← Назад
Решение #796654 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| аролик кодекси | 1001 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QARSHI TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
180108, Qarshi shahri, Bog’zor ko‘chasi, 2 A
Tel: (+99875) 227-10-58, Fax: (+99875) 227-11-73
KARSHI INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
180108, Karshi, Bog’zor street, 2 A
е-mail: i.qarshi@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 19 август
4-1801-2204/3097-сонли иш
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида,
судя ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё
вилоят бошқармасининг жавобгар “Zoovetta’minot” масъулияти чекланган
жамитига нисбатан даъвоси бўйича ишни даъвогар вакиллари Х.Мухаммадиев
(ишончнома асосида)лар (жавобгар иштирокисиз) иштирокида суд биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб,
аниқлади:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармаси судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Zoovetta’minot” масъулияти
чекланган жамитидан регресс тартибда 15 503 634 сўм асосий қарз, 271 158,5 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили суд мажлиси муҳокамасига
қадар тўловларни амалга оширмаганлигини, даъво суммаси ногиронлиги қайд
этилган фуқарога тўлаб берилган пул маблағларини ундириш талаби билан
мурожаат этилганлигини маълум қилиб, кечиктирилган тўловлар учун пеня
ҳисобланганлигини
инобатга
олиб,
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этувчи шахснинг тушунтиришларини, даъво аризасида
келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Зооветтаъминот” масъулияти чекланган
жамиятида ишлаб, касб касаллиги сабабли 2001 йил 14 сентябрда нафақага
чиққан фуқаро Юлдошев Абдурайимга 2022 йил 1 майдан 991 601 сўм пенсия
ҳисобланиши қайд этилган.
Мазкур бахтсиз ҳодиса натижасида фуқаро 2-гуруҳ ногирони деб тан олинган
ҳамда даъвогар томонидан регресс тартибда жавобгардан 01.01.2021 йилдан
01.07.2022 йилга қадар ҳисобланган 15 503 634 сўм миқдорида пенсия тўланган.
Даъвогарнинг жамият ходимига тўланган пенсия маблағларини регресс
тартибда белгиланган ҳисоб рақамларга тўлаш тўғрисидаги талабномалари
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шунга асосан даъвогар жавобгардан корхона ходимига тўланган пенсия
пулларини регресс тартибда ундириб беришни сўраб судга мурожаат қилган.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг
66-моддаси 2-қисмига асосан мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар ва
ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги
оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш, шунингдек
ходим ушбу қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунга
қадар ушбу қонун 12-моддасининг "б"-"ж" бандларига мувофиқ тайинланган
пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1001-моддасига кўра
бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини
бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга
нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон
миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга.
Шу боисдан суд асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Бундан
ташқари,
даъвогар
қарздорлик
кечиктирилгани
учун
271 158,5 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги
357-сонли қарорининг 3,10 ва 15-бандларида кўрсатилган пеняларни тўлашда
харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган
сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин
қарздорликни 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида пеня ҳисобланади деб
белгиланган.
Мазкур қонун ҳужжати талабига асосан суд даъвогарнинг пеня ундириш
ҳақидаги талабларини муҳокама қилиб, тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади, 5-қисмига кўра даъвогарнинг даъво
талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий
равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда
давлат божи тўланиши керак.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 15 503 634 сўм асосий
қарз, 271 158,5 сўм пеня, 24 000 сўм почта харажати ва республика бюджетига
315 496 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1001-моддаси ҳамда
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
қарор қилди:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Zoovetta’minot” масъулияти чекланган жамитидан даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари
пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармаси фойдасига 15 503 634 сўм
асосий қарз, 271 158,5 сўм пеня, 24 000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 315 496 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
У.Латипов