← Назад
Решение #796069 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳ AЛ Қ И Л У В Қ AР OР И
Бўстон туман
4-1703-2201/1002-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси даъвогар- АТБ
“Агробанк” манфаатида, жавобгар- «Mega oboy” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили
Х.Мухторов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Агробанк” (кейинги
ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида, иқтисодий судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, «Mega oboy” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 12 120 000 сўм муддати
ўтган кредит қарз, 3 800 000 сўм фоиз қарздорликни ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзини вакили иштирокисиз кўришликни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгарга банкнинг
мобил иловаси дастури асосида мижознинг банк муассасига келмасдан
белгиланган тартиб асосида кредит маблағи ажратилганлигини, жавобгар
электрон оферта шартномаси тасдиқланганлигини, шартномада белгиланган
муддатда тўловларни амалга оширмаганлигини, жавобгар сурункали равишда
тўловларни амалга оширмасдан келганлигини, тўловларни амалга ошириш
юзасидан
талабнома
юборилганлигини,
талабнома
оқибатсиз
қолдирилганлигини, жавобгар суд кунига қадарли тўлов амалга
оширмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган, бироқ жавобгар суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз
эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига
асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд даъвогарнинг тушунтиришини, ишдаги мавжуд хужжатларини
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
АТБ “Агробанк” Бошқарув йиғилишининг 2019 йил 1-ноябрдаги 109/2-сонли
қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларига онлайн кредит
ажратиш тўғрисидаги тартиб”га асосан банкнинг мобил иловаси дастури
асосида тарафлар ўртасида 2020 йил 29 апрель куни №27952-сонли
“Тадбиркорлик субъектларига онлайн кредит ажратиш бўйича оммавий
оферта” шартномаси расмийлаштирилган. Оферта шартномасига мувофиқ
даъвогар “Agrobankmobile” мобил иловаси асосида қарз олувчининг сўнги 6
ойдаги пул тушумининг ўртача 1 ойлик миқдорида кредит ажратилиши, қарз
олувчи йиллик 22,99 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 йил муддатга кредит
маблағини сўнги 6 ой муддатда тенг тақсимланган ҳолда қайтариш ва қайта
ажратиш шарти билан револьвер шаклда ажратиш, 50 000 000 сўмдан ортиқ
олинган кредит учун кредит қайтмаслик хатарини суғурталашлик
белгиланган.
Даъвогар томонидан 2020 йил 15 май кунги №1-сонли мемориал ордер
билан 16 333 000 сўм, 2020 йил 30 октябрь кунги №1-сонли мемориал ордер
билан 9 611 685 сўм, 2020 йил 3 ноябрь кунги №1-сонли мемориал ордер билан
9 784 000 сўм жами 35 728 685 сўм кредит маблағлари жавобгарга айланма
маблағларни тўлдириш учун ўтказиб берилган.
Жавобгар кредит муддатли мажбурияти бўйича олинган кредит
тўловларини белгиланган муддатларда амалга оширмасдан 2022 йил 7 июль
ҳолатига 12 120 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 3 800 000 сўм фоиз
қарздорликни вужудга келтирган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Юқоридаги ҳолатларга асосан суд 12 120 000 сўм муддати ўтган кредит
қарз, 3 800 000 сўм фоиз қарздорликларни ундиришни лозим топади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
муҳокама этиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига давлат божи
тўловини ундиришни лозим топди.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб
қарор қилади:
Даъво қаноатлантирилсин.
«Mega oboy” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- АТБ “Агробанк” фойдасига 12 120 000 сўм муддати ўтган кредит қарз,
3 800 000 сўм фоиз қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 318 400 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
С.Умаралиев