← Назад
Решение #797481 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 131 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QARSHI TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
180108, Qarshi shahri, Bog’zor ko‘chasi, 2 A
Tel: (+99875) 227-13-05, Fax: (+99875) 227-17-05
KARSHI INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
180108, Karshi, Bogzor street, 2 A
е-mail: i.qarshi@sud.uz
АЖРИМ
(медиатив келишувни тасдиқлаш ва даъво аризани
кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2022 йил 18 август
4-1801-2203/2870-сонли иш
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ҳ.Турсунов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлатовнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилоят бошқармасининг даъвогар АТБ “АГРОБАНК” манфаатида
жавобгар «NISHON NURI” фермер хўжалигига нисбатан 36 780 000 сўм муддати
ўтган кредит фоизи, 103 130 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз, 380 130 000
сўм муддатли кредит қарзни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича жавобгар
раҳбари Д.Анваров (шахсий маълумотнома асосида), А.Махманазаров (ишончнома
асосида) (даъвогар иштирокисиз)лар иштирокида суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар
даъвогар АТБ “АГРОБАНК” манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар «NISHON NURI” фермер хўжалигига нисбатан 36 780 000 сўм муддати
ўтган кредит фоизи, 103 130 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз, 380 130 000
сўм муддатли кредит қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисига иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилганлигини баён қилди.
Суд мажлиси кейинга қолдирилганлиги ҳақида даъвогар тилхат орқали
огоҳлантирилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни
жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд тараф вакилининг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб, тақдим
этилган ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар ўртасида
2022 йил 15 августда тузилган медиатив келишувни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра медиатив келишувни тасдиқлашни ва даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида мазкур низо юзасидан 2022 йил
15 августда медиатив келишув тузилган.
Медиатив келишув (нопрофессионал) медиатор Я.Асқаров, даъвогар АТБ
“АГРОБАНК” Нишон туман филиали бошқарувчиси Ш.Эшбаев ҳамда жавобгар
раҳбари иштирокида қуйидаги шартлар асосида тузилган:
“Қарздор муддати ўтган кредит фоизларини ушбу кунга қадар бўлган
қисмини муддати ўтган кредит қарзи ва фоизини 2022 йил 15 сентябрга қадар
тўлиқ тўлаб бериш мажбуриятини олади.
Тарафлар мазкур медиатив келишув ихтиёрий равишда тузилганлигини
тасдиқлайди.
Медиатив келишувда белгиланган шартлар ўз вақтида амалга оширилмаса
ёки бошқа ҳолатларда битим иштирокчиларининг ҳуқуқлари бузилса, бу бўйича
тарафларнинг бири судга мурожаат қилиши мумкин.
ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш
бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг
ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув
эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини
қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади.
“Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ медиация
тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари
тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш
учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунга қадар қўлланилиши мумкин.
Мазкур Қонуннинг 17-моддаси 4-қисмига кўра суд муҳокамаси жараёнида
ваколатли давлат органида кўриш жараёнида медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида тарафлар томонидан эришилган медиация келишув тегишли иш
қайси суд ёки ваколатли давлат органининг иш юритувида турган бўлса, дарҳол
ўша судга ёки ваколатли давлат органига юборилади.
Бундан ташқари, Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво аризасини
кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
“Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси 5-қисмига асосан низо
медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда тўланган
давлат божи қайтарилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар томонидан тақдим этилган медиатив
келишув шартлари билан танишиб чиқиб, ушбу медиатив келишув шартлари ўзга
шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини поймал
қилмаслигини, амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига зид эмаслигини инобатга
олган ҳолда мазкур медиатив келишувни тасдиқлашни, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни, медиатив келишув тасдиқланганлиги сабабли тарафлардан давлат
божи ундирмасликни, почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон
Республикаси
“Медиация
тўғрисида”ги
Қонунининг
15,17-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 107,118,131,133, 194195-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг
даъвогар АТБ “АГРОБАНК” манфаатида берган даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Ажримдан норози томон бир ой ичида апелляция тартибида шикоят қилиши
(протест келтириши) мумкин.
Судья
Ҳ.Турсунов