даъво ариза билан
мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, фуқароларга ногиронлик
пенсияси тўлаб келинаётганлиги, фуқаролар умрбод пенсия тўлашлик
белгиланганлигини, амалдаги тартибга асосан жавобгар тўланган ногиронлик
пенсияларини қоплаш учун пенсия жамғармасига маблағ ўтказиб туриши
лозимлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар жамият раҳбари С.Мусаев 2022 йил 22 августь кунги №26-сонли
ариза билан мурожаат этиб, низонинг жамият вакили иштирокисиз
кўришликни сўраган. Ушбу ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз
кўришликни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг кўргазмаси ҳамда ишдаги мавжуд хужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим
деб топади.
Иш хужжатларидан аниқланишича, «Асака-2 тажриба экспериментал пахта
тозалаш”
акциядорлик
жамиятида
ишлаган
фуқаро
У.Хошимов
2011 йил 23 декабрь куни иш жойида меҳнат вазифаларини бажариш вақтида,
фуқаро А.Хусанов 2010 йил 7 ноябрь куни иш жойида меҳнат вазифаларини
бажариш вақтида тан жароҳати олинган. Олинган тан жарохати ҳолати
юзасидан фуқароларга белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилган.
Тиббий меҳнат комиссиясининг хулосаларига кўра фуқароларга меҳнатда
майибланганлиги учун II-гуруҳ ногиронлари деб тан олинган.
Даъвогар томонидан фуқарога ногиронлик пенсияси тайинланган,
фуқарога тўлов амалга оширилган бўлиб, фуқарога 2021 йил ҳамда 2022 йил 1
июль кунига қадарли 28 879 663,9 сўм тўловлар амалга оширилган, жавобгар эса
қисман тўлов амалга ошириб, қолдиқ 16 983 215,9 сўм миқдорида ногиронлик
пенсиялари тўланмаган.
Даъвогар жавобгарга тўланган пенсия тўловларини қоплаш тўғрисидаги
талабномани жавобгарга почта алоқа хизмати орқали юборилган, бироқ
жавобгар қисман тўловни амалга ошириб, қолдиқ тўловларни амалга
оширмасдан қолдирган.
Суд ушбу ҳолатда даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, иш хужжатларида фуқаролар У.Хошимов ва А.Хусановларга ногиронлик
пенсияси тайинланганлиги ва тўланган пенсия тўловлари миқдорини
тасдиқловчи даъвогарнинг фармойишлари, тасдиқланган маълумотномалар
билан ўз исботини топган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонунининг 47-моддаси б-бандига кўра ногиронлик пенсияси агар ногиронлик белгиланган кундан бошлаб уч ой ичида пенсия сўраб
мурожаат этилган бўлса, ТМЭК ногиронликни белгилаган кундан эътиборан
тайинланади. Ушбу пенсия бутун ногиронлик даври учун тайинланади. 60
ёшдан ошган эркак ва 55 ёшдан ошган аёл ногиронларга - ногиронлик
пенсиялари умрбод тайинланади.
Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисмига асосан мулк шаклидан қатъи
назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда
майибланиш ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган
пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказишлари белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014
йил 23 декабрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга
харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг тасдиқлаш ҳақида”ги
357-сонли Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат
пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига
мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги
низомнинг 3-бандида пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия
жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига
қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда
майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш
тўғрисида регресс талабномани юборади. 4-бандида ташкилотлар ҳар ойда
меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда
майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига
ўтказишлиги белгиланган.
Юқорида баён этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъвосини
асосли деб ҳисоблаб, даъво талабларини қаноатлантиришни ва ишни кўриб
чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176, 177, 179-моддаларига асосланиб
қарор қилади:
Даъво қаноатлантирилсин.
«Асака-2 тажриба экспериментал пахта тозалаш” акциядорлик жамияти
ҳисобидан:
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси Асака туман бўлимига регресс тартибда
16 983 215,9 сўм тўлаб берилган пенсия тўловлари ва олдиндан тўланган 24 000
сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 339 664,32 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев