Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2201/1099 Дата решения 18.08.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья Арзиев Акмал Туропович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ҳудудгазтаъминот" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "SHIRIN NIYAT BARAKA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 879279 Claim ID 2843633 PDF Hash bb4d1a58a8318022... Загружено 09.04.2026 08:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 276-моддаси нинг 276 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Qarshi sh, Bunyodkorlik ko’chasi 10 A uy город Карши, улица Бунёдкорлик, дом 10 А Тел: (75) 221 13 20, Факс: (75) 221 13 55, Почта: i.qashqadaryo@sud.uz Қ А Р О Р (апелляция инстанция суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Л.Абдуллаев, апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Арзиев. 2022 йил 18 август 4-1801-2201/1099-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А.Арзиев раислигида, ҳайъат аъзолари Ж.Хусаинов ва М.Бозоровдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар вакили А.Худаёров (2022 йил 22 февралдаги 32-01-06-50/1011-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Н.Суванов ва унинг адвокати Р.Тўлаев (2022 йил 18 июлдаги 530сонли ордер асосида) иштирокида Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 майдаги ҳал қилув қарори устидан “Shirin niyat baraka” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади : даъвогар “Hududgazta’minot” АЖ Қарши туманлараро иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Shirin niyat baraka” МЧЖдан 507.974.200 сўм табиий газ тўлови, 27.335.860 сўм пеня ундиришни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 507.974.200 сўм табиий газ тўлови, 4.647.096 пеня, 21.600 сўм почта харажати ва республика бюджетига 10.706.201,2 сўм давлат божи ундириш ҳамда даъво талабининг қолган қисми рад этиш белгиланган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини 10.706.201,2 сўм давлат божи ундириш қисмини ўзгартириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 276-моддаси иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва унинг адвокати апелляция шикоятида кўрсатилган важларни таъкидлаб, улар табиий газдан бўлган қарзини тўлиқ тан олишларини фақат кичик бизнес субъекти эканлигини сабабли давлат божи 50 фоиз ундирилиши кераклигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикояти ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, куйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2020 йил 18 декабрда 0901/127-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар газ тармоқлари орқали жавобгарнинг буюртмаси бўйича табиий газ етказиб бериш, жавобгар эса шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиб олиш ва тўловни белгиланган нархлар бўйича вақтида тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича жавобгарга табиий газ етказиб берилган бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра, жавобгарнинг 2022 йил 13 апрель ҳолатида истеъмол қилинган газ бўйича 507.974.200 сўм қарздорлиги мавжуд. Жавобгар тўловларни амалга оширилмаганлиги сабабли газ тармоғидан 2022 йил 12 апрелдаги далолатномага асосан учирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Суд мажлисида жавобгарнинг қарзни тан олиш ҳақидаги тушунтириши ва иш ҳужжатлари билан жавобгарнинг қарздорлиги ўз исботини топган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди жавобгардан даъвогар фойдасига 507.974.200 сўм қарз ундириш ҳақида тўғри хулосага келган. Даъвогарнинг даъво талабида, жавобгардан 27.335.860 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар даъво аризасида, пенянинг ҳисоб-китобини берган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 8.6-бандига кўра, шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда, истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасини биринчи қисмида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги белгиланган. Биринчи инстанция суди пеня миқдорини камайтириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 4.647.096 сўм пеня ундириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида, у кичик бизнес субъекти эканлиги сабабли 50 фоиз давлат божи ундирилиши кераклигини, бироқ биринчи инстанция суди давлат божини ундиришда хатоликка йўл қуйганлиги важини келтирган. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорларининг 2-банди ж-кичик бандидан кейинги изоҳида, кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг «а» — «г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди. Мазкур қоидага кўра, кичик тадбиркорлик субъектлари судга мурожаат қилиш чоғида белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаши мумкин, бироқ иш бўйича тадбиркорлик субъекти жавобгар эканлиги сабабли давлат божи тўлиқ ундирилиши лозим. Шу боисдан судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган важлари билан келишмайди. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Қайд этилган асосларга кўра, биринчи инстанция суди даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. ИПКнинг 279-моддаси биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослар кўрсатилган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар апелляция шикоятини давлат божи қисмидан берганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни, жавобгар томонидан шикоят учун тўлаган 24.000 сўм почта харажатини инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “Shirin niyat baraka” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Shirin niyat baraka” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 24.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик этувчи А.Арзиев ҳайъат аъзолари М.Бозоров Ж.Хусаинов