Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/184 Дата решения 20.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 373945 Claim ID 2732309 PDF Hash 66c69cce2d056398... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 14 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
амда ЖКнинг 8-моддаси амда ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси збекистон Республикаси ЖК 45 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 211 law
аролик кодксининг 999-моддаси аролик кодкси 999 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йили март ойининг 20 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани “2-Чарх Камолон” МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ф.Хўжониязованинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, судланувчи С.Ахмаджонов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Юлчиеванинг иштирокида, Ахмаджонов Салохиддин Равшан ўғлига нисбатан 1-1006-2504/184-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра, Ахмаджонов Салохиддин Равшан ўғли (Axmadjonov Saloxiddin Ravshan o’g’li), 1997 йил 30 июль кунида Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти тугалланмаган ўртамахсус, оилали, икки нафар фарзандли, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Гулобод кўчаси, 31Б-уйда жойлашган “Chorsu Bakery” МЧЖда ҳайдовчи, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Занги-ота МФЙ, Самарқанд дарвоза Жиззах тор кўчаси, 8А-уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланган, айблов хулосаси нусхасини 19.02.2025 йилда олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Судланувчи С.Ахмаджонов 2024 йил 13 сентябрь куни соат 10:00ларда, таниши Исмаилова Саида Абсаторовнага тегишли “DAMAS LABO” русумли давлат рақами 01 C 081 PC бўлган автомобилни, бошқаришга рухсат берувчи барча тегишли хужжатлари асосида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Чорбоғ” кўчаси бўйлаб “Тошкент ҳалқа автомобиль йўли” кўчаси кесишган чорраҳа томонга тахминан 25-30 км/соат тезликда ҳаракатланиб келиб, “Тошкент ҳалқа автомобиль йўли” кўчаси билан “Чорбоғ” кўчалари кесишган чорраҳага келган вақтида, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди 1-қисми, 77-бандининг 1 ва 3-қисмларида, яъни, “Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишга хавф туғдирмаслиги керак”, “Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак. Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак”, деб кўрсатилган қоидаларга риоя қилмасдан унга нисбатан асосий йўлдан “Тошкент ҳалқа автомобиль йўли” кўчаси бўйлаб “Чорбоғ” кўчалари кесишган чорраҳага тахминан 70-80 км/соат тезликда ҳаракатланиб келган ҳайдовчи Хўшвақов Рамазон Фахриддин ўғли бошқарувидаги “LACETTI” русумли давлат рақами 70 S 951 WA бўлган автомобилнинг ҳаракатига хавф туғдирган. Натижада ушбу транспорт воситалари ўртасида тўқнашув содир бўлган. Содир этилган йўл-транспорт ходисаси натижасида “LACETTI” русумли автомобиль йўловчиси фуқаро Қурбонов Озодбек Очил ўғли турли хил тан жарохатлари олиб, Ўзбекистон Республикаси ССВ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг травматология бўлимига мурожаат қилган. Ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 19 сентябрь кунидаги №6565-Х-Хуж-сонли хулосасига кўра, 22.02.1996 йилда туғилган, фуқаро Қурбонов Озодбек Очил ўғлини мазкур йўл–транспорт ҳодисаси натижасида “Ўнг қўл билак суягини типик қисмидан ёпиқ синиб суяк бўлакларини қониқарли туриши”. Бу тан жароҳатлари қаттиқ ўтмас жисм таьсиридан, тиббий хужжат, кўрикдан ўтувчини баёни хамда қарорда кўрсатилган вақтда етказилган бўлиши мумкин бўлиб, шу белгисига кўра оғирлик даражаси бўйича ўртача оғир тан жароҳатларига киради. Ўтказилган судга оид транспорт-трасалогия экспертизасининг 2024 йил 02 октябрь кунидаги №29/15(8761)14.1Z/14850-сонли хулосасига кўра «Тўқнашув вақтида “LACETTI” русумли давлат рақами 70 S 951 WA бўлган хамда “DAMAS LABO” русумли давлат рақами 01 C 081 PC бўлган автомобилларининг бўйлама ўқлари орасидаги бурчак чамаси 45+-5 даража атрофини ташкил этганлиги, тўқнашув вақтида иккала транспорт воситалари хам ҳаракатда бўлганлиги, хулосанинг тадқиқот қисмида келтирилган сабабларга кўра тўқнашув жойини экспертиза усуллари билан аниқлашнинг имконияти йўқ»лиги аниқланган. Ўтказилган судга оид автотехника экспертизасининг 2024 йил 07 декабрь кунидаги №2196-сонли хулосасига кўра, «Тўқнашув шароитида агар “DAMAS LABO” русумли давлат рақами 01 C 081 PC бўлган автомобили ҳаракатга хавф туғдириб тўқнашув жойигача 5,9 метр масофани 25-30 км/соат тезликда ҳаракатланиб ўтган бўлса, “LACETTI” русумли давлат рақами 70 S 951 WA бўлган автомобиль ҳайдовчиси 60-70-80 км/соат тезликдаги автомобилини ўз вақтида тўхтатиб қолиш йўли билан тўқнашувни олдини олиб қолиш учун техник имкониятга эга бўлмаганлиги, агар “DAMAS LABO” русумли автомобили ҳаракатга хавф туғдиришни бошлаган вақтда, “LACETTI” русумли автомобилининг ҳайдовчиси тўқнашув жойиидан 3-4 метр масофа узоқликда бўлган бўлса, 60-70-80 км/соат тезликдаги автомобилини ўз вақтида тўхтатиб қолиш йўли билан тўқнашувни олдини олиб қолиш учун техник имкониятга эга бўлмаган»лиги аниқланган. Судланувчи С.Ахмаджонов суд мажлисида дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, айбига қисман иқрор бўлиб, қуйидагиларни билдирди, яъни у Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Гулобод кўчаси, 31Б-уйда жойлашган “Chorsu Bakery” МЧЖ томонидан бир ойлик рухсатнома асосида бошқариш учун берилган “DAMAS LABO” русумли давлат рақами 01C081PC бўлган автомобилни 2024 йил 13 сентябрь куни соат тахминан 10:00ларда, йўловчисиз, тахминан 100 кг нон маҳсулотларини юклаган ҳолда, барча тегишли ҳужжатлар асосида, бошқариб, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Тошкент ҳалқа автомобиль йўли” кўчаси билан “Чорбоғ” кўчалари кесишган чорраҳада “Чорбоғ” кўчасидан келиб тўхтаб турганлигини, бу вақтда кун табиий ёруғ, кундузги кўриниш, ер қоплами асфальт, нуқсонсиз ва қуруқ ҳолатда бўлганлигини, шунда уни бошқарувидаги автомобилини чап томонида давлат рақами унга номаълум бўлган олди томони ёки тенти қизил рангдаги фура юк автомобили, рўпарасида эса давлат рақами унга номаълум бўлган НЕКСИЯ ва ЛАБО русумли автомобиллар борлигини, сўнгра асосий йўлдаги автомобиллар тўхтаганидан сўнг рўпарасидаги НЕКСИЯ ва ЛАБО русумли автомобиллар ҳаракатланишни бошлаганидан сўнг у ҳам ҳаракатини бошлаганлигини, шунда кўзи светофорни яшил ишорасига тушганлигини, шунда тахминан 2530 км/соат тезликда ҳаракатланиб чорраҳага кириб ўтаётган вақтида унга нисбатан асосий йўлдан унга кейинчалик маълум бўлган ҳайдовчи Хўшвақов Рамазон Фахриддин ўғли ўз бошқарувидаги “LACETTI” русумли давлат рақами 70 S 951 WA бўлган автомобилда чап томонидан катта тезликда ҳаракатланиб келиб қолганлигини ва уни бошқарувидаги “DAMAS LABO” русумли автомобилини чап ён томони ва ҳайдовчи эшиги ҳайдовчи Р.Ф.Хўшвақов бошқарувидаги “LACETTI” русумли автомобилни олди томони билан тўқнашиб кетганлигини, “LACETTI” русумли автомобили тормозсиз холда келиб тўқнашганлигини, шунда тўқнашув натижасида у билан “LACETTI” русумли автомобиль йўловчиси унга кейинчалик маълум бўлган Қурбонов Озодбеклар турли хил тан жароҳатлари олганлиги, тез тиббий ёрдам хизмати келиб уни Ўзбекистон Республикаси ССВ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг травматология бўлимига олиб кетишганлигини, шундан сўнг унга шифохонада шифокорлар биринчи тиббий ёрдам кўрсатишиб, бир нечта тиббий кўриклардан ўтказишиб, ётиб даволаниши учун шифохонада олиб қолишганлигини, шифохонада у уч кун давомида ётиб даволаниб чиққанлигини, шу сабабли йўловчи О.О.Қурбоновни соғлигидан хам хабар ола олмаганлигини, ҳозирда ушбу ЙТҲ уни айби билан содир бўлганлигини, шу сабабли у айбига тўлиқ иқрорлигини ва чин кўнгилдан пушаймонлигини хамда “DAMAS LABO” русумли автомобиль эгаси ва “LACETTI” русумли автомобиль эгаси Р.Ф.Хўшвақов хамда йўловчи О.О.Қурбоновлардан узр сўраб қолишлигини ва уларга нисбатан етказилган моддий зарарларни имкони борича қоплаб беришга ҳаракат қилишлигини, оилада ягона боқувчилигини, қарамоғида 2 нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, асосий даромад манбаи транспорт бошқариш билан амалга оширишини инобатга олиб, унга нисбатан енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи О.Қурбонов суд мажлисида, дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, қуйидагиларни билдирди, яъни у 2024 йил 13 сентябрь куни соат тахминан 10:00ларда, таниши Хўшвақов Рамазон бошқарувидаги “LACETTI” русумли давлат рақами 70 S 951 WA бўлган автомобилни олди йўловчи ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётганлигини, шунда улар Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Тошкент ҳалқа автомобиль йўли” кўчаси бўйлаб “Чорбоғ” кўчаси кесишган чорраҳа томонга қараб иш жойига шошилиб турганлиги сабабли ҳайдовчи Р.Ф.Хўшвақов ўз бошқарувидаги “LACETTI” русумли автомобилда “Тошкент ҳалқа автомобиль йўли” кўчаси билан “Чорбоғ” кўчалари кесишган чорраҳага уч бўлакли қатнов йўлининг йўл четидан ҳисоблаганда иккинчи бўлагидан тахминан 70-80 км/с тезликда ҳаракатланиб келаётган вақтида светофор ишораси яшил бўлганлигини, чунки кимдир сигнал берганида у айнан светофорга қараганида светофор ишораси яшил бўлганлиги сабабли ҳайдовчи Р.Ф.Хўшвақов тезлигини камайтирмасдан чорраҳага кириб келган вақтида унга кейинчалик маълум бўлган ҳайдовчи Ахмаджонов Салохиддин Равшан ўғли ўз бошқарувидаги “DAMAS LABO” русумли давлат рақами 01 C 081 PC бўлган автомобилда ўнг томонидаги “Чорбоғ” кўчасидан светофорнинг қизил ишорасида уларни ўтказиб юбормасдан чорраҳада тўхтаб турган қизил фура автомобилини ўнг ён томонидан йўлига чиқиб келганлигини, шунда ҳайдовчи С.Р.Ахмаджонов ўз бошқарувидаги “DAMAS LABO” русумли автомобилни чап ён томони ва ҳайдовчи эшиги ҳайдовчи Р.Ф.Хўшвақовни бошқарувидаги “LACETTI” русумли автомобилни олди ўнг бурчак томони билан тўқнашиб кетганлигини, шунда тўқнашувдан олдин ушбу “DAMAS LABO” русумли автомобили тахминан орасида 3 метр масофа қолганида йўлига чиқиб қолганлигини, шу сабабли ҳайдовчи Р.Ф.Хўшвақов автомобилни тўхтатиб қолишга ҳам, чап ёки ўнг томонга олишга хам улгурмай қолганлигини, чунки ушбу автомобиль чорраҳада тўхтаб турган давлат рақами унга номаълум бўлган қизил рангли фура юк автомобилини ўнг ён томонидан чиқиб келганлигини, сўнгра ушбу тўқнашув натижасида ҳайдовчи Р.Ф.Хўшвақов хеч қандай тан жароҳати олмаганлигини, лекин у ва “DAMAS LABO” русумли юк автомобили ҳайдовчиси С.Р.Ахмаджоновлар турли хил тан жароҳатлари олганлиги сабабли тезда тез тиббий ёрдам хизматига хабар берилганлигини, у бошқа йўловчи автомобилида, ҳайдовчи С.Р.Ахмаджоновни эса тез тиббий ёрдам хизмати келиб Ўзбекистон Республикаси ССВ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг травматология бўлимига олиб кетишганлигини, ушбу ЙТҲ ҳайдовчи С.Р.Ахмаджоновни айби билан содир бўлганлигини, чунки у чорраҳага светофорнинг қизил ишорасида уларни ўтказиб юбормасдан йўлига чиқиб келганлигини ва бунинг натижасида ЙТҲ содир бўлганлигини, агарда у белгиланган тартиб бўйича ҳаракатланганида ушбу ЙТҲ содир бўлмаган бўлишлигини, шу тариқа у ушбу ЙТҲга яққол гувоҳи бўлиб қолганлигини, ҳозирда ушбу ЙТҲ бўйича унга турли хил тан жароҳатлари етказилиб моддий зарар кўрганлигини, тан жароҳати бўйича судланувчига даъвоси борлигини айтиб, унинг даволаниши учун сафрланган харажатларини тақдим қила олмаслигини билдирди. Фуқаровий даъвогар Р.Хўшвақов суд мажлисида, у ўзига тегишли “LACETTI” русумли давлат рақами 70 S 951 WA бўлган автомобилни барча хужжатлари билан 2024 йилнинг 13 сентябрь куни соат тахминан 10:00ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Тошкент ҳалқа автомобиль йўли” кўчаси бўйлаб “Чорбоғ” кўчаси кесишган чорраҳа томонга қараб шошилиб турганлиги сабабли белгиланган тезликдан юқори бўлган тахминан 70-80 км/ с тезликда ҳаракатланиб келаётган бўлганлигини, шунда уни ёнида автомобилини олди йўловчи ўриндиғида қўшниси Қурбонов Озодбек ҳам бўлганлигини, сўнг у ўз бошқарувидаги “LACETTI” русумли автомобилда “Тошкент ҳалқа автомобиль йўли” кўчаси билан “Чорбоғ” кўчалари кесишган чорраҳага уч бўлакли қатнов йўлининг йўл четидан ҳисоблаганда иккинчи бўлагидан тахминан 70-80 км/с тезликда ҳаракатланиб келаётган вақтида светофор ишораси яшил бўлганлиги сабабли тезлигини камайтирмасдан чорраҳага кириб келган вақтида унга кейинчалик маълум бўлган ҳайдовчи Ахмаджонов Салохиддин Равшан ўғли ўз бошқарувидаги “DAMAS LABO” русумли автоуловида ўнг томонидаги “Чорбоғ” кўчасидан светофорнинг қизил ишорасида уни ўтказиб юбормасдан йўлига чиқиб келганлигини, шунда ҳайдовчи С.Р.Ахмаджонов ўз бошқарувидаги “DAMAS LABO” русумли автомобилни чап ён томони ва ҳайдовчи эшиги билан уни бошқарувидаги “LACETTI” русумли автомобилни олди ўнг бурчак томони билан тўқнашиб кетганлигини, шунда тўқнашувдан олдин ушбу “DAMAS LABO” русумли автомобили тахминан орасида 3-4 метр масофа қолганида йўлига чиқиб қолганлигини, шу сабабли у автомобилни тўхтатиб қолишга ҳам, чап ёки ўнг томонга олишга ҳам улгурмай қолганлигини, сўнгра ушбу тўқнашув натижасида у хеч қандай тан жароҳати олмаганлигини, лекин автомобилидаги йўловчи О.Қурбонов ва “DAMAS LABO” русумли юк автомобили ҳайдовчи С.Ахмаджоновлар турли хил тан жароҳатлари олганлиги сабабли тезда тез тиббий ёрдам хизматига хабар берилганлигини, у йўловчи О.О.Қурбоновни бошқа йўловчи автомобилида, ҳайдовчи С.Р.Ахмаджоновни эса тез тиббий ёрдам хизмати келиб Ўзбекистон Республикаси ССВ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг травматология бўлимига олиб кетишганлигини, ушбу ЙТҲ ҳайдовчи С.Р.Ахмаджоновни айби билан содир бўлганлигини, чунки у чорраҳага светофорнинг қизил ишорасида уни ўтказиб юбормасдан йўлига чиқиб келганлигини ва бунинг натижасида ЙТҲ содир бўлганлигини, агарда у белгиланган тартиб бўйича ҳаракатланганида ушбу ЙТҲ содир бўлмаган бўлишлигини, шу тариқа у ушбу ЙТҲга яққол гувоҳи бўлиб қолганлигини, ҳозирда ушбу ЙТҲ бўйича унга тегишли “LACETTI” русумли давлат рақами 70 S 951 WA бўлган автомобилга жами бўлиб 31.235.195 сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, ҳайдовчи С.Ахмаджоновдан унга нисбатан етказилган моддий зарарларни ундириб беришни сўради. Фуқаровий даъвогар Исмаилов Азизжон Бахрамович суд мажлисида қуйидагиларни, яъни у турмуш ўртоғи С.Исмаиловага тегишли “DAMAS LABO” русумли давлат рақами 01 C 081 PC бўлган автомобилни 2024 йилнинг 12 март куни ўзи раҳбарлик қилувчи “Chorsu Bakery” МЧЖга бошқариб юриши учун нотариал тартибда ишончнома расмийлаштириб олганлигини, сўнгра 2024 йил 13 сентябрь куни соат тахминан 10:00ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Тошкент ҳалқа автомобиль йўли” кўчаси билан “Чорбоғ” кўчалари кесишган чорраҳада, “Chorsu Bakery” МЧЖ ҳайдовчиси Ахмаджонов Салохиддин бошқарувидаги “DAMAS LABO” русумли давлат рақами 01 C 081 PC бўлган автомобилда унга кейинчалик маълум бўлган ҳайдовчи Хўшвақов Рамазон бошқарувидаги “LACETTI” русумли автомобиль билан тўқнашув содир этганлигидан хабар топганлигини, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ўзига тегишли “DAMAS LABO” русумли давлат рақами 01 C 081 PC бўлган автомобилга 32.278.800 сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, бундан ташқари автомобилни таъмирлаш ишларига хам тахминан 8.000.000 сўм атрофида харажатлар ишлатилганлигини, шунда жами бўлиб унга 40.000.000 сўм атрофида моддий зарарлар етказилган бўлиб, ҳайдовчи С.Ахмаджоновга нисбатан даъво эътирозлари борлигини айтиб, уларга етказилган зарарни ундириб беришни сўради. Судланувчи С.Ахмаджоновнинг айби, суд мажлисида ўзининг айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, жиноят ишида тўпланган қуйидаги далиллар, жумладан: -суд мажлисида тарафларнинг розилиги билан ўқиб эшиттирилган фуқаровий даъвогар С.Исмаилованинг дастлабки тергов даврида берган кўрсатувлари, ҳодиса содир бўлган жойнинг 13.09.2024 йилдаги кўздан кечириш баённомаси, чизмаси ва фотожадваллари, ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 19 сентябрь кунидаги №6565-Х-Хужсонли хулосаси, судга оид транспорт-трасалогия экспертизасининг 2024 йил 02 октябрь кунидаги №29/15(8761)14.1Z/14850-сонли хулосаси, судга оид автотехника экспертизасининг 2024 йил 07 декабрь кунидаги №2196-сонли хулосаси, бир дона DVD+R диски ва уни кўдан кечириш баённомаси ва фотоиловаси, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади. Суд, судланувчи С.Ахмаджоновнинг жиноий ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, унинг “транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, баданга ОҒИР шикаст етказишга сабаб бўлиш”да ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, деб кўрсатилган. Суд, судланувчи С.Ахмаджоновга жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1сонли Қарорида кўрсатилган раҳбарий кўрсатмаларига амал қилиб, унинг айбига қисман иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги, оилавий ва моддий аҳволи, оилада ягона боқувчи эканлигини, қарамоғида 2 нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини унинг шахсини тавсифловчи юқорида қайд этилган омилларни айбини енгиллаштирувчи ҳолат деб, айбни оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси “Инсонпарварлик принципи” ҳамда ЖКнинг 8-моддаси “Одиллик принципи” талабларига риоя қилган ҳолда унга нисбатан кўрсатилган модда санкциясида назарда тутилган жарима жазоси тайинлашни; -шунингдек, қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, келиб чиқиш сабабларини ва унинг оқибатларини, С.Ахмаджоновни транспорт воситаси бошқариши унинг ягона даромад манбаи эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг юқорида кўрсатилган қарори тушунтиришларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасига кўра, судланувчи С.Ахмаджоновга нисбатан хайдовчилик хуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазо чорасини қўлламасликни; -ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда иш бўйича ашёвий далил сифатида олинган ва жиноят иши ҳужжатларига қўшилган ёзма маълумотларни, жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни; -жабрланувчиларнинг судга ёзма равишда тақдим этган аризаларини муҳокама қилиб, фуқаровий даъвогар Р.Хўшвақовнинг 31.235.195 сўм миқдоридаги моддий зарар суммасини ҳодиса жараёнида етказилган зиён сифатида қайд этиш билан бирга; -Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодксининг 999-моддасида, “Фаолияти теварак-атрофдагиларга ошиқча хавф туғдирадиган юридик шахслар ва фуқаролар (транспорт ташкилотлари, саноат корхоналари, қурилишлар, транспорт воситаларининг эгалари ва бошқалар) ошиқча хавф манбаи етказган зарарни, агар зарар бартараф қилиб бўлмайдиган куч ёки жабрланувчининг қасддан қилган ҳаракати оқибатида юзага келганини исботлай олмасалар, тўлашлари шарт. Зарарни тўлаш мажбурияти ошиқча хавф манбаига мулк ҳуқуқи, оператив бошқарув ҳуқуқи ёхуд бошқа ҳар қандай қонуний асосда (мулкий ижара шартномаси, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган ишончнома, тегишли органнинг унга ортиқча хавф манбаини топшириш тўғрисидаги фармойишига кўра ва ҳоказо) эгалик қилувчи юридик шахс ёки фуқарога юкланади. Ошиқча хавф манбаларининг эгалари бу манбаларнинг бир бирига таъсири (транспорт воситаларининг тўқнашуви ва ҳоказо) натижасида учинчи шахсларга етказилган зарар учун ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган асослар бўйича солидар жавобгар бўладилар.”деб белгилаб қўйилганлигидан келиб чиқиб, ошиқча хавф манбаи сифатида “Chorsu Bakery” МЧЖ дан ундиришни белгилашни; -шу билан бирга, манфаатдор тарафларга ҳодиса натижасида юзага келган муносабатларда фуқаролик суди иш юритувида даъво киритиш ҳуқуқи мавжудлигини тушунтиришни лозим топади. Суд иш юзасидан олинган бир дона DVD+R дискини жиноят ишида доимий сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 466-468, 471,473моддаларига риоя қилиб, суд Қ И Л Д И: Ахмаджонов Салохиддин Равшан ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилсин ва унга шу моддага асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари, 1.700.000 (бир миллион етти юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин ҳамда давлат даромади ҳисобига ундирилсин. С.Ахмаджоновга нисбатан қўлланилган «муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат» эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. “Chorsu Bakery” МЧЖ дан фуқаровий даъвогар Р.Хўшвақов фойдасига 31.235.195 (ўттиз бир миллион икки юз ўттиз беш минг бир юз тўқсон беш) сўм миқдоридаги моддий зарар суммаси ундирилсин; Манфаатдор тарафларга ҳодиса натижасида юзага келган муносабатларда фуқаролик суди иш юритувида даъво киритиш ҳуқуқи мавжудлиги, шунингдек “Chorsu Bakery” МЧЖ вакилларига улардан ундирилиши белгиланган суммани ундириш борасида регресс тартибида фуқаролик суди иш юритувида даъво киритиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин. Иш бўйича ашёвий далил сифатида қайд этилган ёзма маълумотлар жиноят иши материалларида сақлаш учун қолдирилсин. Иш юзасидан олинган бир дона DVD+R диски жиноят ишида доимий сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья (имзо) Аслига тўғри___________________ Ф.Абдушукуров