← Назад
Решение #79604 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| исми билан ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 164 | — | law | |
| исми билан ЖК | 60 | — | law | |
| адар ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| исобланади ва ЖК | 169 | — | law | |
| бандидан ушбу Кодекс | 169 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикси Жиноят кодекси | 62 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/279-сонли
2025 йил март ойининг «20» куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Zoom
иловаси орқали,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан:
Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
Г.Туғонбоев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Джаббаров, жабрланувчи
Ш.Иноятовларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланган:
Туғонбоев Гиёзжон Гуломжон ўғли (Tug’onboyev
Giyozjon Gulomjon o’g’li), 1996 йил 11 ноябрь куни
Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ,
ишсиз, муқаддам:
1) жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман
судининг 2018 йил 08 ноябрдаги ҳукмига
кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси
1-қисми
билан
ЖКнинг
62-моддаси тартибида 4 йил 27 кун
озодликни чеклаш жазоси тайинланган;
2) жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман
судининг 2019 йил 25 октябрдаги ҳукмига
кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
277-моддаси 3-қисми “г” банди билан ЖКнинг
60,61-моддалари тартибида 3 йил 1 ой
озодликдан
маҳрум
қилиш
жазоси
тайинланган, жиноят ишлари бўйича Навоий
шаҳар судининг 2021 йил 09 июндаги
ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган
1 йил 2 ой 28 кун жазодан муддатидан илгари
шартли равишда озод қилинган;
3) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 2021 йил 02 ноябрь куни ҳукмига
кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
164-моддаси
1-қисми
билан
ЖКнинг
60-моддаси тартибида 5 йил 1 ой озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят
ишлари бўйича Зангиота туман судининг
1
2 йил 6 ой 8 кун озодликдан маҳрум қилиш
жазоси иш ҳақининг 20 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда шу
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган, жазо ўталмаган,
Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Қирғизбой
ота” кўчаси, 5-уйда доимий рўйхатда турувчи,
2024 йил 29 ноябрдан 30 ноябрга қадар
ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб
турилган, иш бўйича “муносиб ҳулқ-атворда
бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси
қўлланилган, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман судининг 04.03.2025
йилдаги ажрими билан “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Туғонбоев Гиёзжон Гуломжон ўғли ўзганинг
мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида
2024 йил "19" ноябрь куни соат 17:30ларда Чилонзор тумани, 6-мавзе,
54-уйнинг биринчи каватидаги "Барака" маркетнининг ертўласида
жойлашган компьютер ўйингоҳида бўла туриб, шу ерда бўлган
Иноятов Шохрух Тухтасиновични компьютер ўйинларига чалғиб
қолганидан фойдаланиб, унга тегишли баҳоси 6.412.500 сўмлик
"Samsung Galaxy S10" русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб, воқеа
жойидан яширинган.
Судланувчи Г.Туғонбоев суд мажлисида, айбига иқрор бўлиб,
2024 йил 19 ноябрь куни соат 17:00ларда Чилонзор тумани, 6-мавзе,
54-уйнинг биринчи қаватидаги "Барака" меркетининг ертўласида
жойлашган компьютер ўйингоҳга борганлигини, у ерга борган вақтида
уни танишлари қўнғироқ қилиб қолишганлигини, у улар билан
гаплашаётган вақтида ўзига тегишли бўлган телефон аппаратининг
қуввати тугаб қолганлигини, шу вақт у шу ерда бўлган “Фотих” исмли
танишидан телефон аппаратини бериб туришини сўраганлигини, уни
ҳам телефон аппаратининг қуввати йўқлигини айтганлигини, кейин у
“Файзулло” исмли танишидан телефон сўраганида унинг ҳам телефон
аппарати ўчган эканлигини айтгани, кейин у “Файзулло” исмли
таниши билан бир гуруҳ бўлиб ўйин ўйнаётган болани олдига бориб
уни исмини сўраганлигини, у ўзини “Усмон” деб таништирганлигини,
2
ундан телефон аппаратидан танишига қўнғироқ қилиб олишга рухсат
сўраганлигини, шу вақт Ш.Иноятов столнинг устидаги ўзига тегишли
бўлган “Samsung Galaxy S10” русумли уяли телефон аппаратини
берганлигини, ундан телефон аппаратини паролини сўраганлигини,
сўнг у Ш.Иноятовнинг телефон аппаратини олиб ўзининг танишларига
қўнғироқ қилганлигини, лекин улар ертўлада бўлгани учун телефон
яхши ишламаганлигини, шу сабабли у Ш.Иноятовни телефони билан
бирга ташқарига чиқиб кетганлигини, у ерда рус миллатига мансуб бир
танишини кўриб қолганлигини, бироз вақт у билан суҳбатлашиб
турганлигини, кейин эса Ш.Иноятовнинг телефонидан ўзининг
танишига қўнғироқ қилганида яна қўнғироқ қилиб бўлмаганлигини,
шу вақтда уни олдидаги рус миллатига мансуб бўлган танишининг
телефонини олиб, қўнғироқ қилганлигини, у қўнғироқ қилган таниши
ҳозир “Мирзо Улуғбек” метро бекатида турганини айтганлигини, у
жойга рус йигит билан бирга борганлигини, шу вақтда рус бола унга
қараб, ўйингоҳга қайтиб кетмоқчилигини айтган вақтида унга
Ш.Иноятовни телефон аппарати ундалигини ва уни ҳозир олиб бориб
беришини айтганлигини, сўнг Ш.Иноятовга телефон аппаратини
қайтариб бергани, орадан бироз вақт ўтиб, Ш.Иноятов ўйин
ўйнаётганидан фойдаланиб, унга сездирмасдан "Samsung Galaxy S10"
русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетгани, “Мирзо Улубек”
метро бекатидан "Рохат" МФЙга кетганлигини, у ердан у таксига
ўтириб, Ангрен шаҳрига кетганлигини, уни Ангрен шаҳрига олиб
кетаётган такси машинасининг ичида ундан бошқа унга таниш
бўлмаган бир қиз бор эканлигини, у қизга ҳозир у Ангрен шаҳрига
кетаётганини ва ёнида умуман пули йўқлигини айтиб, чўнтагида
бўлган Ш.Иноятовга тегишли бўлган телефон аппаратини кўрсатиб,
ушбу телефон аппаратини 400.000 сўмга сотмоқчилигини
айтганлигини, шунда унга таниш бўлмаган қиз олдида 200.000 сўм
борлигини агар у рози бўлса 200.000 сўмга сотиб, ҳозирда
жабрланувчига етказилган моддий зарарни қоплаш имкони йўқлиги
маълум қилиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи Г.Туғонбоев унга эълон қилинган айбловга иқрор
бўлиб кўрсатув берган бўлса-да, унинг айби суд мажлисида
текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини
тўлиқ топади.
Жумладан, жабрланувчи Ш.Иноятов суд мажлисида, 2024 йил
19 ноябрь куни ўзининг уч нафар таниши билан бирга Чилонзор
тумани, 6-мавзе, 54-уйнинг биринчи қаватидаги "Барака" номли озиқовқат дўконнинг ертўласида жойлашган компьютер ўйингоҳига
борганлигини, у ерда унга таниш бўлмаган шахслар ҳам бор
эканлигини, у ўйингоҳнинг ичкарисига кириб, энг охирги ўрнига бориб
жойлашганлигини, шу вақтда у ўзига тегишли бўлган "Samsung Galaxy
S10" русумли уяли телефонини олиб, столнинг устига қўйганлигини,
3
орадан кўп вақт ўтмай уни олдига унга нотаниш бўлган “Гиёзжон
Туғонбоев” исмли шахс уни олдига келиб, уни телефон аппаратидан
ўзининг танишига қўнғироқ қилиб олишга рухсат сўраганлигини, шу
пайт унга ҳозирги вақтда уни телефон аппаратининг ҳисобида маблағ
мавжуд эмаслигини айтгани, Г.Туғонбоев бир неча бор сўрагани учун
унга фойдаланиб туриш учун бергани, орадан вақт ўтиб қайтаргани,
сўнг компьютер ўйинини ўйнаб турган вақтда унинг "Samsung Galaxy
S10" русумли уяли телефони йўқолганини билгани, ким ўғирлаб
кетганини билмаслиги, сўнг у ушбу ўйингоҳ администраторининг
олдига бориб, унинг телефон аппаратини ўғирлаб кетишганини айтиб,
ундан кузатув камерасига ёзиб олинган видеоёзувни кўздан
кечиришини илтимос қилганлигини, админ видеоёзувни кўздан
кечиришига рухсат бергани, у видеоёзувни кўздан кечираётган
вақтида ҳақиқатдан ҳам Г.Туғонбоев телефон аппаратни чўнтагидан
олиб столнинг устига қўйиб, орадан бироз вақт ўтиб ўзи ўйин ўйнаш
билан чалғиб қолганидан фойдаланиб, телефон аппаратини ўғирлаб
кетгани, ҳозирда телефон аппарати қайтарилмаганини маълум қилиб,
суддан унга етказилган моддий зарарни ундириб бериш ҳақидаги
кўрсатуви билан;
бундан
ташқари,
судланувчи
Г.Туғонбоевнинг
айби
жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, нарсани олиш,
кўздан кечириш, ашёвий далилни олиш баённомалари ва
фотосуратлар, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ва
фотожадвал ҳамда ишдаги мавжуд бошқа далиллар билан тўлиқ ўз
исботини топди.
Суд, судланувчи Г.Туғонбоевнинг содир этган жиноий
ҳаракатларининг юридик квалификациясига баҳо бериб, дастлабки
тергов органи томонидан “ўғирлик, яъни киссавурлик йўли билан
жабрланувчи Ш.Иноятовнинг баҳоси 6.412.500 сўмлик "Samsung galaxy
S10" русумли телефон аппаратини яширин равишда талон-торож
қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан нотўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Қонун мазмунига кўра, мазкур айблов моддаси билан шахснинг
ҳаракатлари бевосита киссавурлик, яъни жабрланувчининг эгнидан
ёҳуд бошқа буюмларидан (сумкаси ва ҳ.к.) унга тегишли мулкни
яширин равишда эгаллаганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.
Иш ҳолатига кўра, Г.Туғонбоев жабрланувчи Ш.Иноятовга
тегишли мулкни, унинг чалғиб қолганидан ва мулк қаровсиз
қолдирилганидан фойдаланиб, уни яширин равишда эгаллаб, воқеа
жойидан қочиб кетган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил
30 апрелдаги “Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик
билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти
4
тўғрисида”ги қарорининг 2-банди 4-хатбошисида, жабрланувчининг
эгнида бўлган кийим-кечаги, қўлидаги ёки бевосита ёнида бўлган
сумка, чамадон ва бошқа анжомларидан содир этилган яширин талонторож қилиш киссавурлик деб ҳисобланади ва ЖКнинг 169-моддаси
2-қисми «а» банди билан тавсифланади.
Судда аниқланган ҳолатларга кўра, Г.Туғонбоев томонидан
компьютер ўйингоҳида қаровсиз қолдирилган уяли телефон
аппаратни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Бу вақтда нарсалар
қаровсиз қолган, Г.Туғонбоевнинг моддий бойликни яширин равишда
талон-торож қилиш мақсади кейин пайдо бўлиб, бу ниятини амалга
оширган.
Суд, Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига амал қилиб,
Г.Туғонбоевнинг айбловидан “киссавурлик йўли билан” квалификация
белгисини чиқариб, унинг жиноий ҳаракатини “ўғирлик, яъни
жабрланувчи Ш.Иноятовнинг баҳоси 6.412.500 сўмлик "Samsung galaxy
S10" русумли телефон аппаратини яширин равишда талон-торож
қилиш” жиноий аломати билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси 2-қисми “а” бандидан ушбу Кодекснинг 169-моддаси
1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади.
Суд, судланувчи Г.Туғонбоевга нисбатан жазо тайинлашда унинг
ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига
асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, моддий зарар
тўлалигича қопланмаганлиги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Г.Туғонбоевга жазо тури ва миқдорини
белгилашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик
тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб,
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини,
судланувчи ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини, енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни
инобатга олиб, модда санкциясида назарда тутилган озодликдан
маҳрум қилиш жазосини тайнлашни, шунингдек Г.Туғонбоев мазкур
жиноятни илгариги ҳукм билан тайинланган жазони ўташ даврида
содир этганини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
60,61-моддалари тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460-463, 465-468,
472-473-моддаларига амал қилиб, суд
5
GULOMJON O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб
топилсин ва шу модда билан 2 (икки) йил муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинлансин.
Туғонбоев Гиёзжон Гуломжон ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида илгариги ҳукм билан
тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан
узил-кесил 2 (икки) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикси Жиноят кодекси 62-моддасига асосан
Туғонбоев Гиёзжон Гуломжон ўғли 1 кун ВСХда ушлаб турилган вақти
тайинланган жазо муддатидан чегириб ташланиб, ўташ учун узилкесил 2 (икки) йил 29 (йигирма тўққиз) кун муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин.
Г.Туғонбоевга нисбатан тайинланган жазо қаттиқ тартибли
колонияларда ўташи белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2025 йил 03 мартдан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи Г.Туғонбоевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, суд залида қамоққа олинсин.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
04.03.2025 йилдаги ажрими билан Г.Туғонбоевга нисбатан “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилгани инобатга олинсин.
Судланувчи Туғонбоев Гиёзжон Гуломжон ўғлидан жабрланувчи
Иноятов Шохрух Тўхтасинович фойдасига 6.412.500 сўм моддий зарар
ундирилсин.
Ашёвий далил, бир дона DVD диск жиноят ишида қолдирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
6
А.А.Мухиддинов