Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2202/3763 Дата решения 22.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Дадабаев Алишер Аскарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BO`SH TURGAN OB`YEKTLARDAN SAMARALI FOYDALANISHNI TASHKIL ETISH MARKAZI NAMANGAN VILOYAT HUDUDIY BOSHQARMASI Ответчик / Подсудимый BABY SHOES масъулияти чекланган жамияти
Source ID 897640 Claim ID 2852799 PDF Hash 54a531950b27dec6... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI NAMANGAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 160133, Namangan shahri, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a 160133, Namangan city, Nodim Namangoniy street, 20a Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14 е-mail: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 22 август № 4-1601-2202/3763 Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Дадабаевнинг раислигида, И.Қозақовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– ААААнинг жавобгар «ББББ» MCHJ ҳисобидан жами 53.967.348 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакиллари М.Қутбиддинов, А.Ғофуров ва Ж.Саидбаев (ишончнома асосида), учинчи шахс вакили Р.Таджибаевлар (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: АААА (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «ББББ» MCHJ (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 37.552.632 сўм асосий қарз, 16.414.716 сўм пеня жами 53.967.348 сўм ундиришни сўраган. Ишда Наманган муҳандислик қурилиш институти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўрадилар. Учинчи шахс вакили низони қонуний ҳал этишни сўради. Белгиланган тартибда суд муҳокамаси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар шу куни суд муҳокамасида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Бунга кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. 3 июлда 1054-сонли ижара шартномаси тузилган. Унга кўра учинчи шахс балансидаги Наманган шаҳри, М.Мурадов кўчасида жойлашган амалиёт бўлими биносининг 231,7 м2 қисми 2022 йил 31 декабрга қадар даъвогарга ижарага берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) 554-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида «Ижарага олувчи» объектдан фойдаланганлиги учун «Ижарага берувчи»га бир йилга жами 3.600.000 сўм, бир ойга 300.000 сўм ижара ҳақи тўлашиши, ижара ҳақлари «Ижарага олувчи» томонидан «Ижарага берувчи»нинг транзит ҳисоб-рақамига ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан ойлик ижара ҳақларини 100 фоиз тўлаш шаклида амалга оширилиши шартлашилган. Шундай бўлсада, ижара шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан 2022 йил 28 июль ҳолатига 37.552.632 сўм миқдоридаги қарздорликка йўл қўйилган. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабининг 37.552.632 сўм ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўлов кечиктирилган кунлар учун 16.414.716 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 7.2-бандида «Ижарага олувчи» ўз мажбуриятини бажармаган ёки зарур даражада бажармаган тақдирда ҳамда мазкур шартномада назарда тутилган ижара тўловини ўз муддатида ва миқдорида тўламаганлиги учун «Ижарага берувчи»га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бундан кўринадики, даъво талабининг пеня ундириш қисми ҳам асосли қўйилган. ФК 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд тарафлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, уларнинг мулкий аҳволи, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини қисман қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогарнинг фойдасига 15.000.000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу модданинг олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги кўрсатилган. Шу асосда ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган 1.079.346,96 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажалари жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: ААААнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар– «ББББ» MCHJ ҳисобидан АААА фойдасига 37.552.632 сўм асосий қарз ва 15.000.000 сўм пеня ҳамда тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар– «ББББ» MCHJ ҳисобидан республика бюджетига 1.079.346,96 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (прокурор томонидан протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи А. Дадабаев