← Назад
Решение #796970 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 275 | — | law | |
| ИПКнинг | 273 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
АЖРИМ
(апелляция инстанциясида иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Л.Абдуллаев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
Қарши шаҳри
4-1801-2201/1096-сонли иш
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати А.Арзиев раислигида, Ж.Хусаинов ва
Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг
котиблигида, даъвогар вакили Р.Ғаффоров (2022 йил 8 апрелдаги
257-сонли ишончнома асосида), жавобгардан корхона раҳбари
Д.Мирсагатовалар иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 25 майдаги ҳал қилув қарори устидан “Бибинисо” хусусий
компанияси томонидан берилган апелляция шикоятини Қашқадарё
вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар – “Микрокредитбанк” АТБ манфаатида Қарши туманлараро
иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар –
“Бибинисо” хусусий компания ҳисобидан 133.333.330 сўм кредит
маблағини, 2.000.000 сўм фоиз қарздорлигини ундириш, ундирувни
жавобгарга тегишли бўлган Қарши шаҳар, “Қарлиқхона” МФЙ, Насаф
кўчасида жойлашган, турар-жой майдони-0,00 кв.м, умумий майдони –
562,06 кв.м, хоналар мавжуд бўлмаган, қурилиши тугалланмаган “Хусусий
мактабгача таълим муассаса” биносига қаратиб беришни сўраган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 майдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар –
“Бибинисо” хусусий компания ҳисобидан даъвогар - “Микрокредитбанк”
АТБ фойдасига 133.333.330 сўм кредит маблағи, 2.000.000 сўм фоиз
қарздорлиги ундирилган ва ундирув жавобгар - “Бибинисо” хусусий
компанияга тегишли Қарши шаҳар, “Қарлиқхона” МФЙ, Насаф кўчасида
жойлашган, турар-жой майдони–0.00кв.м., умумий майдони–562,06кв.м.
бўлган қурилиши тугалланмаган “Хусусий мактабгача таълим муассаса”
биносига қаратилган.
“Бибинисо” хусусий компаниясининг апелляция шикоятида биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Суд
мажлисида
“Бибинисо”
хусусий
компанияси
раҳбари
Д.Мирсагатова томонидан судлов ҳайъатига 4-1801-2201/1096-сонли иш
юзасидан киритилган апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақида ариза
тақдим этилди.
Судлов ҳайъати, қуйидаги асосларга кўра, апелляция инстанциясида
иш юритишни тугатишни лозим топди.
ИПКнинг 275-моддаси биринчи қисмига кўра, апелляция шикояти
берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар
ундан воз кечишга ҳақли.
ИПКнинг 273-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, апелляция
шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс
томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш
юритишни тугатади.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикояти
юзасидан иш юритишни тугатишни, жавобгар томонидан шикоят учун
олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражатини инобатга олиб, ўзининг
зиммасида қолдиришни ва жавобгардан республика бюджетига ишни
апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ 1.353.333,3 сўм давлат
божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 195, 157, 273, 275-моддасини қўллаб, судлов хайъати
а ж р и м
қ и л д и:
“Бибинисо” хусусий компаниясининг апелляция шикояти юзасидан
иш юритиш тугатилсин.
Жавобгар томонидан апелляция шикояти учун олдиндан тўланган
24 000 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида
қолдирилсин.
Жавобгар “Бибинисо” хусусий компанияси ҳисобидан республика
бюджетига ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ
1.353.333,3 сўм давлат божи ундирилсин.
Ажрим юзасидан ижро варақаси берилсин.
Ажрим қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради,
ундан норози томонлар кассация тартибида шикоят қилишга (протест
келтирилиши) ҳақли.
Раислик қилувчи
А.Арзиев
Судьялар
Ж.Хусаинов
Д.Рахимов