Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/1003 Дата решения 22.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Агробанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый XITING KOPER масъулияти чекланган жамияти
Source ID 898475 Claim ID 2852057 PDF Hash 2b7225989eb9a208... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳ AЛ Қ И Л У В Қ AР OР И Бўстон туман 4-1703-2201/1003-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси даъвогар- АТБ “Агробанк” манфаатида, жавобгар- «Xiting koper” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили Х.Мухторов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Агробанк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида, иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Xiting koper” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 71 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 8 200 000 сўм фоиз қарздорликни ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзини вакили иштирокисиз кўришликни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгарга банкнинг мобил иловаси дастури асосида мижознинг банк муассасига келмасдан белгиланган тартиб асосида кредит маблағи ажратилганлигини, жавобгар электрон оферта шартномаси тасдиқланганлигини, шартномада белгиланган муддатда тўловларни амалга оширмаганлигини, жавобгар сурункали равишда тўловларни амалга оширмасдан келганлигини, тўловларни амалга ошириш юзасидан талабнома юборилганлигини, талабнома оқибатсиз қолдирилганлигини, жавобгар суд кунига қадарли тўлов амалга оширмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган, бироқ жавобгар суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд даъвогарнинг тушунтиришини, ишдаги мавжуд хужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТБ “Агробанк” Бошқарув йиғилишининг 2019 йил 1-ноябрдаги 109/2-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларига онлайн кредит ажратиш тўғрисидаги тартиб”га асосан банкнинг мобил иловаси дастури асосида тарафлар ўртасида 2020 йил 12 июнь куни №23446-сонли “Тадбиркорлик субъектларига онлайн кредит ажратиш бўйича оммавий оферта” шартномаси расмийлаштирилган. Оферта шартномасига мувофиқ даъвогар “Agrobankmobile” мобил иловаси асосида қарз олувчининг сўнги 6 ойдаги пул тушумининг ўртача 1 ойлик миқдорида кредит ажратилиши, қарз олувчи йиллик 22,99 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 йил муддатга кредит маблағини сўнги 6 ой муддатда тенг тақсимланган ҳолда қайтариш ва қайта ажратиш шарти билан револьвер шаклда ажратиш, 50 000 000 сўмдан ортиқ олинган кредит учун кредит қайтмаслик хатарини суғурталашлик белгиланган. Даъвогар томонидан 2020 йил 15 июнь кунги №1-сонли мемориал ордер билан 48 000 000 сўм, 2020 йил 15 июнь кунги №23829-сонли мемориал ордер билан 1 050 000 сўм, 2020 йил 30 июнь кунги №1-сонли мемориал ордер билан 1 000 000 сўм, 2020 йил 30 июнь кунги №1-сонли мемориал ордер билан 15 000 000 сўм, 2020 йил 3 июль кунги №1-сонли мемориал ордер билан 6 000 000 сўм, 2021 йил 8 февраль кунги №1-сонли мемориал ордер билан 11 800 000 сўм, 2021 йил 1 март кунги №1-сонли мемориал ордер билан 11 800 000 сўм жами 94 650 000 сўм кредит маблағлари жавобгарга айланма маблағларни тўлдириш учун ўтказиб берилган. Жавобгар кредит муддатли мажбурияти бўйича олинган кредит тўловларини белгиланган муддатларда амалга оширмасдан 2022 йил 7 июль ҳолатига 71 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 8 200 000 сўм фоиз қарздорликни вужудга келтирган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Юқоридаги ҳолатларга асосан суд 71 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 8 200 000 сўм фоиз қарздорликларни ундиришни лозим топади. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама этиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топди. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб қарор қилади: - АТБ “Агробанк” фойдасига 71 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 8 200 000 сўм фоиз қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 1 584 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья С.Умаралиев