Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2201/3733 Дата решения 22.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Каримов Аброрбек Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "NAMANGAN VILOYAT QURULISH SOHASIDA HUDUDIY NAZORAT INSPEKS Ответчик / Подсудимый "ISTIQLOL JAVOHIRI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 886985 Claim ID 2848479 PDF Hash 379763a4123d914c... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
нинг 437-моддаси нинг 437 law
аролик кодексининг 703-моддаси аролик кодекси 703 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20-uy Тel: 0(369)227 79 93 Fax: 0(369)227 81 38 НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2022 йил 22 август 4-1601-2201/3733-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг даъвогар – Анинг жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 1387337 сўм асосий қарз, 693668 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суднинг биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар – А судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 1387337 сўм асосий қарз, 693668 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан почта орқали юборилган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. ИПКнинг 2034-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 11 декабрдаги 327-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгар амалга ошираётган Наманган шаҳар, Ҳамроҳ кўчасида “7-сонли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини ўз ичига олган қўп қаватли турар жой” биносини қурилиш ишларини лойиҳа ҳужжатларига ҳамда қурилиш қоида ва меъёрларига мос келишини назорат қилиб бориши, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар учун жами 1387337 сўм миқдорида ҳақ тўлаши келишилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” ПҚ4586-сон Қарорининг 8-бандига кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланади ва қуйидаги тартибда тақсимланади: 0,02 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма), шу жумладан 0,01 фоизи — Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари эҳтиёжларини молиялаштиришга йўналтирилади; 0,18 фоизи ҳудудий инспекциялар ихтиёрида қолдирилади. Бироқ, жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 1387337 сўм қарздорлиги вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 703-моддаси 1қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг асосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, даъво аризасида 693668 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” ПҚ4586-сон Қарорининг 8-бандида ҳудудий инспекцияларга тўланиши лозим бўлган ажратмаларни тўлов муддати кечиктирилиши ёки бўлиббўлиб тўланиши мумкинлиги назарда тутилмаган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 4.1-бандига асосан мажбуриятлар кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўланиши келишилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунга кўра, даъвогар корхона шартномага асосан жавобгар ҳисобидан пеня ундиришни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда, суд жавобгар ҳисобидан 1387337 сўм асосий қарз, 693668 сўм пеня ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогар томонидан даъво аризаси тақдим этишда 300000 сўм миқдорида давлат божи тўланган. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 2033-2034-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қаноатлантирилсин. даъвогар – А фойдасига жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 1387337 сўм асосий қарз, 693668 сўм пеня, 300000 сўм давлат божи, 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Каримов