Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/873 Дата решения 18.08.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый AKMAL WONDERFUL SHOES оилавий корхонаси
Source ID 883698 Claim ID 2840634 PDF Hash 74eaac028427e0c7... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон тумани 4-1703-2201/873-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида аризачи – Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар – «Akmal Wonderful Shoes” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан молиявий жарима қўллаш ҳақидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакиллари М.Кадиров (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Аризачи” деб аталади) Бўстон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, «Akmal Wonderful Shoes” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)га нисбатан 9 203 468 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, суд кунига қадарли муддати ўтган қарздорликлар бартараф этилмаганлигини, жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида шахсий кабинетига ажрим нусхаси юборилганлигини ҳамда телефон алоқа хизмати орқали хабардор этилганлигини билдириб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда хабардор этилган бўлсада, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва ариза юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Юқоридаги қонун нормаларига асосан суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Wonderful Shoes” масъулияти чекланган жамияти билан Хитой Ҳалқ Республикасининг “Urumqi Tongyale International Trade Co.Ltd” компанияси ўртасида 2019 йил 15 майда №SK01/2019-сонли шартнома суммаси 103 500 АҚШ доллари миқдорида импорт шартномаси имзоланган. Мазкур шартномаларга кўра, жавобгар томонидан 2019 йил 18 декабрь холатига Хитой Ҳалқ Республикасининг “Urumqi Tongyale International Trade Co.Ltd” компанияси ўртасидаги импорт шартномасига асосан 5 595,05 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорликни вужудга келтирган. Аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 4 февралда 22-04959-сонли ҳамда 2022 йил 7 июнь кунги 22-33909-сонли талабномалар юборилиб, унда муддати ўтказиб юборилган 5 595,05 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорликни ўн кун муддат ичида бартараф қилиш ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига асосан Марказий банкнинг 2022 йил 4 февраль ҳолатига валюта курси (1$=10 835,3) бўйича 5 фоизи миқдорида, яъни 3 031 177 сўм жарима ҳамда 2022 йил 7 июнь ҳолатига валюта курси (1$=11 031,7) бўйича 10 фоизи миқдорида, яъни 6 172 291 сўм жарима жами 9 203 468 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тавсия қилинган. Бироқ, жавобгар ушбу дебитор қарздорликни бартараф қилмаган ёки белгиланган жарима суммасини тўламаган. Юқоридаги асосга кўра, аризачи жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўрисида судга ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом 22-бандига кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда матнда “ТСОЯЭАТ” деб аталади) орқали амалга оширилади. Бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 24-бандига кўра, экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «экспорт» божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига кўра, Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 24-1бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар. 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар”деб белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора тадбирлар” тўғрисидаги ПҚ 5087-сонли Қарори 10-бандида “2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилсин. 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилсин ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблансин” деб белгиланган. Жавобгар томонидан юқоридаги экспорт шартномалари бўйича махсулотлар экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кундан 365 календарь кунгача бўлган муддатда 5 595,05 АҚШ доллари миқдоридаги хорижий валютадаги маблағлар келиб тушиши таъминланмаганлиги оқибатида муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келганлиги ишдаги далиллар, судда аниқланган ҳолатлар билан ўз тасдиғини топади. Юқоридагиларга асосан суд, аризачининг аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божини жавобгардан ундирмасликни, олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим топди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасининг биринчи қисми 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган. Юқоридаларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. «Akmal Wonderful Shoes” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 9 203 468 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жаримани ундириш мажбурияти Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. «Akmal Wonderful Shoes” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья С.Умаралиев