Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2203/3545 Дата решения 22.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Дадабаев Алишер Аскарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение DO`ZANDA QURILISH TA`MIR хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый Наманган вилоят ҳокимлигининг ягона буюртмачи инжиниринг компанияси
Source ID 897691 Claim ID 2837617 PDF Hash 432a8023329ce2e5... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 334-моддаси ФКнинг 334 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI NAMANGAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 160133, Namangan shahri, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a 160133, Namangan city, Nodim Namangoniy street, 20a Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14 е-mail: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 22 август № 4-1601-2203/3545 Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Дадабаевнинг раислигида, И.Қозақовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– «ААААА» хусусий корхонаси манфаатида Чуст туман прокуратурасининг жавобгарККККҳисобидан 47.236.843 сўм ва 57.268.923 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризалари бўйича юритилган ишни даъвогар вакили И.Валиев (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари К.Тулашев (ишончнома асосида) иштирокида, прокурор А.Мавлоновнинг қатнашувида суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризаларда баён этилишича, «ААААА» хусусий корхонаси (кейинги матнда даъвогар ёки «пудратчи» деб юритилади) ва КККК(кейинги матнда жавобгар ёки «буюртмачи» деб юритилади) ўртасида 2018 йил 26 июнда 131-2018-сонли ва 2018 йил 27 июлда 1992018-сонли пудрат шартномалари тузилган. Даъвогар томонидан 2018 йил 26 июндаги 131-2018-сонли пудрат шартномаси ва мазкур шартнома бўйича тузилган қўшимча келишувга асосан Чуст тумани, Шербулоқ МФЙдаги 35-сонли мактабни жорий таъмирлаш билан боғлиқ 944.733.216 сўмлик, 2018 йил 27 июлдаги 199-2018-сонли пудрат шартномага асосан Чуст тумани, Шербулоқ МФЙдаги ҚВПни 10-сонли МТМга мослаштириш билан боғлиқ 1.152.578.460 сўмлик ишлар бажарилган. Жавобгар томонидан қисман бўлсада тўловлар амалга оширилган. Бироқ, жавобгарнинг даъвогар олдида 2018 йил 26 июндаги 131-2018-сонли шартнома бўйича 47.236.843 сўм, 2018 йил 27 июлдаги 199-2018-сонли шартнома бўйича 57.268.923 сўм қарздорлиги бартараф этилмаган. Бунга кўра, даъвогар манфаатида Чуст туман прокуратураси судга даъво аризалари билан мурожаат қилиб, мазкур қарздорликни ундиришни сўраган. Мазкур даъво аризалари асосида қўзғатилган иқтисодий ишлар (41601-2203/3544 ва 4-1601-2203/3545) суднинг 2022 йил 22 августдаги ажрими билан битта иш юритишга бирлаштирилган. Суднинг 2022 йил 10 августдаги ажримларига асосан ишга Наманган вилоят молия бошқармаси, Чуст тумани, Шербулоқ МФЙдаги 35-сонли мактаб ва Чуст тумани, Шербулоқ МФЙдаги 10-сонли МТМ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қийлмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинсин. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари даъво талабини тан олмасдан даъво муддатини қўллашни, агарда бу ҳақидаги талаб рад этилса, шартнома бўйича тўловлар инвестор томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши шарти билан тузилганлиги, ҳозирда шартнома тўлиқ молиялаштирилмаганлиги, шу сабабли тўловлар амалга оширилмаганлиги, даъвогар шу шартларга рози бўлиб шартнома тузганлигини билдириб, ундирувни молия органига қаратишни, даъвогарнинг даъвосини рад этишни сўрадилар. Суд мажлисида учинчи шахслар иштирок этмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Бунга кўра, суд ишни учинчи шахслар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2018 йил 26 июнда 131-2018-сонли ва 2018 йил 27 июлда 199-2018-сонли пудрат шартномалари тузилган. Даъвогар томонидан 2018 йил 26 июндаги 1312018-сонли пудрат шартномаси ва мазкур шартнома бўйича тузилган қўшимча келишувга асосан Чуст тумани, Шербулоқ МФЙдаги 35-сонли мактабни жорий таъмирлаш билан боғлиқ 944.733.216 сўмлик, 2018 йил 27 июлдаги 199-2018-сонли пудрат шартномага асосан Чуст тумани, Шербулоқ МФЙдаги ҚВПни 10-сонли МТМга мослаштириш билан боғлиқ 1.152.578.460 сўмлик ишлар бажарилган. Жавобгар томонидан қисман бўлсада тўловлар амалга оширилган. Бироқ, жавобгарнинг даъвогар олдида 2018 йил 26 июндаги 131-2018-сонли шартнома бўйича 47.236.843 сўм, 2018 йил 27 июлдаги 199-2018-сонли шартнома бўйича 57.268.923 сўм қарздорлиги бартараф этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) ФК 666-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. муддати тамом бўлгандан сўнг тўланадиган 5 фоизлик маблағлар билан боғлиқ бўлиб, шартноманинг 17-бандида кафолат муддати тамом бўлгандан сўнг қолган 5 фоизли кафолат қийматини молиялаштириб берилиши ҳақида далолатнома ёки розилик хати тақдим этилганда инвестор томонидан ажратиладиган маблағ ҳисобидан молия йили тугагунга қадар тўлаб берилишига келишилган. Даъвогар томонидан бажарилган Чуст тумани, Шербулоқ МФЙдаги 35-сонли мактабни жорий таъмирлаш билан боғлиқ 481.453.280 сўмлик пудрат ишлари 2018 йил 28 августдаги далолатнома, қўшимча келишув бўйича 944.773.216 сўмлик ишлар 2019 йил 18 апрелдаги далолатнома асосида жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Даъвогар томонидан бажарилган Чуст тумани, Шербулоқ МФЙдаги ҚВПни 10-сонли МТМга мослаштириш билан боғлиқ 1.152.578.460 сўмлик пудрат ишлари эса 2018 йил 27 декабрдаги далолатнома асосида жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Кафолат муддати ўтгандан сўнг тарафлар, Чуст туман халқ таълими ва Мактабгача таълим бўлимлари томонидан кафолат муддати тамом бўлганлиги сабабли қолган 5 фоизли кафолат қийматини молиялаштириб берилишига эътирозларнинг мавжуд эмаслиги юзасидан далолатнома расмийлаштирилган. Қайд этилганлардан кўринадики, даъвогар манфаатида Чуст туман прокуратурасининг 47.236.843 сўм ва 57.268.923 сўм жами 104.505.766 сўм ундириш ҳақидаги даъво талаблари асосли ва қаноатлантирилиши лозим. Гарчи, суд мажлисида жавобгар вакиллари шартномада пудрат ишлари тасдиқланган дастурга асосан инвестор томонидан ажратиладиган пул маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишига келишилганлиги, даъвогар томонидан шартноманинг имзоланиши ушбу шартларга рози эканлигини билдиришини эътироз сифатида кўрсатган бўлсаларда, ФК 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланганлиги, ушбу ҳолатда молиялаштириш манбаи сифатида кўрсатилган инвестор шартнома иштирокчиси ҳисобланмаслиги, унинг тарафларга нисбатан бирор-бир ҳуқуқ ёки мажбурияти мавжуд эмаслиги, «буюртмачи»нинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари жавобгарга тегишли эканлиги, ФК 666-моддасига асосан бажарилган пудрат ишларининг ҳақини тўлаш «буюртмачи»нинг мажбурияти эканлигини инобатга олиб, жавобгарнинг ушбу важларини асоссиз деб ҳисоблайди. Зеро, ФКнинг 334-моддасига кўра, башарти, қонунчилик ёки шартномада бевосита ижрочи бўлган учинчи шахснинг жавобгарлиги белгилаб қўйилмаган бўлса, зиммасига мажбуриятни бажариш вазифаси юклатилган учинчи шахсларнинг мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун қарздор жавоб беради. сўраган бўлсада, ушбу ҳолатда суд даъво муддатини ўтмаган деб ҳисоблайди. Даъвогар томонидан охирги ишлар Чуст тумани, Шербулоқ МФЙдаги 35-сонли мактабда 2019 йил 18 апрелда, 10-сонли МТМда эса 2018 йил 27 декабрда амалга оширилган бўлиб, ушбу объектлар бўйича якуний 5 фоизлик кафолат пулларини молиялаштириб бериш муддати шартнома шартлари бўйича тегишлича 2020 йил 31 декабрь ва 2019 йил 31 декабргача бўлган. ФК 149-моддасига асосан даъво муддати — шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. ФК 150-моддасига асосан эса умумий даъво муддати – 3 йил. Бундан кўринадики, даъвогарнинг бузилган ҳуқуқлари бўйича даъво қўзғатишнинг қонунчиликда белгиланган уч йиллик муддати ўтказиб юборилмаган. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ 2.090.115,32 сўм давлат божи жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: «ААААА» хусусий корхонаси манфаатида Чуст туман прокуратурасининг даъво талаблари қаноатлантирилсин. ККККҳисобидан «ААААА» хусусий корхонаси фойдасига жами 104.505.766 сўм асосий қарз ҳамда тўланган 48.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Республика бюджетига ККККҳисобидан 2.090.115,32 сўм давлат божи ундирилсин. Бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга ва Наманган вилоят молия бошқармасига юборилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (прокурор томонидан протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи А. Дадабаев