Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/62 Дата решения 20.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 370292 Claim ID 2720792 PDF Hash 9119f4dc9dfd8ed5... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
Республикаси ЖКнинг 57-моддаси Республикаси ЖК 57 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168 code_article
банди билан ЖКнинг 168-моддаси банди билан ЖК 168 law
ЖКнинг 57-моддаси ЖКнинг 57 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖК 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖПК 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2025 йил март ойининг 20 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, жабрланувчининг қонуний вакиласи Х.Ғиёсова ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Defender-Бабур Бекназаров” адвокатлик бюроси адвокати Б.Бекназаров, судланувчи Д.Эрназаров ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Bars liga” адвокатлик фирмаси адвокати Н.Шапсановаларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 4-қисмининг “а” банди билан айбланган Эрназаров Дилмурод Ораловичга нисбатан №1-1006-2501/62-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Эрназаров Дилмурод Оралович (Ernazarov Dilmurod Oralovich), 1975 йил 12 июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, иш учун аҳамиятли бўлган даврда “Bars liga” адвокатлик фирмаси адвокати вазифасида ишлаган, оилали, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шодиёна МФЙ, Қорақамиш 2/5-даҳаси, 4-уй, 30-хонадонда яшовчи, эҳтиёт чораси сифатида “гаров” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи, жабрланувчининг қонуний вакиласи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Д.Эрназаров, фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, таниши Б.Ғиёсовнинг укаси А.Ғиёсов жиноят иши доирасида қамоққа олинганидан хабар топиб, ўзининг “Bars liga” адвокатлик фирмаси адвокати вазифасида ишлаб келганидан ўз ғараз ниятларида фойдаланиб, 2020 йил 29 февраль куни хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, А.Ғиёсовни қамоқдан чиқариб ва жиноят иши юзасидан унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни ваъда қилиб, хизмат ҳақи сифатида шартнома асосида 1.800.000 сўмни адвокатлик фирмаси кассасига тўлаттириб ҳамда шартномадан ташқари 30.000 АҚШ долларини (Ўзбекистон Републикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 285.788.400 сўмни ташкил қилади) эгаллаб, ваъдасини бажармасдан, яъни малакали юридик хизмат кўрсатмасдан, пулларни ҳам қайтармасдан, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Судланувчи Д.Эрназаров суд мажлисида, айбига иқрорлик билдириб, марҳум Б.Ғиёсов унинг ёнига укаси А.Ғиёсов қамалиб қолганини ва унга малакали юридик ёрдам кўрсатиш масаласида мурожаат қилганлиги, шунда Б.Ғиёсовга А.Ғиёсовнинг жиноят иши юзасидан юридик ёрдам кўрсатишини, уни қамоқдан озодликка чиқаришга ҳаракат қилишини айтиб, шартнома тузишганлиги, шартномадан ташқари ўзига гонорар сифатида 30.000 АҚШ доллари беришини айтганлиги, Б.Ғиёсов рози бўлиб, 30.000 АҚШ долларини берганлиги, шундан сўнг таниши “Adolat ustivorligi sari” адвокатлар ҳайъати адвокати Қ.Юлчиев билан А.Ғиёсовга оид жиноят иши юзасидан тергов, биринчи инстанция суди, апелляция инстанцияси суди ҳамда кассация инстанцияси судида қатнашганлиги, бироқ суд томонидан А.Ғиёсов озодликка чиқарилмасдан, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланганлиги, сўнгра А.Ғиёсов унинг хизматларидан воз кечиб, бошқа адвокатга мурожаат қилишини билдирганлиги, Б.Ғиёсов ундан 30.000 АҚШ долларини қайтариб беришни талаб қилганлиги, Б.Ғиёсовга пулларни қайтаришини билдирганлиги, аммо бу вақтга келиб мазкур пулларни ўзи ва Қ.Юлчиевнинг ҳаражатлари учун сарфлаб юборгани сабабли, пулларни қайтара олмаганлиги, мазкур жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари бошлангач, Б.Ғиёсовнинг турмуш ўртоғи Х.Ғиёзовага тўлиқ қайтариб берганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи Д.Эрназаровнинг айби унинг айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Жабрланувчининг қонуний вакиласи Х.Ғиёсова суд мажлисида, марҳум Б.Ғиёсов унинг турмуш ўртоғи бўлганлиги, 2020 йил февраль ойида турмуш ўртоғининг укаси А.Ғиёсов жиноят иши доирасида қамалиб қолганлиги, шунда турмуш ўртоғи Б.Ғиёсов укаси А.Ғиёсовга юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокат Д.Эрназаровга мурожаат қилганлиги, Д.Эрназаров Б.Ғиёсовга А.Ғиёсовни оқлаб, қамоқдан чиқариб беришни ваъда қилиб, 30.000 АҚШ долларини олганлиги, бироқ орадан анча вақт ўтсада, Б.Ғиёсов озодликка чиқарилмасдан, аксинча озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлиги, орадан анча вақт ўтгач А.Ғиёсов ўзи озодликка чиққанлиги, шунда Д.Эрназаров А.Ғиёсовга малакали юридик ёрдам кўрсатмаганлиги, аксинча унинг ёнига тергов ҳибсхонасига ҳам икки мартагина кирганлиги маълум бўлиб, Д.Эрназаровдан пулларни қайтаришни талаб қилинганида, Д.Эрназаров пулларни ҳамкасби Қ.Юлчиев билан сарфлаганлиги ва қисқа фурсатларда пулларни қайтаришини маълум қилганлиги, бироқ орадан анча вақт ўтсада пулларни қайтармасдан келганлиги, бу орада турмуш ўртоғи Б.Ғиёсов вафот этганлиги, Д.Эрназаров пулларни қайтариб бермагач, ҳолат юзасидан прокуратура идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, тергов жараёнида Д.Эрназаров олган 30.000 АҚШ долларини қайтариб берганлиги, ҳозирда Д.Эрназаровга даъвоси йўқлигини билдириб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ А.Ғиёсов суд мажлисида, жабрланувчининг қонуний вакиласи Х.Ғиёсованинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтди. Гувоҳ К.Юлчиев суд мажлисида, “Adolat ustivorligi sari” адвокатлар ҳайъати адвокати вазифасида ишлаб келишини, судланувчи Д.Эрназаровни танишини, 2020 йилда Д.Эрназаров унга бир жиноят иши доирасида ҳамкорликда А.Ғиёсовнинг манфаатларини ҳимоя қилишни ва унга юридик ёрдам кўрсатишни таклиф қилганлиги, шунда ушбу таклифига розилик билдирганлиги ва А.Ғиёсовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида барча тергов ҳаракатларида, жиноят иши суднинг биринчи, апелляция ва кассация инстанцияларида кўрилишида қатнашиб келганлиги, унинг хизмат ҳақини Д.Эрназаров тўлаб келганлиги, шахсан ўзи бирор шахсга А.Ғиёсовни оқлаши, қамоқдан чиқариши ҳақида ваъда бермаганлиги, А.Ғиёсовнинг манфаатларини ҳимоя қилиб, қонуний тартибда юридик ёрдам кўрсатишни айтганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ А.Акбаров суд мажлисида, жабрланувчи Б.Ғиёсов билан таниш бўлганлиги, унга пулини бўлиб тўлаш шарти билан учта автомашина берганлиги ва Б.Ғиёсов ўз вақтида тўловларни амалга ошириб келганлиги, 2020 йил февраль ойларида унга Б.Ғиёсов мурожаат қилиб, укаси А.Ғиёсов қамалиб қолганини айтиб ва унга ёрдам бериши лозимлигини, бошқа ҳеч ким йўқлигини айтганлиги, сўнгра С.Усманов унга қўнғироқ қилиб, Б.Ғиёсов чақираётганини айтганлиги, Б.Ғиёсовнинг уйига борганида, Б.Ғиёсов унга укасини озодликка чиқариш учун 40.000 АҚШ доллари зарурлигини айтиб, уйини гаровга қўйиб қарзга пул олишини билдирганлиги, шундан сўнг С.Усманов Жасур исмли танишини топиб берганлиги ва ушбу шахс Б.Ғиёсовга уйини олди-сотди шартномаси орқали расмийлаштириб олиб олти ой давомида ўн фоиз устама билан қайтариб бериш шарти билан 30.000 АҚШ долларини берганлиги, бироқ Б.Ғиёсов ушбу пулларни қайтара олмаганлиги, Б.Ғиёсовдан пулларни қайтаришни сўраб борганида, Б.Ғиёсов пулларни Д.Эрназаровга укасини қамоқдан чиқариш учун берганини эшитганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ С.Усманов суд мажлисида, гувоҳ А.Акбаровнинг суд мажлисида берган кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтди. Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчи, жабрланувчининг қонуний вакиласи ҳамда гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, Д.Эрназаровнинг содир этган жиноятидаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, ёзишмалар скриншотлари, сўзлашувлар аудиоқайдлари, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Д.Эрназаровнинг фирибгарлик, яъни жабрланувчи Б.Ғиёсовни алдаб ва ишончига кириб, жуда кўп миқдорни ташкил қилувчи 30.000 АҚШ долларини талон-торож қилганликда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд судланувчи Д.Эрназаровга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг оилавий шароитини, ёшини, шахсини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, ғаразли ва паст ниятларда жиноят содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, шунингдек, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, ЖК 168-моддаси 5-қисми талабларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон 5 Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, у айбли деб топилаётган модданинг қисми санкциясида назарда тутилмаган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан етказилган моддий зарар қопланганлигини ва жабрланувчининг қонуний вакиласи Х.Ғиёсова шу мазмунда ариза билан судга мурожаат қилганлигини инобатга олишни лозим топади. Бундан ташқари суд, манфаатдор томонларга мазкур жиноят иши доирасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида асослантирувчи ҳужжатлар билан биргаликда фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек суд, мазкур жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида эътироф этилган икки дона CD дискларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд ҲУКМ Қ И Л А Д И: Эрназаров Дилмурод Оралович (Ernazarov Dilmurod Oralovich) Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси 4-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Эрназаров Дилмурод Ораловичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 4-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 168-моддаси 5-қисми талабидан келиб чиқиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, унга нисбатан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан, Эрназаров Дилмурод Ораловичнинг 2024 йил 21 октябрдан 2024 йил 15 декабрь кунига қадар 56 кун дастлабки қамоқда сақланган муддатини тайинланган жазодан чегириб ташлаш йўли билан, узил-кесил ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 2 (икки) йил 6 (олти) ой 12 (ўн икки) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати маҳкум ҳақиқатда ишга жойлашган кундан бошлаб ҳисоблансин. Жазо ижросини назорат қилиш маҳкум Д.Эрназаровнинг яшаш жойи бўйича Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи зиммасига юклатилсин. Д.Эрназаровга Ўзбекистон Республикаси ЖК 46-моддаси 4-қисмининг талаби тушунтирилсин. Агар шахс суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Д.Эрназаровга нисбатан танланган “гаров” эҳтиёт чораси бекор қилиниб, 2024 йил 16 декабрдаги 1096308-сонли квитанцияга асосан Тошкент шаҳар прокуратураси депозит ҳисоб-рақамига тўланган 7.500.000 сўм гаров пуллари Д.Эрназаровга қайтарилсин. Жиноят иши юзасидан етказилган моддий зарар ўрни қопланганлиги ва жабрланувчининг қонуний вакиласи Х.Ғиёсова ушбу мазмунда судга ариза тақдим қилганлиги эътиборга олинсин. Манфаатдор томонларга мазкур жиноят иши доирасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида асослантирувчи ҳужжатлар билан биргаликда фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган икки дона CD дисклар жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчининг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: Аслига тўғри: И.Сабиров