← Назад
Решение #795869 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
17
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| исми ва | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 128 | — | law | |
| исми ва | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФК | 48 | — | law | |
| аролик кодекси | 732 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| ФК нинг | 736 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| онуни | 4 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
е-mail: i.denоv@sud.uz
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 22 август
4-1905-2203/1538-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Ж.Ҳусанов, раислигида, судья
ѐрдамчиси Ж.Муродовнинг котиблигида, даъвогар "ХХХ" АТБдан вакил ХХХ 22.08.2022
йилги ишончнома асосида) ишитрокида, ишончли С.Хужамқулов (2022 йил 12 августдаги
рақамсиз ишончнома), жавобгар “ХХХ” ХКдан вакил ХХХ (2022 йил 12 августдаги рақамсиз
ишончнома) иштирокида, қўшимча жавобгарлар “ХХХ” МЧЖ ва “ХХХ” МЧЖдан вакиллар
иштирокисиз, даъвогар Ўзбекистон савдо саноат палатаси Сурхондарѐ вилоят
бошқармасининг ўз аъзоси "ХХХ" АТБнинг манфаатида жавобгар “ХХХ” хусусий
корхонаси (ҳозирда “ХХХ” хусусий корхонаси)дан 282 230 АҚШ доллари муддатли кредит
қарз, 147 700 АҚШ доллари муддати ўтган қарз, фоиз қарзи 2795 АҚШ доллари жами
432 725 АҚШ доллари ундириш, ундирувни “ХХХ” МЧЖга тегишли Денов шаҳар ХХХ
кўчаси ХХХ –уй 365 кв.м.м майдонда жойлашган ХХХ хоналик умумий майдони 246.4 кв.м
фойдаланиш майддони 802.85 кв.м соғломлаштириш (тренажер) маскани биносига, “ХХХ”
МЧЖга тегишли ХХХи Ўзбекистон кўчасида жойлашган ер майдони 628 кв.м дан иборат
“Суратхона, яхна ичимликлар ва музқаймоқ комплекси” биносига, “ХХХ” хусусий
корхонаси (ҳозирда “ХХХ” хусусий корхонаси)га тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган
ХХХдавлат рақамли HOWO юк автомашинасига, 2018 йилда ишлаб чиқарилган ХХХдавлат
рақамли HOWO юк автомашинасига қаратиш, гаров мулкларини муайян ҳаракатларни
амалга оширишга таъқиқ қўйиш ва гаров мулкини хатлаш, бошланғич реализация баҳосини
белгилаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасидан баѐн этилишича, «ХХХ» АТБ (бундан буѐн матнда банк деб
юритилади) «ХХХ” ХК (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 30.11.2018
йил куни тузилган 587-сонли кредит шартномасига асосан Сараланган бетон-плита ишлаб
чиқаариш комплекс ускуналари, 1 дона автокран, 1 дона экскаватор, 3 дона HOWO юк
автомашинаси мақсадида 60 ой муддатга йиллик 11 фоиз тўлаш шарти билан 604 500 АҚШ
доллари
миқдорида кредит ажратилгани, жавобгар кредит шартномаси бир қисми
ҳисобланган тўлов графиги бўйича 2022 йил 01 июнь кунига қадар тўлаши лозим бўлсада
тўловларни кечиктириб келиб, муддатли 282 230 АҚШ доллари, 147 700 АҚШ доллари
муддати ўтган кредит асосий қарз, 2 795 АҚШ доллари кредит фоизидан қарздорликка йўл
қўйгани, даъвогар манфаатида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарѐ
вилоят ҳудудий бошқармаси даъво ариза киритиб, жавобгар –»ХХХ” ХКдан муддатли 282
230 АҚШ доллари, 147 700 АҚШ доллари муддати ўтган кредит асосий қарз, 2 795 АҚШ
доллари фоизи, 24 000 сўм почта харажати ундириш, ундирувни ундирувни гаровга
қўйилган ундирувни “ХХХ” МЧЖга тегишли Денов шаҳар ХХХ кўчаси 1а –уй 365 кв.м.м
майдонда жойлашган 36 хоналик умумий майдони 246.4 кв.м фойдаланиш майддони 802.85
кв.м соғломлаштириш (тренажер) маскани биносига, “ХХХ” МЧЖга тегишли ХХХи
Ўзбекистон кўчасида жойлашган ер майдони 628 кв.м дан иборат “Суратхона, яхна
ичимликлар ва музқаймоқ комплекси” биносига, “ХХХ” хусусий корхонаси (ҳозирда “ХХХ”
хусусий корхонаси)га тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган ХХХдавлат рақамли HOWO
юк автомашинасига, 2018 йилда ишлаб чиқарилган ХХХдавлат рақамли HOWO юк
автомашинасига қаратишни сўраган.
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарѐ вилоят ҳудудий бошқармаси ўз
вакили иштирокисиз кўришни сўраб ариза тақдим этган.
Суд аризаларни қаноатлантириб, Ўз. Рес. ИПКнинг 128-моддаси биринчи қисми ва
170-моддаси учинчи қисмига асосан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарѐ вилоят
ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўз тушунтиришида жавобгар ушбу кредит шартномани
тузиб топшириб, жавобгар ҳисоб рақамига ушбу пулларни ўтказиб берилиб, ҳисоб рақамидан
жавобгар мақсадли чиқим қилинганини, жавобгар суд мажлиси кунига қадар график
тўловини қисман амалга оширганини, жумладан ҳозирда 2022 йил 22 август куни ҳолатига
жавобгарнинг муддати келмаган кредит қарзи 252 513.88 АҚШ доллари ва муддати ўтган
кредит қарзи 156 186.04 АҚШ доллари ва кредит фоизидан 2 001.87 АҚШ доллари қарзи
жами 410 701,79 АҚШ доллари қарзи борлигини даъвони ушбу қисмини қаноатлантириб,
гаровга қаратишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар «ХХХ” ХК вакили ўз тушунтиришида жавобгар ушбу кредит
шартномани тузиб топшириб, жавобгар ҳисоб рақамига ушбу пулларни ўтказиб берилиб,
ҳисоб рақамидан жавобгар мақсадли чиқим қилинганини, қонуний енгиллик беришни
сўради.
Жавобгар “ХХХ” МЧЖга суд мажлиси тайинлаш ажрими ва қолдириш ажримлари
етказилган ҳақида гибрид почтадан хабарнома юборилган.
Ўзбекистон
Республикаси
ИПКнинг
128-моддаси
1-қисми
ва
170-моддаси учинчи қисмига асосан жавобгар “ХХХ” МЧЖ вакили иштирокисиз кўришни
лозим топади.
“ХХХ” МЧЖга суд мажлиси тайинлаш ажрими ва қолдириш ажримлари юборилган
бўлсада манзилда йўқлиги сабаб етказилмагани ҳақида гибрид почтадан хабарнома
юборилган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 128-моддаси 2-қисми 2-бандига асосан жавобгар
“ХХХ” МЧЖ вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тараф фикр ва тушунтиришларини эшитиб,
даъвони қисман қаноатлантириш, суд харажатларини жавобгарларга юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофик лозим даражада бажарилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби
бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг
2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида»ги 13/150-сонли қарорининг 25-бандида қайд этилишича, Ўзбекистон
Республикаси ФКнинг 48-моддаси биринчи қисмига мувофиқ юридик шахс ўз
мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради.
Иш ҳужжатларига кўра, «ХХХ» АТБ (бундан буѐн матнда банк деб юритилади) «ХХХ”
ХК (собиқ “ХХХ” хусусий корхонаси) (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида 30.11.2018йил куни тузилган 587-сонли кредит шартномасига асосан Сараланган
бетон-плита ишлаб чиқаариш комплекс ускуналари, 1 дона автокран, 1 дона экскаватор, 3
дона HOWO юк автомашинаси мақсадида 60 ой муддатга йиллик, 11 фоиз тўлаш шарти
билан 604 500 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш ҳақида шартнома тузилган.
Жавобгар кредит шартномаси бир қисми ҳисобланган тўлов графиги бўйича 2022 йил июнь
ойи ҳолатига тўлаши лозим бўлган асосий қарз 147 700 АҚШ доллари, 2 795 АҚШ доллари
кредит фоизи қарздорликка йўл қўйган. Жавобгар кредит қарзини тўлаш чораларини
кўрмаган.
Шартномага кўра кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар график асосида ўз вақтида
тўлаш кечиктирилганда, ѐки мунтазам кечиктирилганда, қарз олувчининг молиявий аҳволи
ѐмонлашганда, муддатдан олдин ундирилиши белгиланган.
Жавобгарга 01.06.2022 йилда огоҳлантирув хати юборилган ва жавобгарларга етказилган
бўлсада, жавоб бермаган ва тўлаш чорасини кўрмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги
№13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кейинги
ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб
чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда,
кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган
кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддаси иккинчи қисмига
кўра қарз шартномаси пул ѐки ашѐлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини
қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра, кредит
шартномаси бўйича бир тараф-банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул сўммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Суд кредит шартномасига кўра қарздор томонидан шартнома шартларига асосан
147 700 АҚШ доллари асосий қарз ва 2 795 АҚШ доллари фоизини графикка асосан 2022
йил июн ойи ҳолатига тўловларини кечиктиргани исботланган деб ҳисоблайди.
Жавобгарнинг ушбу мажбурият бузилганлиги, 147 700 АҚШ доллари кредит асосий қарз, 2
795 АҚШ доллари кредит фоизи тўланмагани иш ҳолатларидан кўринганлигини инобатга
олиб, Ўз.Р. ФК нинг 736-моддасига асосан кредиторнинг ҳозирги кунга қолган қарзи кредит
қарзи 252 513.88 АҚШ доллари ва муддати ўтган кредит қарзи 156 186.04 АҚШ доллари ва
кредит фоизидан 2 001.87 АҚШ доллари қарзи жами 410 701,79 АҚШ доллари қарзини
борлигини даъвони ушбу қисмини жами 410 701.79 АҚШ долларини ундириш тўғрисида
асосли талаб қўйилган деб ҳисоблайди.
Зеро, шартномада қарз олувчи жавобгар томонидан ўз мажбуриятлари бузилганда,
даъвогар банк кредит асосий қарзи ва фоизини муддатидан олдин ундириш, гаровга қаратиш
ҳуқуқи берилган.
Мазкур қоидалардан келиб чиқиб, суд жавобгар томонидан суд мажлисига қадар
01.06.2022 йилга ҳосил бўлган 147 700 АҚШ доллари кредит асосий қарз, 2 795 АҚШ
доллари кредит фоизини ихтиѐрий равишда қисман тўланиб, суд мажлиси кунига кредит
қарзи 252 513.88 АҚШ доллари ва муддати ўтган кредит қарзи 156 186.04 АҚШ доллари ва
кредит фоизидан 2 001.87 АҚШ доллари қарзи жами 410 701,79 АҚШ доллари қарзи
тўламаганини инобатга олиб, Ўз.Р. ФК нинг 736-моддасига асосан кредиторнинг кредит
қарзни муддати келмаган қисми билан муддатидан олдин ундириш тўғрисида асосли талаб
қўйилган деб ҳисоблайди ва даъвонинг кредит қарзи 252 513.88 АҚШ доллари ва муддати
ўтган кредит қарзи 156 186.04 АҚШ доллари ва кредит фоизидан 2 001.87 АҚШ доллари
қарзи жами 410 701,79 АҚШ доллари қарзи борлигини даъвони ушбу қисмини ундиришни
лозим топади.
Чунки, суд кунига қадар ушбу қарздорликнинг мавжудлиги тарафнинг суд мажлисида
берган тушунтиришидан, иш ҳужжатларида мавжуд бўлган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топган.
ЎзР ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ѐки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 261-моддаси 1-қисмига кўра неустойка жарима
ѐки пеня шаклида бўлади.
Шунингдек даъво аризада ундирувни ундирувни “ХХХ” МЧЖга тегишли Денов шаҳар
ХХХкўчаси 1а –уй 365 кв.м.м майдонда жойлашган 36 хоналик умумий майдони 246.4 кв.м
фойдаланиш майддони 802.85 кв.м соғломлаштириш (тренажер) маскани биносига, “ХХХ”
МЧЖга тегишли ХХХи Ўзбекистон кўчасида жойлашган ер майдони 628 кв.м дан иборат
“Суратхона, яхна ичимликлар ва музқаймоқ комплекси” биносига, “ХХХ” хусусий
корхонаси (ҳозирда “ХХХ” хусусий корхонаси)га тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган
ХХХдавлат рақамли HOWO юк автомашинасига, 2018 йилда ишлаб чиқарилган ХХХдавлат
рақамли HOWO юк автомашинасига, қаратишни сўраган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 279-моддасида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш
учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган молмулкка қаратиш мумкинлиги назарда тутилган.
Кредит таъминоти сифатида “ХХХ” МЧЖ томонидан 2018 йил 24 декабрь кунги
нотариал ипотека шартномасига кўра, Денов шаҳар ХХХ кўчаси 1а –уй 365 кв.м.м майдонда
жойлашган 36 хоналик умумий майдони 246.4 кв.м фойдаланиш майдони 802.85 кв.м
соғломлаштириш (тренажер) маскани биноси, 2018 йил 25 декабрь кунги нотариал
тасдиқланган ипотека шартномасига кўра “ХХХ” МЧЖга тегишли ХХХи Ўзбекистон
кўчасида жойлашган ер майдони 628 кв.м дан иборат “Суратхона, яхна ичимликлар ва
музқаймоқ комплекси” биноси, 2019 йил 13 май куни тузилган ипотекак шартномасига кўра
“ХХХ” хусусий корхонаси (ҳозирда “ХХХ” хусусий корхонаси)га тегишли 2018 йилда
ишлаб чиқарилган ХХХдавлат рақамли HOWO юк автомашинасига, 2018 йилда ишлаб
чиқарилган ХХХдавлат рақамли HOWO юк автомашинаси гаровга қўйилган.
Бундай ҳолатда, гаровга қаратиш ҳақида асосли талаб билдирилган бўлиб, кредит
қарз тўланмаганини инобатга олиб, даъвонинг кредит қарзи 252 513.88 АҚШ доллари ва
муддати ўтган кредит қарзи 156 186.04 АҚШ доллари ва кредит фоизидан 2 001.87 АҚШ
доллари қарзи жами 410 701,79 АҚШ доллари қарзи борлигини даъвони ушбу қисмини
жавобгарларга тегишли гаров мулклаарига қаратиш тўғрисидаги даъво талабини
қаноатлантириш лозим.
Шунингдек, суд ундирув қаратилган мол-мулкларнинг бошланғич баҳосини белгилаб
бериш талаби юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрь кунги ЎРҚ-572-сонли
“Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик
фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддаси 6-қисмига асосан судларнинг гаровдаги
мулкни бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳуқуқи олиб ташлангани сабабли судда бу
ваколат мавжуд эмас бўлиб, суд даъвонинг бу талаби юзасидан иш юритишни тугатишни
лозим топади.
Бу талаб иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар таркибига кирмагани
сабабли суд бу талаб юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади.
Суд иш юзасидан ишда иштирок этаѐтган шахсларнинг важларини тинглаб, даъвони
қисман қаноатлантиришни, жами 432 725х2%х 10908.00(21.07.2022 йилдаги МБ расмий
курси)= 94 403 286 сўм давлат божини Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси
биринчи қисмига асосан жавобгардан ундиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб
чиқилган почта ҳаражатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб беришликни
лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128,
176-186-моддалари, Ўз.Рес ФКнинг 236, 279, 333, 732, 735, 736, 744 -моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
«ХХХ» АТБнинг ҳисобига «ХХХ” ХКдан кредит қарзи 252 513.88 АҚШ доллари ва
муддати ўтган кредит қарзи 156 186.04 АҚШ доллари ва кредит фоизидан 2 001.87 АҚШ
доллари қарзи жами 410 701,79 АҚШ доллари ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
«ХХХ” ХКдан ва гаров ҳисобидан
94 403 286 сўм давлат божи Ўзбекистон
Республикаси бюджетига ундирилсин.
кредит қарз ва суд харажати ундируви ундирувни “ХХХ” МЧЖга тегишли Денов
шаҳар ХХХ кўчаси 1а –уй 365 кв.м.м майдонда жойлашган 36 хоналик умумий майдони
246.4 кв.м фойдаланиш майддони 802.85 кв.м соғломлаштириш (тренажер) маскани
биносига, “ХХХ” МЧЖга тегишли ХХХи Ўзбекистон кўчасида жойлашган ер майдони 628
кв.м дан иборат “Суратхона, яхна ичимликлар ва музқаймоқ комплекси” биносига, “ХХХ”
хусусий корхонаси (ҳозирда “ХХХ” хусусий корхонаси)га тегишли 2018 йилда ишлаб
чиқарилган ХХХдавлат рақамли HOWO юк автомашинасига, 2018 йилда ишлаб чиқарилган
ХХХдавлат рақамли HOWO юк автомашинасига қаратилсин.
ундирув қаратилган мол-мулкларнинг бошланғич баҳосини белгилаб бериш талаби
юзасидан иш юритишни тугатилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик муддат ичида
Сурхондарѐ вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
бериши мумкин.
Судья
С.Ж.Хусанов