← Назад
Решение #796248 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| СКнинг | 242 | — | law | |
| нинг | 124 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QARSHI TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
180108, Qarshi shahri, Bog’zor ko‘chasi, 2 A
Tel: (+99875) 227-13-05, Fax: (+99875) 227-17-05
KARSHI INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
180108, Karshi, Bogzor street, 2 A
е-mail: i.qarshi@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 22 август
4-1801-2203/3109-сонли иш
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ҳ.Турсунов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлатовнинг котиблигида даъвогар Қашқадарё вилоят давлат
солиқ бошқармасининг жавобгар «AGRO SUV TEX MONTAJ” масъулияти чекланган
жамияти ҳамда қўшимча жавобгар “YAKKAYOG‘OCH TRANS” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 9 апрелдаги 4/04-сонли,
2020 йил 12 апрелдаги 12-04-сонли, 2020 йил 4 майдаги 04-05-сонли, 2020 йил
14 майдаги 14/5-сонли, 2020 йил 19 майдаги 19/05-1-сонли, 2020 йил 4 июндаги
04/06-сонли, 2020 йил 5 июндаги 05/06-сонли ҳамда 2020 йил 10 августдаги
10-08-сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган ҳисоб-фактуралар ва юк хатлари асосида асоссиз ҳисобга олинган
136 465 500 сўмлик қўшилган қиймат солиғини жавобгар «AGRO SUV TEX MONTAJ”
масъулияти чекланган жамиятидан ундириш оқибатини қўллаш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича ишни жавобгар вакиллари М.Умидуллаев, М.Холмирзаев (ишочнома
ва адвокатлик ордери асосида) (даъвогар ва қўшимча жавобгар иштирокисиз)лар
иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар «AGRO SUV TEX MONTAJ” масъулияти чекланган
жамияти ҳамда қўшимча жавобгар “YAKKAYOG‘OCH TRANS” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 9 апрелдаги 4/04-сонли,
2020 йил 12 апрелдаги 12-04-сонли, 2020 йил 4 майдаги 04-05-сонли, 2020 йил
14 майдаги 14/05-сонли, 2020 йил 19 майдаги 19/05-1-сонли, 2020 йил 4 июндаги
04/06-сонли, 2020 йил 5 июндаги 05/06-сонли ҳамда 2020 йил 10 августдаги
10-08-сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган ҳисоб-фактуралар ва юк хатлари асосида асоссиз ҳисобга олинган
136 465 500 сўмлик қўшилган қиймат солиғини жавобгар «AGRO SUV TEX MONTAJ”
масъулияти чекланган жамиятидан ундириш оқибатини қўллашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабига нисбатан
қарши эътирозлар билдириб, даъво талаби асоссиз эканлигини, қўшимча жавобгар
билан тузилган шартнома қонун ҳужжатларига асосан расмийлаштириб
берилганлигини, шартномада кўрсатилган миқдор ва ассортиментда товарлар
етказиб берилганлигини, буни тасдиқловчи далиллар мавжудлигини, реализация
қилинган товарлар тегишли ҳисоб-фактураларда акс этганлигини, қўшилган
қиймат солиғини қўшимча жавобгарга тўлаб берилганлигини, солиқ қарзи ушбу
ташкилотдан ундирилиши лозимлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни
рад этишни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси даъвогар ва
қўшимча жавобгарга бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни
даъвогар ва қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Шунга кўра, суд низо юзасидан тараф вакилларининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ўз ички ишончи
асосида ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан маълум
бўлишича, Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 24 майдаги
20-00596-кт-сонли буйруғига асосан жавобгар «AGRO SUV TEX MONTAJ” масъулияти
чекланган жамиятининг 2020-2022 йиллардаги январь-февраль ойларидаги
фаолияти юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган.
Камерал текширув натижасида жавобар «AGRO SUV TEX MONTAJ” масъулияти
чекланган жамияти томонидан 2020-2021 йилларда ва 2022 йил январь-февраль
ойларида солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ҳамда қўшимча қиймат солиғи
гувоҳномаси бекор қилинган қўшимча жавобгар “YAKKAYOG‘OCH TRANS”
масъулияти чекланган жамияти билан жами 1 046 235 100 сўмлик, шу жумладан
қўшилган қиймат солиғи суммаси 136 465 500 сўмлик қўшилган қиймат солиғини
тўланган деб ҳисобга олинганлиги аниқланган.
Аниқланган ҳолат бўйича даъвогар томонидан жавобгарнинг шахсий
кабинетига 2022 йил 24 июнда ушбу ҳолатларни қайта кўриб чиқиб, асосланган
ҳужжатларни тақдим этиш ҳақида талабнома юборилган.
Жавобгар томонидан ушбу талабномага нисбатан 2022 йил 15 июлда эътироз
билан жавобгар берилган.
Шу сабабли даъвогар жавобгарларга нисбатан даъвода кўрсатилган талаб
бўйича судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Суд даъво талабини тараф вакилининг тушунтиришлари ва тақдим этилган
далиллардан келиб чиқиб, уни асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси биринчи
қисмига кўра, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва
якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақфактурани тақдим этиши шарт. СКнинг 242-моддаси тўртинчи қисмига кўра,
хизматлар кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ёки бошқа
ҳужжат расмийлаштирилган (имзоланган) сана хизматларни реализация қилиш
бўйича айланма амалга оширилган санадир деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг 124-моддасига мувофиқ юридик оқибатлар туғдириш нияти
бўлмаган ҳолда номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий
эмасдир.
Агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса
(кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир
қоидалар қўлланилади.
Аниқланишича, жавобгар «AGRO SUV TEX MONTAJ” масъулияти чекланган
жамияти ва қўшимча жавобгар “YAKKAYOG‘OCH TRANS” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2020 йил 9 апрелда 4/04-сонли, 2020 йил 12 апрелда
12/04-сонли, 2020 йил 4 майда 04/05-сонли, 2020 йил 14 майда 14/05-сонли
2020 йил 19 майда 19/05-1-сонли, 2020 йил 4 июнда 04/06-сонли, 2020 йил 5 июнда
05/06-сонли ҳамда 2020 йил 10 августда 10/08-сонли олди-сотди шартномалари
тузилган.
Мазкур шартномаларнинг 1.1-бандига асосан сотувчи ўзига тегишли бўлган
товар (маҳсулот)ни сотиб олувчига мулк қилиб топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шунингдек,
шартнома бўйича тегишли счёт-фактура билан шартномада келишилган
маҳсулотлар реализация қилинган.
Тарафлар ўртасида тузилган счёт-фактураларда товарлар қўшилган қиймат
солиғини ҳисобга олган етказиб берилиши қайд этилган.
Хусусан, ушбу шартномалар бўйича тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил
10 апрелдаги 18-сонли счёт-фактурада 75 772 107 сўм, 2020 йил 12 апрелдаги
20-сонли счёт-фактурада 2 452 841 сўм, 2020 йил 6 майдаги 22-сонли
счёт-фактурада 14 356 294 сўм, 2020 йил 15 майдаги счёт-фактурада 4 689 130 сўм,
2020 йил 19 майдаги 26-сонли счёт-фактурада 16 672 500 сўм, 2020 йил 4 июндаги
41-сонли счёт-фактурада 7 807 500 сўм, 2020 йил 5 июндаги 42-сонли
счёт-фактурада 1 671 600 сўм ва 2020 йил 7 сентябрдаги 78-сонли счёт-фактурада
13 043 478 сўм миқдорида даъвогар томонидан қўшилган қиймати солиғи тўлаб
берилганлиги қайд этилган.
Ушбу ҳолатлар эса даъво талаби ишончли ва мақбул далиллар билан
асослантирилмаганлигини тасдиқлайди.
Шу билан бирга суд даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган
шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий бўлмаган шартнома бўйича
қўшимча қиймат солиғини ундириш оқибатини қўллаш ҳақидаги даъво талабини
номақбул даъво деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас
деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжаатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 15-бандига кўра судлар инобатга
олишлари лозимки, қалбаки битимлар кўзбўямачилик учун тузилган битимлардан
фарқланади.
Қалбаки битимни тузишда тарафларнинг мақсади қандайдир фуқаролик
ҳуқуқий муносабатларни ўрнатишга қаратилган бўлмайди. Бундай битим, қоида
тариқасида, тарафлар ёки улардан бири учун ҳуқуқий оқибатни келтириб
чиқаришга эришиш мақсадида тузилади (масалан, қарздорнинг мол-мулкини
хатлашдан қочиш мақсадида унинг номигагина бегоналаштирилиши).
Кўзбўямачилик учун битимни тузишда тарафларнинг мақсади бошқа
битимни яшириш ҳисобланади. Шу муносабат билан кўзбўямачилик учун тузилган
битимни ҳақиқий эмас деб топиш, ФК 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда
тутилган оқибатларни келтириб чиқармайди. Бундай ҳолатда тарафлар ҳақиқатда
назарда тутган битимга оид қоидалар қўлланилади.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, кўзбўямачилик учун тузилган
битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво кўрилаётганда,
низолашилаётган битим ҳақиқатда қайси битимни яшираётганлиги аниқланиши
лозим.
ФК 124-моддасининг мазмунига кўра, қалбаки битим ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битим ҳисобланса, кўзбўямачилик учун тузилган битим низоли битим
ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда даъвогар жавобгар томонидан низолашилаётган битим
ҳақиқатда қайси битимни яширилганлиги исботлаб берилмади.
Шунга кўра, суд даъво талабининг шартнома ва ҳисоб-фактураларга асосан
асоссиз ҳисобга олинган 22 174 003 сўмлик қўшилган қиймат солиғини ундириш
оқибатини қўллаш ҳақидаги қисмини муҳокама қилиб, дастлабки талаб асоссиз
эканлиги боис ўз ўзидан уни қаноатлантиришга асослар йўқ деб баҳолайди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва
холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир
далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса,
у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 12-бандига мувофиқ
давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари барча ишлар ҳамда
ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга ариза
берганлик учун давлат божидан озод этилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиб,
даъвогарнинг давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли олдиндан тўланган
почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118,
176, 186-моддаларига асосан суд
қарор қилди:
Даъвогар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг даъво
талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг давлат божи
тўлашдан озод этилганлиги инобатга олинсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида апелляция
тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Ҳ.Турсунов