Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2270 Дата решения 19.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "АГРОБАНК" АТБ Ответчик / Подсудимый PAYARIQ-KLASTER масъулияти чекланган жамияти
Source ID 897250 Claim ID 2853556 PDF Hash c1f648dc7968b8c2... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz АЖРИМ (кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Пайариқ тумани 4-1406-2201/2270-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Саттаров (21.21.2021 йилдаги 1037-сонли ишончномага асосан), Ж.Маматқулов (жамият директори Уставга асосан) ва жавобгар вакили Ф.Турсунов (16.08.2022 йилдаги 105-сонли ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг жавобгарлар “PAYARIQ-KLASTER” масъулияти чекланган жамияти, “Mercor” масъулияти чекланган жамияти, “Dextar trade business” масъулияти чекланган жамияти ва “PAYARIQ-BEST OIL” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда савдо-саноат палатаси деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгарлар “PAYARIQ-KLASTER” масъулияти чекланган жамияти, “Mercor” масъулияти чекланган жамияти, “Dextar trade business” масъулияти чекланган жамияти ва “PAYARIQ-BEST OIL” масъулияти чекланган жамиятидан “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 12 857 142 857 сўм асосий қарз, 4 286 000 000 сўм муддати ўтган қарз, 494 000 000 сўм фоиз ҳамда муддати ўтган қарзга ҳисобланган қўшимча фоиз, жами 17 637 142 857 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгарлар “Mercor” масъулияти чекланган жамияти, “Dextar trade business” масъулияти чекланган жамияти суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2- ва 3қисмларига асосан Савдо-саноат палатаси ва жавобгарлар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида тарафлар медиатив келишув тузилганлигини билдириб, суддан даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки («Банк») ва “PAYARIQ-KLASTER” масъулияти чекланган жамияти («Қарз олувчи») ўртасида 2021 йил 17 декабр куни 132-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда “Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган. Кредит шартномаси бўйича тарафлар ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган. «Қарз олувчи» кредит тўловларини амалга оширмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Лекин, суд жараёнида тарафлар медиатив келишувга эришган. Медиатив келишув медиатор кўмагида тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан тузилган. ИПКнинг 107-моддаси 1-қисми 53-бандига мувофиқ, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Юқоридагиларга кўра суд, тарафлар ўртасида низо юзасидан медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 9-моддаси 1-қисми 2-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Ушбу қонуннинг 18-моддаси 1-қисми 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ қайтарилиши керак. Шу боис суд, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъво талаблари бўйича давлат божини ундирмасликни, даъвогар ихтиёрий тўлаган 24 000 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 107, 195-моддаларга асосланиб, суд ажрим қилди : Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим чиқарилган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ажримдан норози бўлган тарафлар ажрим қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Б.Х.Жураев