Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/122 Дата решения 20.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 373949 Claim ID 2736511 PDF Hash 71e88090c366ad13... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 14 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
амда ЖКнинг 8-моддаси амда ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси збекистон Республикаси ЖК 45 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 211 law
аролик кодксининг 999-моддаси аролик кодкси 999 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 ҲУКМ 2025 йили март ойининг 20 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани “2-Чарх Камолон” МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ф.Хўжониязованинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, судланувчи Х.Бутаев ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Юлчиеванинг иштирокида, Бутаев Хусан Фазиловичга нисбатан 1-10052504/122-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра, Бутаев Хусан Фазилович (Butayev Xusan Fazilovich), 1966 йил 13 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали бир нафар фарзанди бор, РТТЁМ Тошкент шаҳар филиали ҳайдовчиси, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Исломобод МФЙ, Орифон кўчаси, 8 А уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш туғрисидаги тилхат” тарзида эҳтиёт чораси қўлланган, айблов хулосаси нусхасини 20.12.2024 йилда олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Судланувчи Х.Бутаев 2024 йил 12 сентябрь куни соат 15:00да, бошқарувидаги давлат рақами 01|512 YLA бўлган FORD автоуловини тегишли ҳужжатлар асосида Чилонзор тумани Қатортол кўчаси бўйлаб, Мехр кўчаси томондан Қатортол айланма ҳаракати томонга ҳаракатланиб келаётиб, Қатортол ва Чўпонота кўчалари кесишган чорраҳага яқинлашган вақтида амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»ни 4-банди, 31-банди 6-қисми, 77-банди 1 ва 3-қисмида яъни «йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларини ҳаракатланишига хавф туғдирмаслиги керак», «светофорнинг доирали ишоралари қуйидаги маънони билдиради, қизил ишора, шунингдек милтилловчи қизил ишора ҳаракатланишни тақиқлайди», «ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак», «ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак» деб кўрсатилган қоида талабларига риоя қилмай тартибга солувчи светофорнинг ҳаракатни тақиқловчи қизил ишорасида чорраҳага ҳаракатланиб кирганлиги оқибатида унга нисбатан ўнг томондан чап томонга светофорнинг яшил ишорасида чорраҳага кириб келаётган ҳайдовчи Иноятов Мироншох Хаётжоновичнинг бошқарувидаги давлат рақами 01 N 820 KC бўлган BYD chazor DM русумли автоулов ҳаракат йўналишига чиқиб кетиб ушбу BYD chazor DM автоулов билан тўқнашган. Натижада BYD chazor DM автоулов ҳайдовчиси М.Х.Иноятов, FORD автоулов ҳайдовчиси Х.Бутаев ва мазкур автоулов йўловчиси Х.Абдуллаев ҳамда Б.Азимовлар тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилишган. Судга оид транспорт-трасология экспертизасини 08.10.2024 йилдаги №1732 сонли хулосасига кўра, тўқнашувнинг дастлабки вақтида BYD русумли автомашинаси олди чап қисмлари, FORD русумли автомашинасининг ўнг ён олди қисмларига теккан бўлиб, бу вақтда уларнинг бўйлама ўқлари орасидаги бурчак 90+5 даража атрофида бўлган. Тўқнашув вақтида BYD русумли ва FORD русумли автомашиналари ҳаракатда бўлган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 20.09.2024 йилдаги №6696 Х-Хуж сонли хулосасига кўра, Х.Бутаев мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «ўнг қўл 2-бармоқ асосий фалангасини ёпиқ синиб суяк бўлакларини қониқарли туриши» каби ЎРТАЧА ОҒИР даражадаги тан жароҳати олганлиги; Судга оид тиббиёт экспертизасининг 04.10.2024 йилдаги №6709 ХУсмон сонли хулосасига кўра, М.Иноятов мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «ўнг елка суяги медиал (ички) тепачасини ёпиқ синиб қониқарли туриши, пешона соҳаси шилинмаси, чап сон соҳаси қонталаши ва юмшоқ тўқималари лат ейиши» каби ОҒИР даражадаги тан жароҳати олганлиги; Судга оид тиббиёт экспертизасининг 04.10.2024 йилдаги №6815 Х-Хуж сонли хулосасига кўра, Б.Азимов мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «ташқи нафас олиш фаолияти бузулиши билан кечкан бурун суякларини ёпиқ синиб силжиши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, юзасидаги қонталашлари» каби ЎРТАЧА ОҒИР даражадаги тан жароҳати олганлиги; Судга оид тиббиёт экспертизасининг 04.10.2024 йилдаги №6816 Х-Хуж сонли хулосасига кўра, Х.Абдуллаев мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «ўнг ёноқ сохаси йиртилган яраси ва юмшоқ тўқималари лат ейиши» каби соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган ЕНГИЛ даражадаги тан жароҳати олганлиги; Судга оид автотехника экспертизасини 23.10.2024 йилдаги №1880 сонли хулосасига кўра, агар FORD русумли автомобили харакатга хавф туғдириб тўқнашув жойигача 4,3 метр масофани 10 км|соат тезликда ҳаракатланиб ўтган бўлса, BYD chazor DM русумли автомобили ҳайдовчиси 30-40 км|соат тезликдаги автомобилини ўз вақтида тўҳтатиб қолиш йўли билан тўқнашувни олдини олиб қолиш учун техник имкониятига эга бўлмаганлиги қайд этилган. Судланувчи Х.Бутаев суд мажлисида дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, айбига қисман иқрор бўлиб, қуйидагиларни билдирди, яъни у 2024 йил 12 сентябрь куни соат 15:00да, бошқарувидаги РТТЁМ Тошкент шаҳар филиалига тегишли давлат рақами 01|512 YLA бўлган FORD автоуловни тегишли ҳужжатлар асосида юксиз, икки нафар йўловчи билан бирга Чилонзор тумани Қатортол кўчаси бўйлаб, Мехр кўчаси томондан Қатортол айланма ҳаракати томонга ҳаракатланиб Қатортол ва Чўпонота кўчалари кесишган чорраҳасига етганида чорраҳадаги тартибга солувчи светофорни ҳаракатни тақиқловчи қизил ишораси ёниб турганини кўрганини, мазкур вақтда Ички Ишлар ходимлари билан биргаликда, раҳбариятнинг оғзаки топшириғига кўра махсус тадбир жараёнида бўлгани учун автоуловни мигалка серенасини ёқиб микрафонда гапириб таҳминан 10 км|соат тезликда ҳаракатланиб чорраҳага кирганини, шунда унга нисбатан чап томондан ҳаракатланиб чорраҳага кириб келаётган автоулов ҳайдовчиларига ҳаракатини тўҳтатишини огохлантириб автоулови ичидаги йўловчи фелдшер Хикмат автоуловни микрафонида гапирганини, шунда чап томондан ҳаракатланиб келаётган автоуловлар ҳаракатини секинлаштириб тўҳтаётганини кўрганини ва яъна ҳаракатини давом эттирган ҳолда чорраҳадан тўғрига юрганини, сўнг ҳаракатланиб чорраҳа ўртасига келиб ўнг томонидан ҳаракатланиб чорраҳага кириб келаётган автоулов ҳайдовчиларига микрафонда йўл беришини айтиб тўғрига ҳаракатланиши жараёнида унга нисбатан ўнг томонидан келиб ҳаракат тезлигини секинлаштириб тўҳтаган катта хажимдаги бетон қорадиган махсус автоуловни кўриб яъна ҳаракатини тўғрига давом этираётганида бетон қорадиган махсус автоуловни ўнг ён томонидан яъни ушбу автоулов билан бир йўналишда уни ўнг томонидаги қатордан келаётган ҳайдовчи М.Х.Иноятов бошқарувидаги давлат рақами 01 N 820 KC бўлган BYD автоуловида чорраҳага ҳаракатланиб кирганини ва автоуловини олди ўнг ён томонига урилиб тўқнашув содир этганини кўрганини, тўқнашув оқибатида у, автоулови ичидаги икки нафар йўловчи тан жароҳати олишганини, сўнг автоуловдан тушиб ён атрофга қараганида BYD автоулов ҳайдовчиси ҳам тан жароҳати олганини кўрганини, шунда шок холатига тушиб қолгани учун ҳодиса жойида таҳминан 10-15 дақиқа сув ичиб ўзини тинчлантирганини, сўнг ҳодиса жойига бошқа тез ёрдам хизмати келиб тан жароҳати олганларни шифохонага олиб кетишганини, ушбу вақтда у ва BYD автоулов ҳайдовчиси ҳам шифохонага кетишганини, мазкур куни соғлиғи яхшиланмагани сабабли ҳодиса жойига қайтиб кела олмаганини, ЙТҲ содир бўлишидан аввал тартибга солувчи светофорнинг ҳаракатни тақиқловчи қизил ишорасида чорраҳага ҳаракатланиб кирганлиги, ушбу бўйича ўз айбини тўлиқ тан олишини, ва қилмишидан тушаймонлигини кечиришлари, мазкур ЙТҲ вақтида оғир касални олдига эмас аксинча Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари билан хамкорликда махсус имтиёзга эга бўлган тез ёрдам хизмати автоуловига бошқа автоулов ҳайдовчилари йўл беришлари, йўлни қатнов қисмида тўҳтаб қолган автоуловларга ҳаракатланаётган тез ёрдам автоуловига йўл беришларини таъминлаш юзасидан ҳайдовчиларни ҳуқуқий онгини ошириш учун ташвиқот тадбирга чиқган вақтида ЙТҲ содир этганинини, махсус тадбир жараёнида бўлгани учун светофорни ҳаракатни тақиқловчи қизил ишорасига ҳаракатланиб чорраҳага кирганини, бошқарувимдаги давлат рақами 01|512 YLA бўлган FORD русумли автоуловда видеорегистротор масламаси мавжудлигини, аммо техник жихатдан носоз бўлгани боис ишламаётган бўлганини, ҳозирда айрим жабрланувчиларга етказилган моддий зарарлар ўрнини қоплаганлигини, оилада ягона боқувчилигини, асосий даромад манбаи транспорт бошқариш билан амалга оширишини, кўп йиллик ҳайдовчилик иш стажига эга эканлигини инобатга олиб, унга нисбатан енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи М.Иноятов суд мажлисида, дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, қуйидагиларни билдирди, яъни у 2024 йил 12 сентябрь куни соат 15:00да, бошқарувидаги давлат рақами 01 N 820 KC бўлган BYD автоуловида йўловчисиз Чилонзор тумани Чўпонота кўчаси бўйлаб Бунёдкор шох кўчаси томондан Лутфик кўчаси томонга ҳаракатланиб Қатортол ва Чўпонота кўчалари кесишган чорраҳадаги тартибга солувчи светофорни қизил ишораси ёниб турганини кўриб чорраҳага кирмасдан тўҳтаганини, орадан бироз вақт ўтиб светофорни яшил ишораси ёнганини кўрганини ва бошқарувидаги автоуловни таҳминан 30-40 км|соат тезликда ҳаракатга келтириб чорраҳадан тўғрига ўтиб кетаётган вақтида чорраҳа ўртасидан катта хажмдаги бетон қорадиган махсус автоулов панасидан кутилмаганда унга нисбатан чап томондан ўнг томонга судланувчи Х.Бутаев бошқарувидаги давлат рақами 01|512 YLA бўлган FORD автоуловида ҳаракатланиб ҳаракат йўналишидаги автоуловлар орасидан чиқаётганини кўрганини, шунда FORD автоулов билан оралиқ масофа кам бўлгани боис автоуловини тормозлантиришга ҳам улгурмай FORD автоулов билан тўқнашганини, тўқнашув оқибатида тан жароҳати олганини билиб автоуловдан тушганини, ушбу вақтда ҳодиса жойига одамлар тўпланиб кетганини, тўпланган шахслар FORD автоулов ҳайдовчиси светофорни қизил ишорасида чорраҳага кирганини, шунда автоулов мигалкалари ҳам ўчиқ бўлганини айтиб ўтишганини эшитганини, FORD автоулов тез ёрдам хизматига тегишли автоулов бўлгани, ушбу автоуловни ичида бемор бўлмаганини, тан жароҳати олгани учун ҳодиса жойида тура олмай бошқа тез ёрдам автоуловида шифохонага кетганини, ушбу куни соғлиғи яхшиланмагани боис ҳодиса жойига қайтиб келмаганини, ҳозирда унга нисбатан тан жароҳати ва автоуловини шикастлаб моддий зарар етказилганини, тан жароҳати бўйича судланувчига даъвоси йўқлигини, фақатгина транспорт воситасига етказилган зарарни ундириб беришни сўради. Жабрланувчи Х.Абдуллаев суд мажлисида, 2024 йил 12 сентябрь куни соат 15:00да, РТТЁМ Тошкент шаҳар филиалига тегишли Х.Ф.Бутаевнинг бошқарувидаги давлат рақами 01|512 YLA бўлган FORD автоуловга шифокор Б.Ж.Азимов билан бирга оғир беморни манзили яъни Қатортол 3-тор кўчаси 101-уйга бориш учун чиқганини, сўнг барчаси бирга Чилонзор тумани Қатортол кўчаси бўйлаб, Мехр кўчаси томондан Қатортол айланма ҳаракати томонга ҳаракатланиб Қатортол ва Чўпонота кўчалари кесишган чорраҳасига етганида чорраҳадаги тартибга солувчи светофорни ҳаракатни тақиқловчи қизил ишораси ёниб турганини кўрганини, шунда оғир ахволдаги беморни олдига шошилаётгани сабабли, Х.Бутаев автоуловини мигалка серенасини ёқиб ҳаракатланиб чорраҳага кирганини ва уларга нисбатан чап томондан ҳаракатланиб чорраҳага кираётган автоулов ҳайдовчиларига ҳаракатини тўҳтатишини огохлантириб автоулов микрафонида гапирганини, шунда уларгага нисбатан чап томондан ҳаракатланиб келаётган автоуловлар ҳаракатини тўҳтатганини кўрганини, шунда Х.Бутаев чорраҳадан тўғрига ҳаракатини давом эттириб ўнг томонидан ҳаракатланиб чорраҳага кириб келаётган автоулов ҳайдовчиларига ҳам микрафонда йўл беришини айтиб тўғрига ҳаракатланиши жараёнида уларга нисбатан ўнг томондан чап томонга М.Х.Иноятов бошқарувидаги давлат рақами 01 N 820 KC бўлган BYD автоуловида чорраҳага ҳаракатланиб кириб улар кетаётган автоуловни олд ўнг ён томонига урилиб тўқнашув содир этганини, тўқнашув оқибатида ўзи, Х.Бутаев Б.Ж.Азимов ва BYD автоулов ҳайдовчиси тан жароҳати олганини кўрганини, орадан таҳминан 15-20 дақиқа ўтиб барчалиги ҳодиса жойидан тез ёрдам хизматида шифохонага кетишганини, ушбу кун соғлиғи яхшиланмагани боис ҳодиса жойига келмаганини, ҳозирда ва келгусида мазкур ЙТҲ юзасидан бирон бир шахсга нисбатан даъво ва эътирози йўқлигини билдирди. Фуқаровий даъвогар У.Сагдиев суд мажлисида, у йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабардорлигини, у юқоридаги манзилга ЙТҲ содир бўлгандан кейин 30-40 дақиқа ўтиб етиб борганини, ҳодиса жойига келганида ҳодиса жойида FORD ва BYD chazor DM русумли автоулов ҳайдовчилари йўқлигини, икки нафар ҳайдовчи ва FORD автоулов ичидаги икки нафар йўловчи яъни шифокор ва фелдшер тан жароҳати олгани учун шифохонага олиб кетилганини билганини, шунингдек ҳодиса жойида ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ЙТҲ ҳужжатларини расмийлаштиришаётганини ҳам кўрганини, шундан кейин ЙТҲ юзасидан ҳужжатлар расмийлаштириб бўлиниб автоуловлар жарима майдонига олиб кетилганини, ўзи эса FORD автоулов ҳайдовчиси яъни РТТЁМ Тошкент шаҳар филиалида ҳайдовчи бўлиб ишловчи Х.Ф.Бутаевни олдига борганини, шунда Х.Ф.Бутаев тан жароҳати олган ҳолда бироз шокка тушиб шифохонанинг рентгаен хонаси олдида турганини кўрганини, ушбу вақтда ундан ЙТҲ қандай содир бўлганини сўрамасдан кетганини, сўнг эртаси куни Х.Ф.Бутаев билан ишхонасида ўзаро гаплашганида ундан ЙТҲ қандай содир бўлганини сўраганини, Х.Бутаев ЙТҲ содир бўлишидан аввал чорраҳага кириб ҳаракатланиши жараёнида унга нисбатан ўнг томондан чорраҳага кириб келаётган катта хажимдаги юк автоуловнинг ўнгён томонидан ҳаракатланиб келаётган BYD chazor DM русуми автоулов билан тўқнашганини, Х.Ф.Бутаев ЙТҲ содир бўлишидан аввал чорраҳага тартибга солувчи светофорнинг айнан қайси ишорасида ҳаракатланиб кирганлигини унга айтмаганини, РТТЁМ Тошкент шаҳар филиалига тегишли автоуловларни бошқараётган ҳайдовчилар чорраҳага тартибга солувчи светофорнинг қизил ишорасига аксарият холларда яъни автоуловда оғир касални шифохонага олиб кетаётган ёки оғир беморнинг олдига кетаётган бўлса, ушбу вазиятларда чорраҳага чорраҳадаги тартибга солувчи светофорнинг қизил ишорасида кириши мумкин аммо ушбу вақтда бошқа ҳаракат қатнашчиларининг ҳаракатига хавф туғдирмаган холатда чорраҳага кириши мумкин ёки чорраҳа бўш бўлган вақтда кириши мумкин бўлишини, ЙТҲ содир бўлган вақтда Х.Ф.Бутаевнинг автоуловида оғир касал бўлмаганини ва оғир касални олдига кетилмаётган бўлганини, оғир касал бўлмаса ёки оғир касални олдига кетмаётган бўлса чорраҳага тартибга солувчи светофорнинг қизил ишорасида ҳаракатланиб чорраҳага кириши мумкин эмаслигини, оғир касал бўлса ёки оғир касални олдига кетаётган бўлса ҳам чорраҳага светофорнинг қизил ишорасида кирган тақдирда бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермасдан кириши мумкинлигини, ЙТҲ юзасидан РТТЁМ Тошкент шаҳар филиалига тегишли давлат рақами 01|512 YLA бўлган FORD автоуловга етказилган моддий зарар таъмирлаш йўли орқали тўлиқ қопланганини, РТТЁМ Тошкент шаҳар филиали рахбариятини Х.Бутаевга нисбатан ҳеч қандай даъво ва эътирози йўқлигини билдириб судланувчига нисбатан енгиллик беришни сўради. Судланувчи Х.Бутаевнинг айби, суд мажлисида ўзининг айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, жиноят ишида тўпланган қуйидаги далиллар, жумладан: -суд мажлисида тарафларнинг розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳ Б.Ильясованинг дастлабки тергов даврида берган кўрсатувлари, иш бўйича ўтказилган судга оид транспорт-трасология экспертизасини 08.10.2024 йилдаги №1732 сонли хулосасига кўра, тўқнашувнинг дастлабки вақтида BYD русумли автомашинаси олди чап қисмлари, FORD русумли автомашинаси ўнг ён олди қисмларига теккан бўлиб, бу вақтда уларнинг бўйлама ўқлари орасидаги бурчак 90+5 даража атрофида бўлган. Тўқнашув вақтида BYD русумли ва FORD русумли автомашиналари ҳаракатда бўлганлиги ҳақидаги хулосаси; судга оид тиббиёт экспертизасининг 20.09.2024 йилдаги №6696 Х-Хуж сонли, 04.10.2024 йилдаги №6709 ХУсмон сонли, 04.10.2024 йилдаги №6815 Х-Хуж сонли, 04.10.2024 йилдаги №6816 Х-Хуж сонли хулосалари, судга оид автотехника экспертизасини 23.10.2024 йилдаги №1880 сонли хулосаси ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади. Суд, судланувчи Х.Бутаевнинг жиноий ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, унинг “транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, баданга ОҒИР шикаст етказишга сабаб бўлиш”да ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, деб кўрсатилган. Суд, судланувчи Х.Бутаевга жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1сонли Қарорида кўрсатилган раҳбарий кўрсатмаларига амал қилиб, унинг айбига қисман иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги, оилавий ва моддий аҳволи, оилада ягона боқувчи эканлигини унинг шахсини тавсифловчи юқорида қайд этилган омилларни айбини енгиллаштирувчи ҳолат деб, айбни оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси “Инсонпарварлик принципи” ҳамда ЖКнинг 8-моддаси “Одиллик принципи” талабларига риоя қилган ҳолда унга нисбатан кўрсатилган модда санкциясида назарда тутилган жарима жазоси тайинлашни; -шунингдек, қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, келиб чиқиш сабабларини ва унинг оқибатларини, Х.Бутаевни транспорт воситаси бошқариши унинг ягона даромад манбайи эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг юқорида кўрсатилган қарори тушунтиришларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасига кўра, судланувчи Х.Бутаевга нисбатан хайдовчилик хуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазо чорасини қўлламасликни; -ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда иш бўйича ашёвий далил сифатида олинган ва жиноят иши ҳужжатларига қўшилган ёзма маълумотларни, жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни; -жабрланувчиларнинг судга ёзма равишда тақдим этган аризаларини муҳокама қилиб, Х.Абдуллаев ва У.Сагдиевларнинг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини эътироф этиш билан бирга, жабрланувчи М.Иноятовнинг 246.799.000 сўм миқдоридаги моддий зарар суммасини ҳодиса жараёнида етказилган зиён сифатида қайд этиш билан бирга; -Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодксининг 999-моддасида, “Фаолияти теварак-атрофдагиларга ошиқча хавф туғдирадиган юридик шахслар ва фуқаролар (транспорт ташкилотлари, саноат корхоналари, қурилишлар, транспорт воситаларининг эгалари ва бошқалар) ошиқча хавф манбаи етказган зарарни, агар зарар бартараф қилиб бўлмайдиган куч ёки жабрланувчининг қасддан қилган ҳаракати оқибатида юзага келганини исботлай олмасалар, тўлашлари шарт. Зарарни тўлаш мажбурияти ошиқча хавф манбаига мулк ҳуқуқи, оператив бошқарув ҳуқуқи ёхуд бошқа ҳар қандай қонуний асосда (мулкий ижара шартномаси, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган ишончнома, тегишли органнинг унга ортиқча хавф манбаини топшириш тўғрисидаги фармойишига кўра ва ҳоказо) эгалик қилувчи юридик шахс ёки фуқарога юкланади. Ошиқча хавф манбаларининг эгалари бу манбаларнинг бир бирига таъсири (транспорт воситаларининг тўқнашуви ва ҳоказо) натижасида учинчи шахсларга етказилган зарар учун ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган асослар бўйича солидар жавобгар бўладилар.”деб белгилаб қўйилганлигидан келиб чиқиб, ошиқча хавф манбаи сифатида РТТЁМ Тошкент шаҳар филиалидан ундиришни белгилашни; -шу билан бирга, манфаатдор тарафларга ҳодиса натижасида юзага келган муносабатларда фуқаролик суди иш юритувида даъво киритиш ҳуқуқи мавжудлигини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 466-468, 471,473моддаларига риоя қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Бутаев Хусан Фазилович (Butayev Xusan Fazilovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилсин ва унга шу моддага асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, 3.400.000 (уч миллион тўрт юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин ҳамда давлат даромади ҳисобига ундирилсин. Х.Бутаевга нисбатан қўлланилган «муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат» эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. РТТЁМ Тошкент шаҳар филиалидан, жабрланувчи М.Иноятов фойдасига 246.799.000 (икки юз қир олти миллион етти юз тўқсон тўққиз минг) сўм миқдоридаги моддий зарар суммаси ундирилсин; Манфаатдор тарафларга ҳодиса натижасида юзага келган моддий ва маънавий зарар юзасидан фуқаролик суди иш юритувида даъво киритиш ҳуқуқи, шунингдек РТТЁМ Тошкент шаҳар филиали вакилларига улардан ундирилиши белгиланган суммани ундириш борасида регресс тартибида фуқаролик суди иш юритувида даъво киритиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин.тушунтирилсин; Иш бўйича ашёвий далил сифатида қайд этилган ёзма маълумотлар жиноят иши материалларида сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар. 9 Раислик қилувчи судья (имзо) Ф.Абдушукуров Аслига тўғри___________________