Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2202/555 Дата решения 18.08.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Хусаинов Жамшид Холмуродович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Нурбек Искандарович" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый АТ Халқ банки Китоб филиали
Source ID 880025 Claim ID 2842717 PDF Hash 679bf28550262e2a... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Қурбонов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ж.Хусаинов Қарши шаҳри 4-1802-2202/555-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати М.Бозоров раислигида, Ж.Хусаинов ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Усмонов котиблигида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 майдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Китоб туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг апелляция шикояти асосида ишни Қашқадарё вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “NURBEK ISKANDAROVICH” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва АТ “Xalq Banki” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) Китоб туман филиали ўртасида 2019 йил 20 июнда тузилган 11-сонли кредит шартномасига асосан даъвогарга иссиқхона қуриш учун йиллик 7 фоиз устама тўлаш шарти билан 60 ой муддатга 12 ойлик имтиёзли давр билан 250 000 000 сўм кредит маблағи ажратилиши белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларининг 5.1-бандига кўра, банк кредитни мазкур шартномада кўрсатилган шартлар асосида қарздорнинг ссуда ҳисоб-рақамидан пул ўтказиш йўли билан товар-моддий бойликлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хихзматлар)га тўлаш учун ажратади. Мазкур кредит шартномасига асосан 2019 йил 26 октябрда ссуда ҳисоб-рақами орқали даъвогар ва “Gold Kovka Star” хусусий корхонаси ўртасида 2019 йил 02 мартда тузилган 2/03-2-сонли шартномага асосан иссиқхона қуриш учун ўтказиб берилган. Китоб туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлигини асос қилиб, кредит маблағи 2019 йил 20 июлда даъвогарнинг ссуда ҳисоб-рақамига ўтказиб бериши лозим бўлса-да, орадан 4 ой 6 кун ўтгандан сўнг яъни, 2019 йил 26 октябрда кечиктириб ўтказиб берилганлиги сабабли жавобгар ҳисобидан 90 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 18 майдаги ажрими билан ишга жавобгар сифатида АТ “Xalq Banki” жалб қилинган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги каби важларини келтириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида ишда иштирок этувчи шахслар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари иштирок этмади, апелляция шикояти юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасига асосан суд мажлисини ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида”ги 161-сон қарори 3-бандида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади. Қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва у далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69-75-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Судлов ҳайъати жавобгар томонидан апелляция шикоятида келтирилган важлари билан қуйидагиларга кўра келиша олмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан ажратилган кредит маблағини мақсадли ишлатилиши юзасидан 2019 йил 24 октябрда мониторинг ўтказилиб, иссиқхона қуриб битказилганлиги ҳақида хулоса қилинган ва шундан сўнг кредит маблағи молиялаштирилиб, 2019 йил 26 октябрда даъвогарнинг ссуда ҳисоб-рақами орқали 250 000 000 сўм кредит маблағи “Gold Kovka Star” хусусий корханасига ўтказиб берилган. Шунингдек, даъвогар томонидан берилган розилик хатида иссиқхона 2019 йил 24 октябрда қуриб фойдаланишга топширилмаганлиги сабабли иссиқхона қурилиши учун ажратилаётган кредит маблағини 2019 йил 26 октябрь санасида “Gold Kovka Star” хусусий корханасига ўтказишга розилик берилиб, кредит маблағини ажратилишида жавобгарга нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқлиги ҳамда ажратилаётган кредит ва унга ҳисобланган фоизларини кредит шартномасига илова қилинган муддатли мажбуриятномасига (график) асосан ўз вақтида тўлаб боришни ўз зиммасига олган. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 74-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Ваҳоланки, даъвогарнинг кредит ва кредит фоиз тўловлари айланмаси таҳлилига кўра, 2019 йил 20 июндан 2022 йил 17 май ҳолатига даъвогарга нисбатан кредит фоизлари 2019 йил 26 октябрдан бошлаб ҳисобланган. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Кенгаш томонидан даъво аризасида ўз талабларига асос қилиб келтирилаётган ҳолатлар исботланмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ эмаслиги ва унинг асоссиз эканлигидан келиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келганлигини эътироф этиб, суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 278-моддаси биринчи банди иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар томонидан ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, Кенгаш давлат божидан озод эканлигини инобатга олишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилади: Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. “NURBEK ISKANDAROVICH” фермер хўжалиги томонидан ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин. Раислик килувчи М.Бозоров Судьялар Ж.Хусаинов Д.Рахимов