Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2201/1373 Дата решения 23.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зааминский межрайонный экономический суд Судья Бегматов Шомурод Хамдамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MADAD AGRO BIOXIM SERVIS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "MUSTAQILLIK PAXTAKORI" фермер хўжалиги
Source ID 883284 Claim ID 2854015 PDF Hash e98653e573a7f7bf... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
аролик кодексининг 449-моддаси аролик кодекси 449 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ZOMIN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ZAAMIN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 130800, Зомин тумани, Небўса қишлоғи 130800, Nebusa village of Zaamin dictirict Тel: (72) 224-01-20, Fax: 224-01-20 Е-mail: i.zomin@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зомин тумани 2022 йил 23 август 4-1303-2201/1373-сонли иш Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Х.Бегматов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “MADAD AGRO BIOXIM SERVIS” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "MUSTAQILLIK PAXTAKORI" фермер хўжалигидан 2034000 сўм асосий қарз, 1017000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида, соддалаштирилган иш юритиш тартибида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни A Н И Қ Л A Д И: “MADAD AGRO BIOXIM SERVIS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда “Даъвогар” деб юритилади) ҳамда "MUSTAQILLIK PAXTAKORI" фермер хўжалиги (бундан буѐн матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2020 йилда ҳисоб-шартнома тузилган. Ушбу шартноманинг 2.1-бандига кўра даъвогар “Сотувчи” томонидан жавобгар “Харидор”га ушбу шартнома шартларига кўра белгиланган тартибда кимѐвий ўғит маҳсулотлари яъни ўсимликларни ҳимоя қилиш маҳсулотлари (бундан буѐн матнда “Кимѐвий маҳсулотлар” деб юритилади)ни етказиб бериш, жавобгар “Харидор” эса уларни қабул қилиб олиш ҳамда шартномада белгиланган муддат ва миқдорларда ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, яъни даъвогар томонидан етказиб берилган кимѐвий маҳсулотлар учун 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши лозим бўлсада, тўловларни тўлиқ амалга оширмаганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 2034000 сўм миқдоридаги қарздорлик юзага келган. Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 2034000 сўм асосий қарз ва 1017000 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4 203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ѐзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаѐтган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр жавобгар ѐки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ѐзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 449-моддаси биринчи қисми талабига кўра, Сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ѐки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини бажариб, 2034000 сўм миқдоридаги кимѐвий маҳсулотларни жавобгарга етказиб берган. Етказиб берилган кимѐвий маҳсулотларни жавобгар шартнома шартларига кўра, тегишли ҳужжатлар асосида вақтида қабул қилиб олган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни етказиб берилган кимѐвий маҳсулотлар учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2034000 сўм миқдоридаги қарздорлик юзага келган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажариши керак. Шу боис суд, даъво талабининг 2034000 сўм асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, даъво талабида шартномада белгиланган мажбуриятлар тўлиқ ва сифатли бажарилмаганлиги учун 1017000 сўм пеня ҳисобланган бўлиб, даъво талабида ушбу суммани ҳам ундириш сўралган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1-бандига кўра, шартномада белгиланган етказиб берилган кимѐвий маҳсулотлар учун ўз вақтида ҳақ тўланмаган ҳолларда, “Харидор” “Сотувчи”га муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бу кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги белгиланган. бажармаган, яъни етказиб берилган кимѐвий маҳсулотлар учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган, шу билан бирга даъвогар мавжуд қарздорликни ўз вақтида суд тартибида ундириш чораларини кўрмаганлиги оқибатида қарздорлик юзага келган ва пеня суммасининг ошиб кетишига йўл қўйилган. Даъвогарнинг ушбу талаби асосли. Бинобарин, иш ҳужжатларини текшириб, даъво талабининг 1017000 сўм миқдорида пеня ундириш қисмини қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражаси, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини ҳамда кредиторнинг мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турганлиги сабабли, пеня ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 152550 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида “Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятини қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.”лиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4бандида ҳам тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баѐн қилинганларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2034000 сўм асосий қарз, 152550 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм суд почта харажатлари ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, шунингдек жавобгардан Республика бюджети ҳамда Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 300000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-180, 186-188, 192, 2035-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. "MUSTAQILLIK PAXTAKORI" фермер хўжалигидан “MADAD AGRO BIOXIM SERVIS” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2034000 сўм асосий қарз, 152550 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм суд почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. "MUSTAQILLIK PAXTAKORI" фермер хўжалигидан Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 300000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Тарафларга соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Иқтисодий процессуал кодексининг V бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозимлиги тушунтирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддат ичида Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест) беришга ҳақли. Ш.Х.Бегматов