← Назад
Решение #797154 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20-uy
Тel: 0(369)227 79 93
Fax: 0(369)227 81 38
НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2022 йил 18 август
4-1601-2202/3631-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили И.Алихонов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
– ХХХХХ МЧЖнинг жавобгар – ХХХХХ унитар корхонаси ҳисобидан ХХХХХ
сўм ундириш ҳақидаги ҳақидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар – ХХХХХ МЧЖ судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар –
ХХХХХ унитар корхонаси ҳисобидан ХХХХХ сўм ундиришни сўраган.
Суднинг
ажрими
билан
Санитар
тозалаш
бўйича
ихтисослаштирилган корхоналар Республикаси бирлашмаси ишга
қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган.
Суднинг ажрими билан Наманган вилоят Ғазначилик бошқармаси
низо пердметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс тариқасида жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, 2019 йил 30
сентябрда ишчи ходимларнинг маиший чиқиндилари учун тўлов
сифатида Поп туман “Тоза ҳудуд” бўлимига ХХХХХ
сўм маблағ
ўтказилганлигини, бироқ ишчи ходимларнинг рўйхати берилмаганлиги
сабабли
пул
маблағлари
ушбу
корхонага
нотўғри
ўтказиб
юборилганлигини билдириб, нотўғри ўтказилган пул маблағларини
ундиришни сўраган.
Жавобгарлар ва учинчи шахснинг манзилига белгиланган тартибда
суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб,
хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда
даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги
“Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни
тўлаш
тизимини
тубдан
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-5580-сонли Фармонининг 2-банди, “а” кичик бандига
кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш
ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар аҳоли томонидан
тўлов амалга оширилган ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан
кечикмай ягона транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва кейинчалик
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар ҳокимликларининг махсус ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан 2019 йил 30
сентябрь кунги 88-сонли тўлов топшириқномаси орқали Поп туман “Тоза
ҳудуд” бўлимига маиший чиқиндилар учун ХХХХХ сўм тўлов ўтказилган.
Бироқ, айнан кимнинг қаттиқ маиший чиқиндилари учун пул маблағи
ўтказилаётганлигига аниқлик киритилмаганлиги сабабли пул маблағлари
маблағ олувчи томонидан асоссиз ушлаб турилган.
АТ “Ўзсаноатқурилишбанк” Лабзак филиалининг 2021 йил 19
ноябрдаги 06/6076-сонли хатига кўра, 22604000100935714072-сонли
ҳисоб рақами Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар
Республика бирлашмасига тегишли эканлиги маълум қилинган.
Жавобгар Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар
Республика бирлашмаси томонидан 2019 йил 30 сентябрь кунги 88-сонли
тўлов топшириқномаси орқали келиб тушган ХХХХХ сўм тўлов айнан
кимнинг қаттиқ маиший чиқиндилардан бўлган қарздорлиги учун
тўланганлигига аниқлик киритилмаган ёки пул маблағларини қайтариш
чоралари кўрилмаган.
Ишдаги
ҳужжатларга
кўра,
пул
маблағлари
кўчирилган
22604000100935714072-сонли ҳисоб рақами ХХХХХ унитар корхонасига
тегишли бўлмаганлиги сабабли, даъвонинг унга оид қисмини
қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади.
Мазкур ҳолатда, даъво талаби асосли бўлиб, Санитар тозалаш бўйича
ихтисослаштирилган корхоналар Республика бирлашмаси ҳисобидан
даъвогар корхона фойдасига ХХХХХ сўм ундириш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогар вакили судга ариза тақдим этиб, давлат божи ва почта
харажатларини даъвогар корхона зиммасида қолдиришни сўради.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, даъвогар
фойдасига Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар
Республика бирлашмаси ҳисобидан ХХХХХ сўм ундириш, тўланган 300000
сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар ХХХХХ МЧЖ фойдасига Санитар тозалаш бўйича
ихтисослаштирилган корхоналар Республика бирлашмаси ҳисобидан
ХХХХХ сўм ундирилсин.
Даъвонинг ХХХХХ
унитар корхонасига нисбатан талабини
қаноатлантириш рад этилсин.
Тўланган 300000 сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажати
ХХХХХ МЧЖ зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов