← Назад
Решение #796204 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 15 | — | law | |
| онуннинг | 21 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица
Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон тумани 4-1703-2201/970-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судья С.Умаралиев
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, даъвогарМонополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий
бошқармасининг, жавобгар- «Vodiy sanoat faxri” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар
вакили- Х.Обидов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Бўстон
туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон
вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда – “Даъвогар” деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Vodiy sanoat faxri”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда– “Жавобгар” деб
юритилади) ҳисобидан 12 595 750 сўм асоссиз равишда ортиқча олинган
даромадни ва 2 519 150 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
кўрсатилган важларни такрорлаб, мавжуд ҳолатлар жавобгар томонидан
бартараф этилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинган, бироқ жавобгар суд мажлисига келмади ва низо
юзасидан ўз эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига
асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
далилларга
баҳо
бериб,
қуйидагиларга
кўра
даъвони
қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил 08 октябрдаги “Товар-хом ашё биржалари
фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини
янада такомиллаштириш чоралари тўғрсида”ги ПҚ-4484-сонли қарори ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги “Юқори
ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор
механизмларини жорий этишнинг давом эттириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ 5031-сонли қарорида кўрсатилган вазифалар ижросини
таъминлаш мақсадида, “Vodiy sanoat faxri” МЧЖда ўрганиш ишлари
ўтказилган.
Ўрганиш давомида, жамият томонидан 2021 йил пахта хом-ашёдан
қайта ишлашдан олинган техник чигит, пахта ёғи, шрот, шелуха юқори
ликвидли монопол турдаги маҳсулотларни ойлик режа асосида биржа
савдоларига қўйилиши ва сотилиши лозим бўлсада ушбу маҳсулотларни
фермер хўжаликларига тўғридан тўғри шартномага асосан реализация
қилинганлиги аниқланган.
Жумладан, жавобгар томонидан 4 187 дона қадоқланган пахта ёғи
махсулотини 47 та фермер хўжаликларига тўғридан-тўғри шартномага
асосан 16 675 сўмдан 17 250 сўмгача бўлган нархларда сотилган, ушбу
маҳсулотнинг биржа савдоларидаги ўртача бошланғич нархи 14 000 сўмдан
бўлиб, жамият томонидан 2 675 сўмдан 3 250 сўмга бўлган қиммат нархларда
жавобгар томонидан жами 12 595 750 сўм асоссиз равишда ортиқча даромад
олинганлиги аниқланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юқори ликвидли монопол турдаги
маҳсулотларни биржа савдоларига ойлик тасдиқланган график асосида
биржа савдоларига қўйилиши ва сотилиши юзасидан 2021 йил 13 октябрь
кунги 1102/03-15-сонли, 2021 йил 23 ноябрь кунги 4489/01-04-сонли ва
2021 йил 25 ноябрь кунги 4524/01-04-сонли топшириқ хатлари юборилган.
Текширувда аниқланган ҳолатлар юзасидан жавобгарга нисбатан
2022 йил 14 февраль куни 03/04-сонли қарор қабул қилиниб, унга кўра
Ўзбекистон Республикаси “Рақобат” тўғрисидаги қонун 15-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги “Юқори
ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор
механизмларини жорий этишнинг давом эттириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ 5031-сонли қарор 1-банди талаблари бузилган деб
топилган, натижада асоссиз олинган 12 595 750 сўм даромадни иҳтиёрий
равишда бошқарманинг махсус-ҳисоб рақамига тўлаши тўғрисида мажбурий
кўрсатма берилган.
Бироқ жавобгар қарор талабларини бажармасдан даъвогарнинг ҳисоб
рақамига ҳисобланган 12 595 750 сўм асоссиз олинган даромадни ўтказиб
бермаган.
Ўзбекистон Республикаси “Рақобат” тўғрисидаги қонун (Матнда
кейиинги ўринда “Қонун” деб аталади) 15-моддасига асосан, биржа
савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб
келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, шу жумладан:
биржа савдоларини ўтказиш жараёнига таъсир кўрсатадиган
ҳаракатлар, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
биржа савдолари иштирокчиларининг келишиб олинган ҳаракатлари
натижасида жорий биржа нархларининг кескин кўтарилишига ёки қатъий
белгиланишига олиб келадиган ҳаракатлар;
биржа савдоларида талабнинг ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин
бўлган ёлғон маълумотларни тарқатиш билан боғлиқ ҳаракатлар
тақиқланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган монополияга қарши
талабларнинг бузилиши биржа савдолари натижалари бўйича тузилган
битимларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади.
Қонуннинг 21-моддаси иккинчи қисми 4-кичик хатбошида
Монополияга қарши орган рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги
ҳақидаги, шу жумладан: рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги
натижасида олинган даромадни (фойдани) белгиланган тартибда ундириш
ҳақидаги ваколатларни амалга оширади, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги
“Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор
механизмларини жорий этишнинг давом эттириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ 5031-сонли қарорнинг 1-банди а) кичик хатбошида,
2021 йил 15 июндан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ
қуйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор
тамойиллари асосида реализация қилинади:
а) монополист корхоналар ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат
улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав фонди
(капитали)нинг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фонди (капитали)да давлат
улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган
юридик шахс (кейинги ўринларда — монопол ва давлат иштирокидаги
ташкилотлар) томонидан ишлаб чиқарилган:
поливинилхлорид (ПВХ) ва формалин — барча харидорларга;
истеъмол этил спирти — ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар,
тегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ишлаб
чиқарувчиларга, шунингдек, фақат ўз эҳтиёжлари учун охирги истеъмолчи
сифатида фойдаланиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларига;
техник этил спирти — барча харидорларга;
кумуш— заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга;
Мазкур қарорнинг 1-банди б) кичик хатбошида, 2023 йил 1 январга
қадар монополист бўлмаган ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши
50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар
томонидан ишлаб чиқарилган:
цемент — ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи;
пахтадан олинган чигит, пахта мойи (жумладан, экстракция пахта
мойи) ва қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) — ишлаб
чиқариш ҳажмининг 100 фоизи, деб белгиланган;
Мазкур холатда, даъвогарнинг талаби асосли эканлиги иш
ҳужжатларида жавобгарга нисбатан иш қўзғатиш тўғрисидаги ажрим,
жавобгарга нисбатан ортиқча олинган даромадни бошқарма ҳисоб-рақамига
ўтказиб бериш тўғрисидаги қарор, даъвогар вакилларининг суддаги
кўрсатувлари ва ишда мавжуд бошқа далиллар билан тўлиқ ўз исботини
топади ва даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 1023моддасига асосан, қонун ҳужжатларида ёки битимда белгиланган асосларсиз
бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки
тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб
қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
маҳкамасининг
2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган, “Товарлар
(ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни
декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низом (Матнда кейиинги
ўринда “Низом” деб аталади)нинг 42-банди 2-хатбошида, “Ушбу низом
бузилиши натижасида олинган маблағлар бир ой муддатда ихтиёрий
тартибда тўланмаганда, монополияга қарши давлат органи истеъмолчиларга
қайтариш ва/ёки олиб қўйилиши керак бўлган маблағлар ундирилиши
тўғрисида судга мурожаат қилади” деб белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 12 595 750 сўм асоссиз
равишда ортиқча олинган даромадни ундириш талабини қаноатлантиришни
лозим топади.
Шунингдек даъвогар жавобгарга нисбатан 2 519 150 сўм жарима
ундиришни сўраган.
Низомнинг 49-бандида, монополияга қарши давлат органи томонидан,
шунингдек назорат органлари томонидан тақдим этилган текшириш ва
ўрганиш материаллари асосида ушбу Низом талаблари бузилиши аниқланган
тақдирда, ушбу Низомнинг 37 — 41-бандларига мувофиқ қайтарилиши, олиб
қўйилиши керак бўлган маблағларнинг 10 фоизидан 20 фоизигача миқдорда
жарима қўлланиши белгиланган.
Даъвогар асосли равишда жавобгардан 2 519 150 сўм жарима
ундиришни сўраган. Бироқ суд жавобгарнинг биринчи маротаба қонун
бузилиш ҳолати содир этганлиги, унинг оқибати ҳамда молиявий ҳолатини
инобатга олиб ундириш сўралган 2 519 150 сўм жаримани камайтиришни
ҳамда 1 300 000 сўм миқдорида жарима қўллаб, даъвогар фойдасига
ундиришни лозим топади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш
масаласини мухокама қилиб, даъво асосли эканлиги ва даъвони қисман
қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан давлат
бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топди.
Зеро, ИПКнинг 118-модданинг биринчи қисмига асосан суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
8, 1023-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб,
қарор қилди:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Vodiy sanoat faxri” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
- даъвогар Монополияга қарши курашиш қўмитасининг маҳсус ҳисоб
рақамига 12 595 750 сўм асоссиз равишда ортиқча олинган даромад,
1 300 000 сўм жарима ва 24 000 сўм почта ҳаражати;
- Республика бюджетига 302 298 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори кучга кирган кундан ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Бўстон
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикояти берилиши мумкин.
С.Умаралиев