← Назад
Решение #79581 Уголовные
Озодликни чеклаш жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| исми билан юритилган жиноят иши ЖК | 661 | — | law | |
| исми билан ЖК | 62 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| ЖКнинг | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 166 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 166 | — | law | |
| ижроия Кодекси | 444 | — | code_article | |
| йилда ЖИБ Чилонзор туман суди томонидан МЖтК | 194 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | 6 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2025 йил март ойининг 18 куни, жиноят ишлари бўйича Чилонзор
тумани суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисда, раислик қилувчи, судья
А.А.Мухиддинов,
судья
ёрдамчиси
С.Азимовнинг
котиблигида,
тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими инспектори С.Ризаев ва
маҳкум Ф.Башбаевларнинг иштирокида, Чилонзор туман ИИО ФМБ
бошлиғининг ИИО пробация бўлими ҳисобида турувчи маҳкум:
Башбаев Фархад Аллиярович (BASHBAYEV FARXAD
ALLIYAROVICH), 1991 йил 27 июнда Қорақалпоғистон
Республикасида
туғилган,
миллати
қорақалпоқ,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, бўйдоқ, ишсиз,
муқаддам судланган:
1) Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари
бўйича Нукус шаҳар судининг 2018 йил 23 апрелдаги
ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 1-қисми билан юритилган жиноят иши
ЖКнинг 661-моддасига асосан тугатилган;
2) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман судининг 2023 йил 15 сентябрдаги ҳукмига
кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
1-қисми билан ЖКнинг 62-моддаси тартибида 1 йил 11
ой 28 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2023 йил 24 октябрдаги ажримига кўра, суд ҳукми
ўзгартирилиб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида иш
ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолган ҳолда 6 ой 24 кун ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман судининг 2023 йил 29 декабрдаги ажримига
кўра, ЖКнинг 46-моддасига асосан ўталмай қолган 6
ой 24 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга
озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган, ўталмай
қолган жазо 4 ой 11 кунни ташкил қилади;
3) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман судининг 2024 йил 21 майдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
3қисми “б” банди билан ЖКнинг 60,61-моддалари
тартибида 1 йил озодликни чеклаш жазоси
тайинланган
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси
2қисми
“а,в”
банлари
билан
ЖКнинг
60,62-моддалари тартибида 3 йил 1 ой 10 кун
озодликни чеклаш жазоси тайинланган
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20-мавзе, 23-уй,
34-хонадонда яшовчига
нисбатан ўталмай қолган озодликни чеклаш жазосини бошқа
турдаги жазо билан алмаштириш ҳақидаги тақдимномасини кўриб
чиқиб, қўйидагиларни:
А Н И Қ Л А Д И:
Мазкур иш ҳужжатларига кўра, Ф.Башбаев жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман судининг 2024 йил 26 ноябдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан айбли деб
топилиб, 3 йил 1 ой 10 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Маҳкум Ф.Башбаев 2024 йил 12 декабрь куни Чилонзор туман ИИО
ФМБ Пробация бўлимида рўйхатга олиниб, ижрога қаратилиб, ЖК
481-моддаси талаблари, уни ўташ тартиб-қоидалари тўлиқ тушунтирилиб,
уларга риоя этилиши тўғрисида ёзма равишда тилхат олинган.
Бироқ, маҳкум Ф.Башбаев озодликни чеклаш тариқасидаги жазони
ўташ тартибидан қасддан бўйин товлаган, хусусан, 08.02.2025 йилда
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20-мавзе, 23-уй, 34-хонадондан кечки
соат 22:30да Пробация бўлими инспектори томонидан текширилганда,
яшаш манзилида йўқлиги аниқланган ва ҳолат юзасидан ҳужжатлар
расмийлаштирилган, Маҳкум Ф.Башбаев ИИО ходимлари яшаш жойидан
соат 22:30 да текшириб келган вақтда Самарқанд вилоятига 07.02.2025
йил чиқиб кетганлигини ва 09.02.2025 йилишларини тугатиб қайтиб
келганлигини ўз тушунтириш хатида маълум қилган ва белгиланган
вақтда яшаш манзилида бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси
Жиноят-ижроия Кодексининг 444-моддасига асосан 27.07.2025 йилда
огоҳлантириш интизомий жазоси эълон қилинган.
Шунга қарамай, маҳкум Ф.Башбаев 13.03.2025 йилда ЖИБ Чилонзор
туман суди томонидан МЖтКнинг 194-моддаси 2-қисми, 122-моддаси
1-қисми, 187-моддаси 2-қисми ва 561-моддалари билан айбли деб топилиб,
5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Маҳкум Ф.Башбаев суд
томонидан белгиланган тақиқ (чеклаш)ларга риоя қилмасдан, яшаш
жойидан кеч соат 21:00 дан эрталабки 06:00 гача чиқмаслик
ўрнатилишига қарамасдан, яшаш жойини тарк этиб, огоҳлантириш
интизомий жазоси эълон қилинишига қарамасдан жазо ўташдан қасддан
бўйин товлаб юрган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 6-қисмида маҳкум
озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин
жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан
алмаштириши белгиланган.
Маҳкум Ф.Башбаев суд мажлисида, ҳақиқатдан ҳам унга нисбатан
суд томонидан тайинланган озодликни чеклаш жазосини ўтамаётгани,
келгусида имкон берилса жазони ўташини инобатга олиб, тақдимномани
рад қилишни сўради.
Шунга кўра, Ф.Башбаев ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, жазони
ўташдан қасддан бўйин товлаб, суд томонидан зиммасига юкланган
мажбуриятларни бир неча маротаба бажармасдан бузганлигини инобатга
олиб, суд унинг ўталмаган 2 (икки) йил 10 (ўн) ой 10 (ўн) кун озодликни
чеклаш жазосини шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига
алмаштиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси ва ЖПКнинг 539,
542-моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномаси
қаноатлантирилсин.
Башбаев Фархад Аллиярович (BASHBAYEV FARXAD ALLIYAROVICH)га
нисбатан жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 26
ноябрдаги ҳукми бўйича ўталмай қолган 2 (икки) йил 10 (ўн) ой 10 (ўн)
кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазосига алмаштирилсин.
Жазо манзил-колонияларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2025 йил 18 март кунидан бошлаб
ҳисоблансин.
Ф.Башбаев зуд залида қамоққа олинсин ва жазони ижро қилиш
Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация хизматига юклатилиб, Тошкент
шаҳар ИИББ ВСХ орқали Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭДга қарашли
Марказий тергов ҳибсхонасига жойлаштирилсин.
Ажрим нусхаси ижро учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация
хизматига, Тошкент шаҳар ИИББ ВСХга ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ
ЖИЭДга қарашли Марказий тергов ҳибсхонасига юклатилсин.
Ажримдан норози томонлар ажрим эълон қилинган кундан ўн кун
муддат ичида Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки хусусий
протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик қилувчи
Нусхаси аслига тўғри
Нусхаси аслига тўғри:
(имзо)зо)
А.А.Мухиддинов