Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/594 Дата решения 19.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Monopoliyaga qarshi kurashish qo`mitasining Andijon viloyati hududiy boshqarmasi рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый AL-XAKIM хусусий корхонаси
Source ID 896819 Claim ID 2848225 PDF Hash 940280516fe4043f... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 21-моддаси онуннинг 21 law
онун 15-моддаси онун 15 law
онуннинг 33-моддаси онуннинг 33 law
онуннинг 34-моддаси онуннинг 34 law
аролик Кодексининг 1023-моддаси аролик Кодекси 1023 code_article
ушбу Кодекснинг 1030-моддаси ушбу Кодекс 1030 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 19 август 4-1706-2201/594-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг котиблигида, аъвогар – ****************нинг жавобгар - “****************” хусусий корхонасига нисбатан 47 915 000 сўм асоссиз олинган маблағни ундириш ҳамда ассосиз олинган даромаднинг 20 фоизи миқдорида жарима қўллаб, 9 583 000 сўм қўлланилган жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ********** (2022 йил 29 июль кунги 2114/01-07-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили ********* (адвокат ордери, 2022 йил 13 март кунги 37-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: **************** (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “****************” хусусий корхонаси (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан 47 915 000 сўм асоссиз олинган маблағни ундириш ҳамда ассосиз олинган даромадни 20 фоизи миқдорида 9 583 000 сўм жарима қўллаб, ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили ўз тушунтиришида даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризада кўрсатилган важларини такрорлаб, даъво талабларини қаноатлантириб туришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабига эътироз билдириб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 37-41-бандларида кўрсатилган маблағлар истеъмолчига қайтирилиши, ёхуд истеъмолчини аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда бюджетдан ташқари жамғармага олиб қўйлиши назарда тутилган бўлса-да, истеъмолчи аниқ бўлгани ҳолда даъвогар маблағларни ўзига ундириш тўғрисида даъво киритганлиги сабабли асоссиз бўлганлиги сабабли рад қилишни сўради. Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси биринчи қисмига кўра, Монополияга қарши орган рақобат тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан, шу жумладан танлов (тендер) ва биржа савдоларини ўтказишда қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Товархом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4484-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги 170-сонли Қарорида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “****************” хусусий корхонаси томонидан 2021 йил декабрь 2022 йил январь ойларида техник чигит маҳсулотлар хажмлари биржа савдоларига қўйилиши юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилган. Ўрганиш давомида, жавобгар томонидан техник чигит махсулотларини (бундан буён матнда маҳсулотлар деб юритилади) биржа савдоларига 2022 йил январь ойи учун ойлик тасдиқланган режа график белгиланган миқдорлари кам қўйилаётганлиги аниқланган. Жумладан, Даъвогар томонидан жавобгарга юқори ликвидли монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига ойлик тасдиқланган график асосида биржа савдоларига қўйилиши ва сотилиши юзасидан 23.11.2021 йил куни 4489/01-04-сонли, 25.11.2021 йил куни 4524/01-04-сонли ҳамда 13.10.2021 йил куни 1102/03-15-сонли топшириқ хатлари юборилган. Жавобгар томонидан техник чигит махсулотларини 2021 йил декабрь ҳамда 2022 йил январь ойлари учун биржа савдоларига бир маромда қўйиб борилиши юзасидан режа-график тақдим этилган. Жавобгар томонидан 2021 йил пахта хосилини қайта ишлашда олинган 700 тонна маҳсулотларни 2022 йил январь ойи учун биржа савдоларига ойлик тасдиқланган график асосида қўйишни маълум қилган. Жавобгар томонидан 2022 йил 21 январь куни 200 тонна маҳсулотлар биржа савдоларига қўйилиб, январь ойидаги режа графикка нисбатан 500 тонна маҳсулот биржа савдоларига кам қўйилганлиги аниқланган. Жумладан, жавобгар томонидан 17 январь куни қўйилиши лозим бўлган 200 тонна ва 19 январь куни қўйилиши лозим бўлган 150 тонна махсулотларни биржа савдоларига қўйилмасдан 21 январь куни 200 тонна махсулотни биржа савдоларига қўйиб, бошланғич нархни бир тонна учун 3200 000 сўм нарх белгиланиб, биржа савдоларидаги нарх ўзгаришлари билан махсулотни ҳар бир тоннаси 4100 000 сўмдан сотилган. Жавобгар иштирокидаги олдинги, яъни 2021 йил 21 декабрь кунги биржа савдосига 100 тонна махсулотни бошланғич нархи 1 тонна учун 3200 000 нарх белгиланиб, биржа савдоларидаги нарх ўзгаришлари билан 3 963 900 сўмдан сотилган. Натижада жавобгар томонидан маҳсулотни биржа савдосига қўйишнинг охирги санасида шаклланган биржа нархи билан унинг иштьирокидаги олдинги савдолар биржа нархи ўртасидаги ҳар бир тонннаси учун 136 900 сўмгача махсулот нархи ошганлиги, натижада жавобгар томонидан ойлик тасдиқланмаган режа-график асосида биржа савдоларига махсулот хажми (350 тонна * 136 900=) 47 915 000 сўм жавобгар фойдасига қўшимча даромад олганлиги аниқланган. Текширувда аниқланган ҳолатлар юзасидан давъогар томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 09 февраль куни иш 04/04-сонли қўзғатилиб, 2022 йил 14 февраль куни жавобгар Ўзбекистон Республикаси “Рақобат” тўғрисидаги қонун 15-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишнинг давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 5031-сонли қарор 1-банди талаблари бузилган деб топилган. Даъвогар томонидан асоссиз олинган 47 915 000 сўм даромадни ихтиёрий равишда даъвогарнинг махсус-ҳисоб рақамига бир ой муддатда ўтказилиши юзасидан 2022 йил 14 февраль куни жавобгарга мажбурий кўрсатма берилган. Бироқ, жавобгар қарор талабларини бажармасдан даъвогарнинг ҳисоб рақамига ҳисобланган 47 915 000 сўм асоссиз олинган даромадни ўтказиб бермаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли Қарори билан тасдиқланган “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матинда “Низом” деб юритилади)нинг 36-банди ўнинчи хатбошисига мувофиқ, товарларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган юқори ликвидли ва монопол турларини биржа савдоларига тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатларда ва ҳажмларда қўймаслик - бу биржа нархларининг ўсишига олиб келиши мумкин ва юқори ликвидли ва монопол турлари биржа савдоларига тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда қўймаслик мазкур Низом талабларининг бузилишига олиб келади. Низомнинг 39-бандига асосан Товарларнинг юқори ликвидли ва монопол турлари биржа савдоларига тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда қўйилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъектдан товарни биржа савдосига қўйишнинг охирги санасида шаклланган биржа нархи билан унинг иштирокидаги олдинги савдолар биржа нархи ўртасидаги тафовут, хўжалик юритувчи субъект томонидан охирги савдоларга қўйилган товарнинг ҳажмига кўпайтирилган маблағлар олиб қўйилади. Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддасига кўра, монополияга қарши органнинг кўрсатмаси унда белгиланган муддатда ижро этилиши лозим. Кўрсатмани муддатида ижро этмаганлик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддасига кўра, Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик ҳақидаги ишда иштирок этувчи шахслар монополияга қарши органнинг қарори (кўрсатмаси) устидан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилишга ҳақли. Қарор ва кўрсатма талаблари жавобгар томонидан ихтиёрий бажарилмаган, асоссиз олинган маблағларни бошқарма ҳисоб рақамига тўлаб бериш чоралари кўрилмаган, шу билан ушбу қарор устидан шикоят қилинмаган. Жавобгар томонидан Низом ва монополияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги натижасида асоссиз равишда даромад олганлиги ва ушбу ҳисоб-китоблар даъвогар томонидан тўғри амалга оширилганлиги иш материалларига илова қилинган ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Шунингдек, суд жавобгар вакилининг Низомнинг 37-41-бандларида кўрсатилган маблағлар истеъмолчига қайтарилиши, ёхуд истеъмолчини аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда бюджетдан ташқари жамғармага олиб қўйлиши назарда тутилган бўлса-да, истеъмолчи аниқ бўлгани ҳолда даъвогар маблағларни ўзига ундириш тўғрисида даъво киритганлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги 170-сонли қарори 32-банди тўртинчи қисмида асоссиз олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига олиб қўйилиши белгиланган. Мазкур холатда, даъвогарнинг талаби асосли эканлиги иш ҳужжатларида жавобгарга нисбатан иш қўзғатиш тўғрисидаги қарор, жавобгарга нисбатан ортиқча олинган даромадни бошқарма ҳисоб-рақамига ўтказиб бериш тўғрисидаги кўрсатма, даъвогар вакилларининг суддаги кўрсатувлари ва ишда мавжуд бошқа далиллар билан тўлиқ ўз исботини топади ва даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 1023-моддасига асосан, Қонун ҳужжатларида ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Юқоридагиларга асосан суд, даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 47 915 000 сўм асоссиз равишда ортиқча олинган даромадни ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар талабида жавобгар томонидан асоссиз олинган 47 915 000 сўм даромаднинг 20 фоизи миқдорида, яъни 9 583 000 сўм жарима қўллаб, ундириб беришни сўраган. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрь кунги 239-сон қарори билан тасдиқланган “Товар” (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида)ги Низомнинг 42-банди 2-хатбошида “Ушбу Низом бузилиши натижасида олинган маблағлар бир ой муддатда ихтиёрий тартибда тўланмаганда, монополияга қарши давлат органи исътеъмолчиларга қайтариш ва ёки олиб қўйилиши керак бўлган маблағлар ундирилиши тўғрисида судга мурожаат қилади” деб белгиланган. Шунингдек, мазкур Низомнинг 43-бандида низом бузилиши натижасида олинган маблағлар истеъмолчиларга қайтарилади, ёхуд истеъмолчиларга аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, бюджетдан ташқари жамғармага олиб қўйилади, 49-бандида монополияга қарши давлат органи томонидан, шунингдек назорат органлари томонидан тақдим этилган текшириш ва ўтганиш материаллари асосида ушбу низом талабларини бузилиши аниқланган тақдирда, ушбу низомнинг 37-41-бандларига мувофиқ қайтарилиши, олиб қўйилиши керак бўлган 5 маблағларнинг 10 фоиздан 20 фоизгача миқдорида жарима қўлланилиши кўрсатилган. Жавобгар томонидан Низом талаблари бузилганлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвогарнинг жарима ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгардан унинг молиявий ҳолатларни инобатга олиб, асоссиз олинган 47 915 000 сўм даромаднинг 10 фоизи миқдорида, яъни 4 791 500 сўм жарима қўллаб, даъвогар фойдасига ундириб беришни, жариманинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар хисобидан республика бюджетига 1 149 960 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “****************” хусусий корхонаси ҳисобидан: **************** фойдасига 47 915 000 сўм асоссиз равишда ортиқча олинган даромад, 4 791 500 сўм жарима ҳамда 24 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 1 149 960 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Ж.К.Абидов