Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/259 Дата решения 20.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 373951 Claim ID 2751822 PDF Hash 85d8457d78b7adbd... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси збекистон Республикаси ЖК 109 law
Жиноят Кодексининг 10-моддаси Жиноят Кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 71-моддаси збекистон Республикаси ЖК 71 law
збекистон Республикаси ЖПК 463-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 463 law
Аслановани ЖКнинг 109-моддаси Аслановани ЖК 109 law
збекистон Республикаси ЖПК 463-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 463 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил март ойининг 20 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, «3-Чарх Камолон» МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Э.Асланова ва унинг ҳимоячиси адвокат Н.Сайдалиев иштирокида, Асланова Эътибор Мамадалиевнага нисбатан 1-1006-2504/259-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Асланова Эътибор Мамадалиевна (Aslanova E’tibor Mamadaliyevna), 1965 йил 06 декабрда Наманган вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, ёлланма ишчи, оилали, тўрт нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Шовон маҳалласи, Зилолсув кўчаси, рақамсиз уйда яшайди, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбланган. Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Э.Асланова 2024 йил 30 октябрь куни соат 18:00ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чилонзор маҳалласи, Ўзбекфильм кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган дўкон ичида Шоимова Дилшода Хушвақтовна билан ўзаро келишмовчилик сабабли оғзаки жанжаллашиб, жанжал натижасида пол ювиш таёғи билан Д.Шоимова танасининг турли жойларига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг 06.11.2024 йилдаги 7924-сонли хулосасига асосан Д.Шоимовада "чап қўл 1-бармоқ юмшоқ тўқималари лат ейиши ва гемартрози, иккала болдир пастки юмшоқ тўқималари лат ейиши, чап қўл билак юқори учлиги ташқи юзаси, чап оёқ тизза бўғими ташқи юзаси, ўнг оёқ болдир пастки учлиги олдинги юзаси, чап оёқ болдир пастки учлиги олдинги соҳалари қонталашлари” каби жароҳатлар аниқланиб, ушбу жароҳатлар оғирлик даражасига кўра, соғлиқнинг 6 кундан кўп, 21 кундан ортиқ бўлмаган муддатга бузилишига олиб келадиган енгил турдаги тан жароҳати эканлиги аниқланган. Судланувчи Э.Асланова суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб қуйидагиларни билдирди, яъни у ёлланма ишчилик қилиб ишлаш учун Тошкент шаҳрига келиб туриши, 2024 йил 30 октябрь куни таниши Дилшода билан Чилонзор тумани, Чилонзор МФЙ, Ўзбекфильм кўчасида жойлашган янги қурилган дўконни тозалаш учун келишганлиги, соат тахминан 18:00ларда Дилшода бирдан бақир- чақир қилиб ташлаганлиги, у ундан нима учун бақираётганлигини сўраганида у яхши ишламаётганлигини айтиб, турли хил шунга ўхшаш сўзлар билан унга бақириб кетганлиги, у унга бас қилишини айтиб турганида у ёнида турган челакдаги сувни устидан қуйиб юборганлиги, у жаҳли чиқиб кетиб, ўзини ҳимоя қилиш мақсадида, ёнида турган пол ювиш таёғи (швабра) билан уни урганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради. Тарафларнинг розилиги билан кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирилган жабрланувчи Д.Шоимова дастлабки тергов даврида, Тошкент шаҳрига ёлланма ишчилик қилиб ишлаш учун келиб туриши, 2024 йил 30 октябрь куни таниши Наманган вилоятилик Эътибор исмли аёл билан Чилонзор тумани, Чилонзор МФЙ, Ўзбекфильм кўчасида жойлашган янги қурилган дўконни тозалаш учун келишганлиги ва соат тахминан 18:00ларда Эътибор унга ўз-ўзидан ҳар хил гапларни гапириб, уни кўп пул топишини, қандай ишлаб шунча пул топаётганлигини сўраб, зериктириб юборганлиги, у унга камроқ гапириб, кўпроқ ишлаб, тез бу ердан ҳаққини олиб кетишини айтганида, уни жаҳли чиқиб кетганлиги ва у билан тортишиб кетганлиги, жанжал давомида у лесада туриб, ойна артиб турганлиги, у эса пастда бўлганлиги, қўлига пол таёқ (швабра)ни олиб, танасини турли жойларига уриб ташлаганлиги, у тепада бўлганлиги учун ўзини ҳимоя қила олмаганлиги ва ёнида турган челакдаги сувни устидан қуйиб юборганлиги, шу билан танасини турли жойлари оғриб турганлиги учун пастга тушиб, 102 қисқа рақами орқали ИИБ ходимларига хабар берганлиги ҳақида кўрсатув берган. Суд, судланувчи Э.Асланованинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ҳамда жабрланувчининг берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, юзлаштириш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, судга оид тиббий экспертизасининг хулосаси, ашёвий далил ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Э.Асланованинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг қилмиши соғлиқни қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган даврда ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказишни совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ашёни ишлатиб содир этиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2қисми “в” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 01-сонли Қарорининг 2-бандида судларга тушунтирилсинки, Жиноят Кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи жазо қўлланилиши шартлигини англатмаслиги, шу туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган шахсларни ЖКнинг 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозимлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Суд, Олий суд Пленуми қароридаги раҳбарий тушунтиришларга амал қилиб, Э.Асланованинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан амалда пушаймонлиги, аёл киши эканлиги, шахси, муқаддам судланмаганлиги, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 71-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси ЖПК 463-моддаси 3-қисмининг 6-бандига асосан Э.Аслановани ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми “в” банди билан тайинланиши мумкин бўлган жазодан озод қилишни лозим деб топади. Суд, иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиши ҳуқуқини тушунтиришни; -иш бўйича ашёвий далил деб топилган Э.Аслановадан олинган пол ювиш таёғини ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг Э.Аслановага қайтаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Асланова Эътибор Мамадалиевна (Aslanova E’tibor Mamadaliyevna) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбли деб топилсин ва у Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 71-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПК 463-моддаси 3-қисмининг 6-бандига асосан тайинланиши мумкин бўлган жазодан озод қилинсин. Судланувчи Э.Аслановага нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиши ҳуқуқи тушунтирилсин. Ашёвий далил деб топилган Э.Аслановадан олинган пол ювиш таёғи ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг Э.Аслановага қайтарилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка ичида, маҳкума ва жабрланувчи ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи, судья: (имзо) Ф.Абдушукуров Аслига тўғри:___________ Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович