Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2097 Дата решения 19.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Микрокредитбанк" АТБ Ответчик / Подсудимый "Зулайхо Холматова" оилавий корхонаси
Source ID 897254 Claim ID 2836484 PDF Hash c29dea1634da6fec... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 1 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy Теl: (66) 425-17-35 PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 4-1406-2201/2097-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш.Бахридинов (26.07.2022 йилдаги 01-09/434-сонли ишончномага асосан) ва жавобгарлар вакили С.Нурмородов (оилавий корхона ва жамият директори Уставларга асосан)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар "Микрокредитбанк" АТБ манфаатида жавобгар "Зулайхо Холматова" оилавий корхонасига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Савдо-саноат палатаси деб юритилади) Пайариқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) мижози ҳисобланган “ZULAYXO XOLMATOVA” оилавий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил 24 сентябр кунида тузилган 1309-сонли кредит шартномасига асосан банк томонидан жавобгарга 180 000 000 миқдорида ер майдони 0,40 гектарга тенг бўлган иссиқхона қуриш учун 36 ой муддатга йиллик 7 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан кредит ажратилганлигини, 23.09.2021 йил шартнома муддати тугаганлигини, жавобгарга ажратилган кредит таъминоти сифатида 2020 йил 27 июл кунида тузилган ипотека шартномасига кўра “SHUXRAT” хусусий фирмаси (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)га тегишли бўлган Оқдарё тумани, Лойиш шаҳарчаси, А.Темур кўчаси, 62-уйда жойлашган “Дорихона ва фитобар” биносини ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан умумий ер майдони 230,10 кв.метр, қурилиш ости майдони 183,76 кв.метр, фойдали майдони 454,71 кв.метрдан иборат бўлган 20 та хоналардан иборат 1 та бино 225 000 000 сўмлик баҳода гаровга қўйилганлигини, кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган кредит қарздорлигини қайтариш жадвали асосида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги кредитнинг асосий қарзидан 38 186 585 сўм, фоиз қарздорлигидан 120 837 сўмни ташкил этишлигини билдириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 38 186 585 сўм асосий қарз ва 120 837 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган қўшимча жавобгарга тегишли бўлган Оқдарё тумани, Лойиш шаҳарчаси, А.Темур кўчаси, 62-уйда жойлашган “Дорихона ва фитобар” биносини ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан умумий ер майдони 230,10 кв.метр, қурилиш ости майдони 183,76 кв.метр, фойдали майдони 454,71 кв.метрдан иборат бўлган 20 та хоналардан иборат 1 та бинога қаратишни, ишни Савдо-саноат палатаси иштирокисиз кўришни сўраган. Суд ишни, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан Савдосаноат палатасининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили Ш.Бахридинов ўз тушунтиришида, кредит тўлиқ сўндирилганлигини билдириб, суддан даъвони қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили С.Нурмуродов ўз тушунтиришида, кредит қарзининг фақат 19 100 000 сўмлик қисмини судга даъво ариза берилганидан кейин тўланганлигини билдириб, суддан даъвони қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки («Банк») ва “ZULAYXO XOLMATOVA” оилавий корхонаси («Қарз олувчи») ўртасида 2018 йил 24 сентябр куни 1309-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда “Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган. Кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра, “Банк” “Қарз олувчи”га 180 000 000 сўм миқдорида 7 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга кредит маблағи ажратади. Тарафлар ўртасида кредитни қайтариш жадвали тасдиқланган. Кредит шартномасининг 2.4-бандида, “Қарз олувчи” кредит шартномаси бўйича қарзнинг асосий суммасини ва (ёки) фоизларни тўлаш муддатларини бузганда “Банк” низони судгача ҳал қилиш юзасидан ўз талабномасини “Қарз олувчи”га етказишлиги назарда тутилган. Даъвогар жавобгарга 11.05.2022 йилдаги огоҳлантириш хатини почта алоқа тармоғи орқали юбориб, юзага келган 38 186 585 сўм кредит асосий қарздорлиги ва 120 837 сўм фоиз қарздорлигини сўндиришни сўраган. Бироқ, жавобгар уни эътиборсиз қолдирган. Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан кредит қарзини ундиришни сўраб даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Даъвогарнинг 19.08.2022 йилдаги 1022-сонли маълумотномасига кўра, жавобгар 2022 йил 19 август ҳолатига кредит қарздорлигини тўлиқ сўндирган. Жавобгарнинг банк ҳисобрақамидаги пул маблағлари ҳаракати кўчирмасидан кўринишича, жавобгар судга даъво аризаси берилганидан кейин 2022 йил 20 июлда жами 18 680 270,45 сўм кредит асосий қарзини сўндирган. Даъвонинг қолган 19 506 314,55 сўм кредит асосий қарзи ва 120 837 сўм фоиз қарздорлиги 2022 йил май ойида тўланган бўлиб, даъво аризаси судга берилгунига қадар жавобгар томонидан ихтиёрий сўндирилганлиги сабабли даъвонинг ушбу қисмлари асоссиздир. 3 ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажати, Республика бюджетига жавобгардан 373 605,4 сўм ва даъвогардан 392 543,04 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 736, 744-моддасини ва ИПКнинг 112, 118, 176-179 моддаларига асосланиб, суд Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. "Зулайхо Холматова" оилавий корхонасидан Республика бюджетига 373 605,4 сўм давлат божи ундирилсин. "Микрокредитбанк" АТБдан Республика бюджетига 392 543,04 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Б.Х.Жураев