← Назад
Решение #79706 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/339-сонли
2025 йил март ойининг “20” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, "Чўпонота" МФЙ биносида, сайёр суд
мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси
С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори
катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи С.Атаметов ва унинг
ҳимоячиси адвокат Ю.Хасанов, жабрланувчи Ш.Ашироваларнинг
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми
билан гумонланган:
1992 йил 26 сентябрь куни Тошкент шаҳрида
туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
ўзбек, маълумоти ўрта, тадбиркор, оилали,
муқаддам
судланмаган,
Тошкент
шаҳар,
Чилонзор тумани, Чўпонота МФЙ, 46-уй,
65-хонадонда
яшовчи
Атаметов
Санжар
Наджимиддинович
(ATAMETOV
SANJAR
NADJIMIDDINOVICH)га
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Иш ҳужжатларига кўра, 2025 йил 30 январь куни 26.09.1992 йилда
туғилган Атаметов Санжар Наджимиддинович жамиятда юриш-туриш
қоидаларини қасддан менсимасдан, уриш-дўппослаш мақсадида, Тошкент
шаҳар, Чилонзор тумани, Ц-мавзеси, Навбаҳор МФЙ ҳудудида жойлашган
“Тапчан” номли овқатланиш шаҳобчасида бўла туриб, шу ерда бўлган
аввалдан ўзига таниш бўлмаган, 14.11.2000 йилда туғилган Аширова
Шохиста Хасан қизи билан арзимаган сабабларни важ қилиш орқали
жанжал қилиб, Ш.Х.Ашированинг юз қисми ва танасининг турли
соҳаларига қўллари билан уриб тан жароҳати етказган.
Суд тиббиёт экспертизасининг 31.01.2025 йилги 772-сонли
хулосасига кўра, Ш.Х.Ашировада ташқи нафас олиш фаолияти бузилиши
бурун суяги пастки учлигидан ёпиқ синиб қониқарли туриши, ўнг кўз
юқори ва пастки қовоқлари ва чап қўл билак ўрта учлиги орқа юзаси
сохалари қонталашлари каби жароҳатлар аниқланган бўлиб, оғирлик
даражасига кўра соғлиқнинг қисқа вақт, яъни 6 кундан кўп, аммо
21 кундан кўп, бўлмаган муддатда бузулишига олиб келган, ЕНГИЛ тан
жароҳати тоифасига кириши аниқланган
Гумонланувчи С.Атаметов суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза
тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги,
содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига
етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан
ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни
сўради.
Жабрланувчи Ш.Аширова суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза
тақдим қилиб, гумонланувчи С.Атаметовга нисбатан ҳеч-қандай даъвоси
йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши
билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб
чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини
тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз
айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд, жабрланувчи Ш.Аширова ҳамда гумонланувчи С.Атаметов
томонидан ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари
билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори ёрдамчисининг жиноят ишини
ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб,
гумонланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлигини,
етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув гумонланувчива
жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги
ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини
инобатга олиб, С.Атаметовга нисбатан жиноят ишини ярашганлик
муносабати билан тугатишни лозим топади.
Суд, жабрланувчи Ш.Ашировага Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан
гумонланувчи Атаметов Санжар Наджимиддинович (ATAMETOV SANJAR
NADJIMIDDINOVICH)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати
билан тугатилсин.
Жабрланувчи Ш.Ашировага мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий
шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
А.А.Мухиддинов